"Атлетик" МЮга сотган футболчисини қайтармоқчи
08 окт 2018 16:25
Новости
"Атлетик" МЮга сотган футболчисини қайтармоқчи
"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Андер Эррера тез орада клубни тарк этиши мумкин.
29 ёшли футболчининг "қизил иблислар" билан шартномаси 2019 йилнинг ёзида якунига етади. Испаниялик 1 январдан бошлаб бошқа клублар билан музокара ўтказиши ва улар билан келишиб қўйиши мумкин.
Маълумотларга кўра, Эррера хизматларига "Атлетик" қизиқиш билдирмоқда. Бильбао жамоаси манкунианлар билан боғланди ва футболчини январдаёқ ўз сафига қўшиб олмоқчи.
Андер Эррера 2011-2014 йилларда "Атлетик" шарафини ҳимоя қилган.
Комментарии