Асрор Алиқулов фаолиятини якунлади
06 дек 2016 10:34
Новости
Асрор Алиқулов фаолиятини якунлади
"Шўртан" клубининг 38 ёшли футболчиси Асрор Алиқулов расман бутсаларини михга илди.
"Режам бўйича бу йил фаолиятимни тугатишим керак эди. Аммо қишда жамоага Александр Волков бошй мураббий келгач мени яна футбол ўйнашга кўндирганди. Кейин эса ўзи кетиб қолди. Хуллас, менинг яна бир йил футбол ўйнашимга айнан Волков сабабчи бўлди (кулади). Энди клуб тизимида ишласам керак", - дейди Асрор Алиқулов "Футбол Экспресс" газетасига.
Асрор Алиқулов "Пахтакор" сафида 5 марта Ўзбекистон чемпиони ва 5 марта Ўзбекистон кубоги соҳибига айланган. 2007 йилда МДҲ кубогида чемпион бўлган. Икки марта ОЧЛ ярим финалига чиққан.
Асрор Алиқулов "Пахтакор" сафида 5 марта Ўзбекистон чемпиони ва 5 марта Ўзбекистон кубоги соҳибига айланган. 2007 йилда МДҲ кубогида чемпион бўлган. Икки марта ОЧЛ ярим финалига чиққан.
Комментарии