RU

Последние новости

22:10Қатар – БАА. Жаҳон чемпионати йўлланмаси ҳал бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  9 22:06А Сериянинг икки клуби Неймарга қизиқиш билдирмоқда, футболчи янги чақирувга тайёр  0 21:40Ёзнинг энг омадсиз трансферлари рўйхати эълон қилинди  2 20:50"Фенербахче" "Олтин тўп" соҳиби билан шартнома имзоламоқчи  1 20:11Равшан Ҳайдаров: "Қозоғистон билан ўйинларда икки хил таркибдан фойдаландик. Ўринбоев мушакларидан жароҳат олди"  2 19:24Рафинья "Эл Класико"да иштирок этмайди?!  0 18:56Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Туркия билан дурангга рози бўлди   19 18:54Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Қозоғистон устидан ишончли ғалабага эришди  7 18:40Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларининг Уругвайга қарши ўйиндаги статистикаси  3 18:09Япония Бразилиянинг додини берди  28 17:21Ўзбекистон – Уругвай беллашуви статистикаси: МТЖ қайси жабҳада устунлик қилди?  11 16:56Эмилиано Мартинес: "Ўзбекистонга қарши бошқа позицияда ўйнаганимга қарамай, ўзимни яхши ҳис қилдим"  2 16:33Хосе Луис Родригес: "Доминикан Республикасига қарши бироз қийналгандик. Ўзбекистон билан ўйинда эса..."  2 16:12Левандовски сафдан чиқди. У "Эл Класико"да қатнашмайдими?  10 15:44Ўзбекистон – Уругвай ўйинининг тактик таҳлили. Каннаваро ўзининг биринчи жиддий "синови"дан ўтдими?  7

Асрор Алиқулов: "Мухлислар рақиб жамоа манзилига ҳақорат ишлатиши керак эмас" Новости

Асрор Алиқулов: "Мухлислар рақиб жамоа манзилига ҳақорат ишлатиши керак эмас"

Про-лиганинг 19-тури доирасидаги "Андижон-SGS" - "Машъал" баҳсидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Асрор Алиқулов матбуот анжуманида қатнашди.


Ўйин ҳақида

- Биринчи бўлимда икки тўп фарқи билан ҳисобда олдинга чиқдик. Иккинчи таймда яна кўпроқ гол урамиз деб чиққандик. Танаффусда хато қилмасликни йигитларга уқтирдим, аммо барибир хатоларга йўл қўйдик. Охирги секундларда пенальти сабаб ғалабани қўлдан чиқардик.

- "Машъал" жамоаси ҳужумчилари жуда кўп вазиятларни очиқдан очиқ кўкка совуришди. Бунқа қандай муносабатдасиз?

- Бу биринчи навбатда футболчиларнинг ўз касбига профессионал ёндошмагани. Бунинг натижасида охирги дақиқаларгача босим бизда сақланиб турди ва ғалабани бой бердик. Албатта, жамоамиз ёш. 

- Пенальти қўйилган вазиятда қизил карточка бормиди?

- Бу вазиятга ҳакамлар яқинроқ эди. Ўша вазиятда ён ҳакам пенальтига ишора қилди. Бу ҳолатни ҳали кўрмадим. Шунга бир нарса дейиш қийин.

- Жамоани Суперлигага олиб чиқиш режаси йўқми?

- Бу йилдан ҳомийимиз ўзгарди. Жамоа ва академияни кучайтириш мақсади бор. Кейинги йиллардан каттароқ мақсадлар қўямиз ва албатта Суперлигага чиқиш вазифаси ҳам жамоа олдига қўйилади.

- Жамоа ўйинидан қониқдингизми?

- Бугунги ўйиндан қониқмадим. Легионерларимиз ҳам ўзини кўрсата олмади. Очко йўқотдик.

- Бугунги натижада айбни ўз бўйнингизга ола оласизми?

- Албатта, ҳар доим шундай бўлган. Жамоанинг натижасига мураббий жавобгар. Биринчи ва иккинчи бўлимда жуда кўп вазият яратдик, аммо гол ура олмадик. Охирги секундда ҳам вазият яратдик. Ҳужумчи эса кераксиз қарор қабул қилди. 

- Учрашув якунида жамоа мухлислари орасида жанжал юзага келди. Бу вазиятда аслида нима бўлганди?

- Мухлисликда ҳам маданият бўлиши керак. Бироқ рақиб жамоа манзилига ҳақорат ишлатиш керак эмас. Биз меҳмондўст халқмиз. Рақиб мухлислари ўйин давомида бизни ҳақорат қилишгани учун ўйиндан сўнг нега бундай қилишганини сўрадим. 

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика