Асрор Алиқулов: "Стандарт вазиятлар бизга қимматга тушди"
11 апр 22:47
Новости
Асрор Алиқулов: "Стандарт вазиятлар бизга қимматга тушди"
Ўйин ҳақида
- Ўйинга киришиб кетишда қийинчликларга дуч келдик. Тезкор гол ва стандарт вазиятлар бизга қимматга тушди. Ҳисоб 2:1 бўлиб турганида, бизга нисбатан қўполлик бормиди, ҳакам бунга эътибор қаратмади. Умуман олганда, "Нефтчи" бугун яхшироқдек кўринди. Даражалар ўртасидаги фарқ сезилиб қолди. Ҳаракат қилдик, кучимиз етмади.
- Иккинчи бўлимда дарвозабон алмаштирилди. "Нефтчи"нинг иккинчи голида жамоангиз посбонини қанчалик айблаган бўлардингиз?
- Бурчакдан гол уришади, сизнинг дарвозабонингиз учун бу қийин бўлмаслиги керак. Биринчи голда ҳам дарвозабонда ишончсизлик сезилди. Биз шу боис дарвозабонни алмаштирдик.
- Биринчи ва иккинчи гол жамоа руҳиятига таъсир қилди. Бу ҳақида фикрингиз?
- Буни футболда тезкор гол дейишади. Биз "Андижон"да ҳам биринчи бўлиб гол ўтказгандик. Қўпол хато бўлди, таркибда ротацияларни амалга ошираяпмиз. Бизга ҳимояда ҳам етакчи етишмади.
- “Андижон"даги ўйин даражасини бугун "Машъал"да кўрмадик. Бу жисмоний тайёргарлик сабабми?
- Йўқ, буни жисмоний ҳолат демаган бўлардим. Биз ҳаракат қилдик, йигитлар борларини беришди. Бироқ, футболда даражанинг ўрни ҳам алоҳида аҳамият касб этади.
Похожие новости
championat.asia
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Ла Лига. "Барселона" муҳим учрашувда "Атлетико"ни мағлубиятга учратди
Суперлига: Мухлис йиғиш бўйича етакчи "Нефтчи", "Бунёдкор" охирги ўринда
Комментарии