RU

Последние новости

21:20"Лион" Эндрикни январда ижарага олмоқчи. "Реал" форварди бу вариантни идеал деб ҳисобламоқда  2 20:43"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди  564 18:02Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси назорат баҳсида Буркина-Фасога ютқазди  25 17:33Ўзбекистон Кубоги финали. Таркиблар маълум  26 16:50Футболда тайм-аут олиб бўлмайди? Уддабурон инглизлар муаммонинг ўзига хос ечимини топишди  2 16:28"Динамо" - "Хоразм" учрашуви Тошкентда ўтказилади  11 15:37Ўзбекистон U-17нинг асосий таркиби маълум  6 14:56"Андижон"нинг собиқ мураббийи Рубин Хебайнинг қандай топилгани ва нима учун клубдан кетгани ҳақида сўзлади  16 14:32"Реал" айрим футболчилари Алонсо талабларидан норози  4 13:59Футзал. Ўзбекиcтон қуръада 2-саватчада бўлади  2 13:42Месси спортдаги энг буюк атлетлар ҳақида гапирди  16 13:16"Барселона" собиқ президенти: "Ямал дунёнинг энг яхши футболчиси эмас"  10 12:39"Пахтакор" Ўзбекистон Кубоги билан водийда турне уюштирди  2 12:12Бахтиёр Ашурматов: “Пахтакор яққол фаворит, лекин "Бухоро" охиригача курашади”  3 11:47"У осонликча топ-5 чемпионатларига бора оларди". "Пахтакор" ўринбосарлар жамоасининг собиқ мураббийи у билан ишлаган энг истеъдодли футболчи ҳақида  6

Асрор Алиқулов: “Элдор Шомуродов “кучли бешлик” чемпионатларида ўйнаб кета олади” Новости

Асрор Алиқулов: “Элдор Шомуродов “кучли бешлик” чемпионатларида ўйнаб кета олади”

А Про-Лига 18-туридан ўрин олган “Истиқлол”- “Машъал” (0:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Асрор Алиқулов сайтимизга интервью берди.

- Асрор ака, авваламбор қийин ўтган учрашувда қозонилган ғалаба билан табриклаймиз! Бугунги ўйин ҳақида фикрларингиз...
- Бугунги ўйин оғир кечишини кутгандик, учрашувга шундан келиб чиққан холда тайёргарлик кўргандик. “Истиқлол” жамоаси айни дамда турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. Ўйиндан олдин бу жамоани бир нечта ўйинларини таҳлил қилиб чиқдик, курашувчан жамоа, кўпинча стандарт вазиятлардан голлар киритишади. Шахсий фикримча, бугунги ўйин тақдирини бир гол ҳал қиларди, қайси жамоа биринчи бўлиб гол урса, якунда ғалаба қозониб кетиши мумкин эди. Агар “Истиқлол” биринчи бўлиб гол киритганда, бизга қийин бўларди. Сабаби уларда тезкор футболчилар етарлича, қарши ҳужумларни жуда яхши ташкил этишади. Бугунги ғалабамизнинг биринчи омили – ўйинда биринчи бўлиб гол уриб олганимиз бўлди деб ҳисоблайман.

- Жамоангизнинг биринчи голи “ўйиндан ташқари холат” дея баҳоланиб ҳисобланмади. Бу вазият ҳақида фикрингиз қандай?
- Бу вазиятга биздан кўра ҳакамлар яқинроқ эди, шу сабабли уларни бунда айбламайман. Тўғрисини айтганда бизга ўйиндан ташқари холат йўқдек кўринди.

- Никита Павленконинг таркибга қўшилиши “Машъал”га қай даражада фойда келтирди?
- Бизда асосан ёш футболчилар ўйнайди. Футболда тажриба муҳим омил ҳисобланади, ёш футболчиларда тажрибасизлик туфайли вазиятларни баҳолашда совуққонлик етишмаслиги, шошиб қарорлар чиқариш холатлари кузатилади. Никитанинг сафимизга қўшилиши жамоамизга катта ёрдам бермоқда деб ҳисоблайман, унинг тажрибаси биз учун муҳим.



- “Машъал” жамоасининг жорий мавсумдаги мақсади қандай?
- Жамоамизда мавжуд имконият ва яратилаётган шароитдан унумли фойдаланган холда биз мавсум якунида Суперлига йўлланамасига эга чиқишни мақсад қилганмиз. Ўйлайманки, мавсум якунида биз бу вазифани уддалаймиз.

- “Машъал” академияси тарбияланувчиси Элдор Шомуродов ҳаиқда фикрларингиз...
- Элдорни охирги вақтларда кўрсатаётган ўйинларни барчамизни бирдек хурсанд қилмоқда. “Машъал” шундай футболчини тайёрлаганлиги учун фахрлансак арзийди. Келажакда Элдор бунданда ёрқинроқ ўйин намойиш этади. Шомуродов ўтган йили заҳирадан ўйинга қўшилаётган бўлса, бу йил “Ростов” жамоасининг асосий таркибига ўз маҳорати ва кўрсатаётган ўйинлари эвазига кира олди. Элдор Европанинг “кучли бешлик” чемпионатларида ўйнаб кета олади, унинг келажакдаги фаолиятига жамоамиз номидан муваффақиятлар тилайман.


Бекзод Толибов ёзиб олди.
“Машъал” матбуот хизмати билан хамкорликда тайёрланди.

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика