Асрор Алиқулов: "Машъал"нинг мақсад стратегияси фақат натижага қаратилмаган"
29 мар 2024 20:15
Новости
Асрор Алиқулов: "Машъал"нинг мақсад стратегияси фақат натижага қаратилмаган"
- Ўйин ҳақида
- Бугун "Олимпик МобиУз"нинг ёш футболчилари бизга жиддий қаршилик кўрсатишини билардик. Шунга мос равишда ўйинга тайёргарлик кўргандик. Лекин гувоҳи бўлганингиздек, барибир жиддий қаршиликка учрадик ва бизда кўп нарса ўхшамади. Қайсидир маънода тезлик борасида ёш футболчилар биздан устунлик ҳам қилишди.
- Бугунги ўйин олдидан таркибда йўқотишлар бормиди?
- Таркибда йўқотишлар йўқ. Лекин бугунги ўйин учун турли ротацияларни амалга оширдик.

- Айрим мураббийлар ўйин сифатидан кўра натижасини устун деб ҳисоблашмоқда. Сизда бу борадаги фикрлар қандай?
- "Машъал"нинг ўйин стратегияси фақат натижага қаратилмаган. Бизда яхши футболчиларни етиштириб, бошқа жамоаларга трансфер қилиш ҳам вазифаси қўйилган. Агар тўлиқ натижага эътибор қаратиб қолсак, ўйин сифати бўлмаса, футболчиларимизга атрофдан қизиқиш бўлмайди.
Похожие новости
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Комментарии