RU

Последние новости

02:20Ироқ. Темиров гол урган ўйинда "Арбил" дуранг ўйнади  0 01:02Футзал. Осиё чемпионати бошланди  0 00:58"Ювентус" Сенесини сотиб олмоқчи. Футболчига "Барселона" ва "Атлетико" ҳам даъвогар  0 00:34"Атлетико" Горетцканинг агентлари билан музокара ўтказмоқда  0 00:06Андре Онана собиқ жамоасига қайтиши мумкин  1 23:35Тэмми Абрахам расман АПЛга қайтди  5 23:05Моуринью: "Арбелоа энг севимли ўйинчиларимдан бири эди. Унга босим бегона"  4 22:35"Бунёдкор" назорат учрашувида Косово клубига мағлуб бўлди  0 22:27Эрон. "Трактор" ва "Истиқлол" ўз учрашувларида ғалаба қозонишди  1 21:41Эндрик: "Бу ҳали бошланиши"  0 21:22"Челси" қишдаёқ Стерлинг билан хайрлашишга қарор қилди  0 20:32Пьянич расман фаолиятини якунлади. У Қозоғистон клубига ўтмайди  4 19:53"Бухоро" Руминия жамоаси билан дурангга рози бўлди  2 19:32Ўзбекистон U-16 термаси "Бунёдкор" U-19 жамоасидан устун келди  3 19:13Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Хитойга етиб борди  9

Асрор Алиқулов: "Менга қуёш халал бермади" Новости

Асрор Алиқулов: "Менга қуёш халал бермади"

Про лиганинг 6-туридан ўрин олган "Оқ-тепа" ҳамда "Шўртан"(0:1) жамоалари ўртасидаги баҳсдан сўнг ғузорликлар бош мураббийи Асрор Алиқулов фикрларини билдириб ўтди.



"Оқ-тепа" жамоаси жорий мавсумда ўз майдонида ҳали мағлубиятга учрамаган эди. Тўп билан яхши муомала қилади, техник томондан яхши савиядаги футболчиларга эга. Рақиб футболчиларини ўз жарима майдочамизга яқинлаштирмаслик борасида машғулотларда ишлаган эдик. Қайсидир маънода буни уддаладик десам ҳам бўлади. Улар бугун кўпроқ узун паслар билан ўйнашди. Бугун йигитларда чарчоқ аломатлари сезилди, олти нафар футболчимиз имтихони борлиги сабаб ўйинга яқин етиб келишди. Уларни дам олмагани таъсир қилди",- дейди Асрор Алиқулов.

- "Шўртан" жамоасида мураббий имзоси кўриниб турибди. Маҳаллий футболчилар бунга қандай эришмоқдасиз?

- Бу бир томондан қийинчилик туғдиради. Яхши томони мураббий сифатида футболчилар бизга ўзимизни эркин ҳис қилишга ва фикримиз чалғимаслигига ёрам беришади. Футболчилар билан ишлашда руҳий томондан чарчайсиз. Лекин, уларнинг яхши ўйинларини кўриб барча чарчоқлар чиқиб кетади. Қўл остимдаги йигитлардан хурсандман. Ҳар қандай ҳолатда ҳам қўлни тушуришмаяпти, курашишмоқда. Машғулотларда барча ўзини кўрсатишмоқда.

- Ҳазиломус савол бутун бошли тўқсон дақиқа давомида офтобда бош кийимсиз туриш қийин бўлмадими?
- Кимдир кепкани ёқтиради. Аммо, менга шу қулай. Офтоб халақит бермади, футболчилар озгина қўлни тушуриб юборса устунлик рақиб томонига ўтиб кетарди. Шу боис уларга далда бериб туриш учун ўриндиққа ўтирмадим.


Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика