RU

Последние новости

08:49Сергей Лушан: “Беш баллик тизимда менимча, жамоа ўйинини 3 баллга лойиқ кўрса бўлади”  0 08:20Мавсум якунида Ла Лигадан тушиб кетадиган яна бир жамоа номи маълум  0 07:51Аббосбек Файзуллаев кечаги ғалабадан сўнг ўз фикрини билдириб ўтди  2 07:24Дахшат. “Аякс“ чемпионликни ПСВга “совға“ қилмоқда  3 02:36"Милан" Италия кубоги финалида "Болонья"га имкониятни бой берди!  3 02:25Ла Лига. "Реал Мадрид" сўнгги дақиқада гол уриб, "Мальорка"ни мағлубиятга учратди. "Барселона" чемпионликни ўзи ҳал қилишига тўғри келади  43 00:55“Иштихон” бош мураббийи Миржалол Лоқаев: "Йигитларимиз уч ойдан бери маошсиз ўйнашмоқда. Вазият ўзгаришини кутяпмиз"  2 00:41Элдор Мойлиев: "Учрашувнинг 17:00га қўйилгани икки жамоага ҳам ноқулай бўлди"  1 00:31Виталий Левченко: "Ҳамма футболчимизда ОКМКга қарши майдонга тушиш имконияти мавжуд"  1 00:20Сервер Жепаров: "Нефтчи" каби рақибларга қарши камчиликлар яққол кўринади"  0 00:00ЦСКА "Зенит"га қарши пенальтилар сериясида ғалаба қозониб, Россия кубоги суперфиналига йўл олди! Файзуллаев захирадан майдонга тушди  14 23:55Сервер Жепаров Халқаро футбол ассоциациялари кенгашининг футбол бўйича маслаҳат гуруҳи аъзолигига қабул қилинди  2 23:25Флориан Виртцга Англиядан яна бир харидор пайдо бўлди  1 22:55Браим Диас жароҳати сабаб Ла Лигадаги кейинги ўйинни ўтказиб юборади  0 22:31Родриго: "Уйдирма тарқатишни бас қилинг"  7

Асрор Алиқулов: "Иккинчи бўлимда захирадан майдонга тушган футболчиларимиз ўйинни кучайтира олишди" Новости

Асрор Алиқулов: "Иккинчи бўлимда захирадан майдонга тушган футболчиларимиз ўйинни кучайтира олишди"

ПРО-Лиганинг 20-тури доирасида "Машъал" - "Локомотив" (2:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Асрор Алиқулов фикрларини билдириб ўтди.

"Айтишим мумкинки, ўйин мухлисларбоп ва қизиқарли ўтди. Биринчи бўлимда ўйлаган режаларимизни амалга ошира олмадик. Футболчилар ўйинга киришиб кетишга қийналишди. Стандарт вазиятдан тўп ўтказиб юбордик. Иккинчи бўлимда захирадан майдонга тушган футболчиларимиз ўйинни кучайтира олишди. Қизил карточка "Локомотив"га таъсир қилди. Етарлича вазият яратдик ва якунда ғалаба қозондик", - деди Асрор Алиқулов. 

- Биринчи бўлимдаги ўзгариш мажбурий амалга оширилдими ёки тактика эдими?
- "Локомотив"нинг кучли томони ярим ҳимоя. Ҳимоячилари ҳам тўп билан муомала қила олади. Биз бир ҳимоячини таянч зонасига қўйдик. Лекин бу ўзини оқламади. Қийинчиликка дуч келди. Унинг ўрнига тушган ярим ҳимоячилар ўзини яхши ҳис қилди. Футболчиларимиз ўзида куч топишди. Буни олдиндан ўйланган, деб айтмаган бўлардим.

- "Локомотив"ни ютган жамоадан мухлислар янада кўпроғини талаб қилади. Навбатдаги учрашувларга тайёргарлик учун режа ишлаб чиқилганми?
- Сунъий майдонда ўйнаймиз. Айрим футболчиларимизнинг соғлиғини ўйлаб таваккал қила олмаймиз. Футболчиларнинг ҳолати ва рақибни ҳисобга олиб, шунга мос футболчиларни олиб кетамиз.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика