RU

Последние новости

02:27Ла Лига. "Реал Мадрид" меҳмонда "Реал Овьедо"ни йирик ҳисобда таслим этди  58 01:53А Серия. "Ювентус" "Парма"ни ишончли ҳисоб билан таслим этди, "Аталанта" эса ўз уйида "Пиза"ни юта олмади  3 00:34Байиндир — МЮ таркибида АПЛнинг икки турида яққол голли вазият яратган ягона футболчи  3 22:28АПЛ. "Манчестер Юнайтед" Лондонда "Фулхэм" билан дуранг ўйнади  33 21:40БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" ўз уйида "Хорфаккан"ни мағлуб этди, Ғаниевдан иккита ассист  3 20:57"Бавария" "Манчестер Юнайтед"нинг икки футболчисини нишонга олди  4 20:23Рабьога "Наполи", "Милан" ва турк клублари қизиқиш билдирмоқда  0 19:50ОПЛ. "Сабаҳ" меҳмонда ғалабага эришди, Раҳмоналиев кетма-кет бешинчи ўйинда захирада қолдирилди  5 18:50Бельгия Про лигаси. "Антверпен" ўн киши билан камбэк эвазига ғалаба қозонди, Ўринбоев бу сафар ҳам захирада қолдирилди  3 17:49Доннарумма "Ман Сити" билан шахсий шартнома шартларини келишиб олди. Битим суммаси 50 млн евродан кам бўлади  0 16:05"Реал" Винисиусга нарх белгилади  14 14:55Жан-Пьеро Гасперини: "Аниқроқ бўлганимизда иккинчи голни ҳам урардик"  1 14:29Нодирбек Абдураззоқов: "Ҳар бир учрашувда ғалаба учун майдонга чиқамиз"  0 14:14Мюллер МЛСдаги дебют голини 90+14-дақиқада урди ва жамоасига ғалаба олиб берди  1 13:31Шаҳром Самиев Тожикистон терма жамоасига чақирилгани ва CAFA Nations Cup турнири ҳақида гапирди  2

Асрор Алиқулов: "Таркибдаги муаммолар мавсум якунида қийинчилик туғдирмоқда" Новости

Асрор Алиқулов: "Таркибдаги муаммолар мавсум якунида қийинчилик туғдирмоқда"

Про лига 19-турдан ўрин олган "Турон" - "Шўртан" (2:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Асрор Алиқулов фикрларини билдириб ўтди.




"Бугунги ўйинда қўлга киритилган ғалаба бизга иккинчи ўрин учун имконият бериши мумкин эди. Футболчиларда ғалабага бўлган ишонч ва иштиёқ кўрмадим. Бу нима билан боғлиқлигини билмайман. Йилни охирига келиб футболчилар етишмовчилиги қийнамоқда. Ҳимоя чизиғида футболчиларимиз камлик қилмоқда. Таянч ярим ҳимоячиларимизни марказий ҳимояда ўйнатмоқдамиз. "Турон" футболчиларнинг индивидуал маҳорати, тезлик ва маҳорат ҳисобига ғалаба қозонди. Гол урмасангиз ғалаба қозона олмайсиз",- дейди Асрор Алиқулов.

- Тажрибали футболчилардан бири, тўпурар бўлиб турган Жасур Холтўраевнинг захирада қолиши нима билан боғлиқ?

- Рақиб ҳимоячиларининг имкониятидан келиб чиқиб таркибда айрим ўзгаришларга қўл ургандик. Самандар Шодмоновда пас бериш маҳорати юқори. Биринчи бўлимда ҳаракат қилган Бекзод Сувонов яхши таассуррот қолдирди. Жароҳати борлиги учун уни алмаштиришга қарор қилдик. Иккинчи бўлимда Шодмоновнинг паслари, Холтўраевнинг тезлиги ҳисобига ўйинни кучайтиришни мақсад қилган эдик. Лекин режамиз иш бермади. Жасур Холтўраев сингани тажрибали футболчиларнинг захирада қолгани шу билан боғлиқ. Самандар ва Жасур бир-бири билан яхши тушуниб ҳаракат қилади. 

- Фахриддин Алимов билан келишув қандай бўлган? Ижара асосида жамоага ўтганми? 

- Мавсум бошида "Шўртан" таклиф қиладиган маошга ҳамма футболчи ҳам келмас эди. Таркибда қийналганимиз сабаб ижара асосида айрим футболчиларни жалб қилдик. Бор футболчиларимиз билан ишлаяпмиз. Майдонга чиқаётган футболчилардан фақат футбол ўйнашни талаб қилмоқдамиз. Футболчилардаги иштиёқ йўқлиги боис сўнгги бир неча турдан бери ғалаба нималигини билмаяпмиз. 

- Кейинги мавсум ушбу таркибни сақлаб қолишга ишоняпсизми? Футболчиларнинг бошқа жамоаларга ўтиб кетиш ҳавфи қандай?

- Футболчиларимиз яхши ўйин кўрсатган вақтларда уларга қайсидир жамоалардан таклифлар бўлди. Қолганларга эса йўқ, бунга футболчининг ўзи айбдор. Трансфер таъқиқи сабаб "Шўртан" бошқа футболчи ололмаслиги мумкин. Бунинг оқибатида жамоа яхши ўринлар учун кураша олмайди. Трансферларни раҳбарият ҳал қилади. 

- ЎзПФЛ директори Диёр Имомхўжаев сўнгги чиқишларини бирида Асрор Алиқуловни Про лицензиясига ўқитамиз деб таъкидлади. Ҳозирда бу борада ишлар қандай кетмоқда?

- Мавсум аввалида "Машъал"дан сўнг "Шўртан"ни қабул қилиб олиш менга янги ғояларни синаб кўриш имконини берди. Суперлигада барибир савияси баланд. Про лицензиясига ўқишлар бошланса албатта ўқиб яхши жамоаларда фаолият олиб бориш ниятим бор. Кейинги йил ҳам "Шўртан"да ишлайманми йўқми буни вақт кўрсатади. Таклифлар бор, лекин бу борада ўйлашга вақт йўқ.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика