RU

Последние новости

20:04Ўзбекистон кубоги. "Қизилқум" – "Андижон" (онлайн ҳисоб)  1 20:01Ибрагимович "Милан"даги вазифаси ҳақида маълумот берди  1 19:50Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" – "Навбаҳор" (матнли трансляция)  16 19:39Фонсека "Милан"нинг кейинги мавсумдаги мақсадини айтди  1 19:18Ўзбекистон Кубоги. "Қизилқум" – "Андижон". Таркиблар маълум  3 18:50"МЮда ўйнаш осон эмас" — Андре Онана  3 18:31Расман: "Динамо" бразилиялик вингер трансферини эълон қилди  4 18:05Ди Мария фаолиятини қаерда давом эттириши маълум  2 17:38Кроос Медиалигани ишга туширди, иштирокчилар орасида ўнлаб футбол юлдузлари бор  0 17:11"Ал Насср" ҳимоячиси Европага қайтиш учун маоши сезиларли даражада камайишига ҳам рози  2 16:46"Менинг уйим – фақатгина "Манчестер Юнайтед"  8 16:17"Моуринью миянгизга қандай кириб боришни билади"  1 15:49Винисиус: "Биз Мбаппени эҳтиёт қилишимиз ва ёрдам беришимиз керак"  5 15:16"Пахтакор" стадиони ёпилди, клуб қачон уни таъмирдан чиқаради?  18 14:49Азиз Асимов йўқ пенальтини қўйган. 14-турдаги баҳсли вазиятлар юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси  12

"Атлетико" финалда! Новости

"Атлетико" финалда!

ЕЧЛ ярим финал жавоб баҳси "Челси" - "Атлетико" учрашувидан матнли онлайн трансляция.

  

Европа Чемпионлар лигаси, ярим финал. Жавоб ўйини.

"Челси" - "Атлетико" 1:3

"Стэмфорд Бриж" стадиони.

Ҳакам: Никола Риццоли (Италия).

Голлар: Торрес (36), Адриан (44), Диего Коста (60-пенальтидан), Туран (72)

"Челси" – Шварцер, Иванович, Кэйхилл, Терри, Э. Коул (Это′О, 54), Рамирес, Давид Луиз, Виллиан (Шюррле, 77), Э. Азар, Аспиликуэта, Торрес (Д.Ба, 67).

"Атлетико"
– Куртуа, Хуанфран, Миранда, Годин, Филипе Луис, Тиагу, М. Суарес, Коке, Туран (К. Родригес, 83), Коста (Соса, 76), Адриан (Р. Гарсия, 66).

Огоҳлантиришлар:
Кэйхилл (31), Коста (60), Адриан (65). 
(Биринчи ўйин 0:0)

                         

                                МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

                                             ЯНГИЛАШ

Ўйин тугади!

90+4` Азарни гол уриши мумкин эди. Лекин Тибо Куртуа!!!!!!!!!!!!!!

90+2` "Атлетико" тўпни ўзида ушлаб турибди. "Челси" имконсиз...

90` Учрашувга 5 дақиқа вақт қўшиб берилди.

88` Бу тўқнашув тақдири деярли ҳал бўлди.

85` "Челси" футболчилари Куртуа дарвозаси олдида ҳеч нарса қила олишмаяпти. Бугун "Атлетико" ҳар томонлама кучлироқ...

83` Арда Туран ўз ишини қилди ва энди майдонни тарк этмоқда. Унинг ўрнига Кристиан Родригез майдонга тушмоқда.

80` Ҳа, бугун "Атлетико" ғалабага лойиқ! Улар зўр! Улар кучлироқ ва буни майдонда исботлашмоқда...

78` "Атлетико"нинг ҳужумлари ва Шварцер...

77` "Челси"да ҳам ўзгариш. Виллиан ўрнига Шююрле тушди.

76` Диего Коста ўз ўрнини Хосе Сосага бўшатиб берди.

75` "Стемфорд Бриж"га йиғилган мухлисларни тушунса бўлади...

74` Жозе Моуриньонинг жамоасининг муҳим голларидан кейинги югуришлари эсингиздами? Диего Симеоне шуни намойиш этиб бермоқда! Жозе эса ҳозирча жим...

72` ГОООООООООООООООЛ! Арда Туран!!!! 1:3!

71` Жозе Моуриньо қолган дақиқаларда Диего Симеоненинг топқирлигига муносиб жавоб қайтара оладими?

70` Тибо Куртуа келажакда "Челси"да "ўйнамоқчи эмас"! Кетма-кет "сейв"лар давом этмоқда...

69` "Стэмфорд Бриж"да ўйин "қайнамоқда"!

68` Фернандо Торреснинг ўрнига Демба Ба тушди.

67` Адриан ўрнига Рауль Гарсия майдонга тушди. Диего Симеоне энди якка-курашларда кучлироқ ўйин кўрсатадиган Рауль Гарсияни туширди.

66` Моуриньо яна бир ҳужумчи Демба Бани туширишга ҳозирлик кўрмоқда. Буниси қандай наф келтирар экан?

65` Рамиреснинг кучли зарбаси ва Тибо Куртуа!

64` "Челси" жарима зарбасини амалга оширди! Давид Луизззззз  ва Куртуааааааааа! Ажойиб "сейв"!

63` Буёғига Мориньо жамоаси иккита гол киритиши талаб этилади. Бўлмаса финалда Мадрид "дерби"сини кўрамиз!

62` Ҳозиргина майдонга тушган Это`О жамоасига фойда эмас, зарар келтирди!

60` ГООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!  Диего Коста! 1:2!

59` Диего Коста нуқта олдида. Вақтни чузгани учун сариқ карточка.

58` Пенальти! "Челси" дарвозаси томон!

57` Мадрид жамоаси тўпни ўзида сақлаб турибди ва ҳужумдаги режаларини бирин-кетин ишга солиб кўрмоқда.

55` "Атлетико" футболчиси жарима майдончаси ичида йиқилди ва ҳакамдан пенальти сўради. Риццоли ўйинни давом эттириш кераклигини айтиб ўтди.

53` "Челси" таркибида ўзгариш: Коул ўрнига Это`О туширилди.

52` "Атлетико" ташаббусни ўз қўлига олган. Кетма-кет ҳужумлар... Тиагонинг зарбасиини Шварцер бартараф этди.

50` "Челси" ҳимоячилари бироз ўзларини йўқотиб қўйишгандек.

49` Ардааа Тураннн! Маркккк Шварцерррр! "Челси" ҳимоячилари нималар қилишмоқда? Нима бу бетартиблик? Қани Терри ва Кэйхилл?

48` "Атлетико" иккинчи таймни ҳужумкорлик билан бошлади. Диего Симеоне жамоаси иккинчи голни ҳам уриб олишни исташмоқда.

46` Иккинчи бўлим бошланди!

Техник носозликлар учун узр сўраймиз!


45` Биринчи бўлим тугади! ТАНАФФУС!

44` ГООООООООООООООЛ! Адриан! 1:1 "Атлетико"нинг ҳужумини Адриан самарали якунлади. Бу вазиятда Кэйхилл ва Терри ҳам жамоасига ёрдам бера олмади. Адриан бир ўзи истаганича зарба йўллади ва ҳисобни тенглаштирди.

41` "Атлетико"нинг хавфли ҳужумини Шварцер моҳирлик билан бартараф этди.

38` "Челси"нинг ўнг қанотдан уюштирган ҳужуми самарали якунланди. Торреснинг йўллаган зарбаси ҳимоячига тегиб кичик "рикошет" орқали дарвозадан жой олди.

36` ГОООООООООООООООООООООООЛ! ФЕРНАНДООООО! ТОРРРРЕСССССС! 1:0!

34` "Атлетико" ўйин тизгинини ўз қўлига олди.

32` Жон Террига қойил!!!!! Жарима зарбасидан узатиб берилган тўпни катта қийинчилик билан бўлсада "Челси" сардори боши билан  қайтариб юборди.

31` Кэйхиллга сариқ карточка. "Атлетико" эса жарима зарбаси тепади.

28` "Челси"нинг ўйлаган режалари ҳозирча иш бермаяпти.

26` Кетма-кет иккинчи бор амалга оширилган бурчак зарбасидан сўнг Азар дарвозага зарба йўллади. Лекин жуда ноаниқ кетди унинг йўллаган зарбаси...

25` Жон Терри унга қарши ўйин қоидаси бузилди деб Риццолини ишонтирмоқчи бўлди. Лекин бу бефойда.

24` "Челси" бурчак тўпи тепади. Хавфли! Терри, Кэйхилл, Луиз...

23` Давид Луиз!!! Давид рақиб жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилиб олди ва "чалқанча" услубда зарба йўллади. Бирозгина ноаниқ... ХАВФЛИ!

22` Рамирес "Челси"нинг ҳужумини ривожлантириши мумкин.  Лекин ҳужум бузиб қўйилди "Атлетико" футболчилари томонидан.

21` "Атлетико"нинг ҳужумларини бузиш бугун Давид Луиз зиммасида. У ҳозирча деярли аниқ ҳаракат қилмоқда.

20` "Атлетико" бурчак тўпи тепди. Лекин самарасиз.

19` "Атлетико"нинг ажойиб ҳужуми. луис Фелипенинг фаоллиги Диего Костага имконият яратиб берганди. Лекин Костанинг зарбасини зарарсизлантира олишди "Челси" ҳимоячилари.

18` Тўп билан муомалада бўлиш ҳозирча 68% - 32% "Челси" фойдасига...

17` "Челси" "Атлетико" дарвозаси томон йўл қидирмоқда.

16` Йўқ, Давид Луиз тўпга тегмади. Виллианнинг йўллаган зарбаси эса осмонга учиб кетди. Давид Луиз тепса бўлармиди...

16` Тўп олдида Давид Луиз. Дарвозагача 20 метрлар масофа бор...

15` Яна жарима зарбаси! Энди янада хавфлироқ нуқтадан...

14` Хавфли вазият бўлиши мумкин! Жарима зарбаси "Атлетико" дарвозаси томон.

13` "Челси" тўпни ўз назоратига олди.

12` "Атлетико" дарвозаси олдида ҳозирча вазиятлар яратилмаяпти.

10` "Челси"нинг ташкил этган ҳужуми якунланмай қолди. "Атлетико" ҳимоячилари аниқ ўйнашди.

8` Лондон жамоаси ўйинни ўз жарима майдончаси олдидан узоқлаштира олди. Энди вазиятлар яратиш тараддудида Жозе Моуриньо жамоаси...

7` "Челси" жавоб қайтариши керак. "Стемфорд Бриж" шуни талаб этмоқда...

6` "Атлетико" биринчи бурчак тўпини тепди. Кокенинг қайтган тўпга узоқроқдан йўллаган зарбаси Шварцер ва дарвоза тусинига тегиб майдонни тарк этди. "Атлетико" "қайноқли" старт олди...

5` ВАУВ! Хавфли вазият! Коке!!!! Шварцер!!!!!!!

4` Бугунги ўйин динамикаси жуда юқори. Ҳар томонлама...

3` Тўп "Атлетико"да. "Челси" "прессинг" қўлламоқда.

2` Ўйинни Иванович фаоллик билан бошлади. Лекин "Атлетико" ҳимоячилари ҳам ўзларини йўқотиб қўйишмади...

Учрашув бошланди! Қани кеттик... Моуриньо - Симеоне тўқнашуви бошланди!

Учрашув олдидан жамоалар Тито Виланова хотираси учун бир дақиқалик сукут сақлашмоқда...

Бугунги супер тўқнашувни кўриш учун "Стемфорд Бриж"га футбол афсонаси Диего Марадона ташриф буюрган ва у қизи "селфи"га тушмоқда.

Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда... Чемпионлар лигаси мадҳияси жаранг солмоқда...

Жозе Моуриньо ёш болачалар билан кийиниш хонаси олдида дилдан суҳбат қилиб ўтирибди. Унинг кайфияти аъло даражада десак бўлади.

Демак агарда бугун ҳар қандай голли дуранг натижаси "Атлетико" фойдасига ишлайди. "Челси"ни энг асосий иши бу ўз дарвозасидан тўп олиб чиқмаслик ва рақиб дарвозасига тўп киритишдан иборат. Бугунги учрашувда ким ғалаба қозонса, ўша жамоа финалда "Реал" билан ўйнайди. Лондондаги баҳсда ҳисоб очилмаса бизни қўшимча таймлар ва балки пенальтилар серияси кутиб турибди.

Жамоалар аллақачон стадионга етиб келишган. Лиссабонда Англия - Испания жамоалари тўқнашуви бўладими? Ёки Испанча "дерби" кўрамизми? Буни қолган вақт давомида билиб оламиз! Асосийси қизиқарли футбол кўрсак бўлгани! "Лоторея" баҳсини кўришни истаганлар ҳам етарлича топилса керак-а? Мен ҳам шулар жумласидан :-)

Ассалому алейкум қадрли футбол мухлислари! Бугун Европа Чемпионлар лигаси ярим финал жавоб баҳси Лондонда бўлиб ўтади. "Челси" ва "Атлетико" учрашувидан матнли онлайн трансляциямизни бошлаймиз! Кечаги "триллер"да "Реал" жамоаси Хосеп Гвардиоланинг "Бавария"сига қақшаткич зарба беришди ва ҳақли тарзда финалга йўлланма олишди. Шу ўринда "Реал" жамоаси мухлисларини яна бир бор табриклаб ўтаман! Бугун хизматингизда Шаҳбоз Беғамов бўлади. Чиройли ва ёрқин футбол беллашуви бизни кутиб турибди.


Учрашув соат 23:45да бошланади.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика