RU

Последние новости

01:39ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан 11:1, Холанддан 5та гол, Англиядан йирик, Португалиядан иродали ғалаба  3 01:15АПЛда ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  0 00:44"Фенербаҳче" Моуриньюдан кейинги бош мураббийини эълон қилди  1 00:14Холанд термадаги 45-ўйинида 44-голини урди  3 23:49Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 Марокашга мағлуб бўлди  13 23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  1 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  3 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  3 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  20 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  30 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  10 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  21 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  2 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2

Асрор Алиқулов: “Дерби мақомидаги учрашувларда футболчилар борини бериб ўйнашади” Новости

Асрор Алиқулов: “Дерби мақомидаги учрашувларда футболчилар борини бериб ўйнашади”

“Шўртан” – “Машъал” (1:0) ўртасидаги учрашувдан кейинги матбуот анжуманида ғузорликлар бош мураббийи Асрор Алиқулов иштирок этди.





Ўйин ҳақида

- Дербига хос ўйин бўлди. Икки жамоа ҳам ғалаба учун майдонга тушганди. Биз ўтган турда “Ғиждувон”га қарши ғалабадан тўлиқ қониқиш ҳосил қилмагандик. Негаки, ўйинимизда қатор камчиликлар бор эди. “Машъал”га қарши баҳсда чиройли футбол намойиш қилишни мақсад қилгандик. Бунинг учун йигитларга миннатдорчилик билдираман.

- Про лига мураббийлари жароҳат олгани борасида маълумотлар бўлмайди. Сизнинг жароҳат олишингиз қандай рўй берди?

- Бу машғулотлар жараёнида футболчилар билан ишлашда мураббий ҳам ҳаракатда бўлади. Вазиятларни тушунтириш вақтида ўзингиз ҳам кўрсатиб берасиз. Ҳужумда муаммоларимиз бор эди ва машғулотларда шуни кўрсатаётган вақтимизда жароҳат олдим. 

- “Шўртан” одатда “Машъал”га қарши ўйинларда яхши ўйнамоқда. Лекин жамоа кучли бешликка кира олмади. Бунга нима сабаб бўлди?

- Чунки бу дерби. Биз ҳар бир баҳсда футболчилардан яхши натижа кутамиз. Кучли бешталикдан ўрин олмаганимизга ўзимиз айбдормиз. “Хоразм” ва “Арал Самали” билан баҳсларда очко йўқотдик. Айрим футболчиларнинг шу ўйинларда яхши ўйнай олмади. “Машъал” билан баҳсда йигитлар борини бериб ўйнади. Берилган кўрсатмаларни охиригача бажаришди. 

- “Шўртан” академиясидан икки нафар футболчи асосий таркибга жалб қилинган. Лекин улар ҳам захирада қолиб кетмоқда. Бунинг асосий сабаби нимада?

- Биз ҳар доим ёшларни излаймиз ва таркибга жалб қиламиз. Дейлик, U-19 жамоамиздаги футболчилар асосий жамоа билан машғулотлар ўтказади. Ўз ёшида яхши ўйнай олади, лекин асосийда кўникиб кетиши бироз қийин. Шу сабабли уларга захирадан майдонга туширишга мажбурмиз. Лекин келажакда яхши футболчилар бўлиб етишади. 

Мен ва ёрдамчиларим академия тарбияланувчиларини кузатиб борамиз. U-19 жамоамиздаги болларда камчиликлар бор.  Улар Про лига даражасида эмас. Тактик жиҳатдан, жисмоний томонлама камчиликлар кузатилади.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика