RU

Последние новости

23:51Қозоғистонда футболчи ўйин вақтида вафот этди  1 23:18Баҳром Ҳайдаров: "Камида дуранг билан қайтишни ният қилгандик"  2 21:50Футзал. Ўзбекистон ўртоқлик учрашувида Қозоғистондан устун келган ўйиндан галерея  0 21:25Суперлига. "Насаф" ўз майдонида "Қўқон-1912"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  55 20:23"Ўзбекистон бу салоҳияти билан 3-4 маротаба Жаҳон чемпионатига чиқиши керак эди" — Қозоғистонлик журналист Ербол Каиров билан интервью   12 19:55Сульшер Европа жамоасида иш бошлаши мумкин  2 19:27"Барселона" ҳимоячиларидан бирига янги шартнома тайёрламоқда  1 19:01Манба: Германия клуби "Сўғдиёна" футболчисига қизиқмоқда  5 18:40Айбек Нурбаев: "Жайхун" футболчилари маҳаллий болалардан тузилган, аксарияти энди футболга қадам босган"  0 18:28Ўзбекистон футзал терма жамоаси Қозоғистон устидан ғалабага эришди  5 18:15Артём Петросян: "Бу ғалаба "Олимпик-MobiUz" билан ўйин олдидан руҳий томондан ишонч бағишлайди"  1 17:45Тимур Кападзе Патрик Клюйверт ўрнини эгаллаши мумкин  43 17:24Про лига. Аутсайдерлар тўқнашувида "Олимпик" устун келди  2 16:39"Интер" Англия терма жамоаси ҳимоячиси учун "Ливерпуль" билан курашмоқда  1 16:10Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Японияни мағлубиятга учратди  9

Асрор Алиқулов: "Рақиб ҳимояланишимизга мажбур қилди" Новости

Асрор Алиқулов: "Рақиб ҳимояланишимизга мажбур қилди"

Суперлига 7-тур доирасидаги "Машъал" — "Сурхон" ўйинидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Асрор Алиқулов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

— "Сурхон" чемпионати стартини қийинроқ бошлади, аммо кейинчалик натижалари яхшиланиб борди. Ушбу жамоа маъноли ўйин кўрсатади ва Суперлигада тўп билан энг яхши ўйнайдиганлардан бири. Афсуски, ўйинда тўпни назорат қилмоқчи эдик, аммо буни яхши уддалайдиган "Сурхон"га топшириб қўйдик. Ўйинчиларимни рақибнинг прессингларига қарши тайёрлагандик, аммо бу иш бермади. Яримта юзага келтирган имкониятимиздан эса фойдалана олмадик. Ҳудди шундай рақиб ҳам ютиб кетиши мумкин эди.


— Иккинчи бўлимда кўплаб ўйинчилар ўзгартирилди. Бунга қандайдир сабаб борми?

— Биринчидан, ўз имкониятимиздан келиб чиқиб. Иккинчидан, "Сурхон" ўйинчилари сабаб. Масалан, рақиб ўйинчиларига мос равишда ўйнай оладиган ўйинчиларни чиқардик.

— Сизни Ўзбекистон терма жамоасидаги ўйнаган яхши ҳимоячи сифатида эслашади. Одатда футболчи мураббий бўлганидан сўнг одатда ўзи ўйнаган позицияга эътибор қаратади. Аммо, "Машъал"да ҳимояда муаммолар кўзга ташланмоқда, бугунги ўйин ҳам бундан мустасно эмас. Менимча, "Сурхон"да яхши ижрочиларнинг йўқлиги сабаб гол урилмади.

— Биз "Сурхон"нинг ҳужумларига қараб ҳимояланишга ҳаракат қилдик. "Сурхон" қисқа паслар орқали жарима майдончамиз ичига киришга ҳаракат қилишди, ҳимоячиларимиз эса бунга тайёр эди. Жамоага келсак, футболчиларни жуда кеч йиғдик, шунингдек Суперлига стартида ўйинчиларни жуда кўп марта марказий ҳимоячиларни алмаштирдик алмаштирдик. Шундай экан бу борада иш олиб борилмоқда, улардан ҳам ишончли ўйин кутиб қоламиз.



— 4-5 йилдан сўнг Суперлигага қайтган "Машъал" ўз олдига қандай мақсадлар қўйган?

— Янги жамоа эканлигини ҳисобга олсак, мақсадимиз лигада ўз ўрнимизни сақлаб қолиш. Ҳали давралар оралиғида селекция ишларини олиб борамиз ва ўз олдимизга қўйган вазифани уддалай олсак, кейинги йили ўзимизга яхши бўлади.

— Олдинги тур доирасидаги "Шўртан"га қарши ўйинда ҳам, бугунги "Сурхон"га қарши ўйинда ҳам жамоангиз қарши ҳужумларда рақибни жазолашга ҳаракат қилди. Бу Асрор Алиқуловнинг тактикасими ёки рақибга қараб шундай йўл тутилмоқдами?

— Аввало рақибга қараймиз. Агар сиз ҳужумкор ўйин намойиш этмоқчи бўлсангиз, сизда марказий ярим ҳимояда тезкор ва тез фикрлайдиган ўйинчилар керак. Бугун ҳам ҳимояга ётиб олганимиз йўқ, баҳснинг дастлабки ўн дақиқасида яхши ҳаракат қилдик. Аммо, кейинчалик тўпни рақибга топшириб қўйдик ва ҳимояланишга мажбур бўлдик.

— "Сурхон" ҳужумкор ўйин намойиш этди, "Машъал" эса қарши ҳужумларга таянди. Нега "Машъал" иккинчи бўлимда ҳужумкор ўйинчиларни туширган ҳолда ўйинда бурилиш ясамади?

— Тезкор? Шундай ўйинчи бўлса жоним билан туширардим. Биз ўз имкониятимиздан келиб чиқдик.

Рейтинг: -1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика