RU

Последние новости

09:07Жавоҳир Сидиқов: "Қўқон-1912"га бўлган меҳрим бошқача"  1 08:34"Қизилқум" ярим ҳимоячиси "Каттақўрғон"да  0 08:05Достон Турсунов: "Жаҳон чемпионатига боришни мақсад қилганман"  1 07:37Sofascore. Абдуқодир Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 02:59Мбаппенинг дубли "Реал"га "Вильярреал" устидан ғалаба келтирди  9 02:32Аёллар ўртасидаги Испания Суперкубоги: "Барселона" яна "Реал"ни мағлуб этиб, кетма-кет бешинчи бор чемпион бўлди  6 01:55Арне Слот: "Бундай ўйинда 4 дақиқа қўшиб бериш камлик қилади"  8 01:50БУНДЕСЛИГА. "Леверкузен"да қийин ғалаба, "Дортмунд" эса Берлинда зафар қучди  1 00:34АПЛ. «БОРНМУТ»ДАН СЕНСАЦИЯ! «Ливерпуль» 90+5-дақиқада мағлубиятга учради  10 23:58Гвардиола ҳакамлардан норози: "Говард Уэбб, эртага чиқ ва нима учун пенальти берилмаганини тушунтириб бер!"  7 23:41"Вильярреал" - "Реал Мадрид". "Қироллик клуби" таркиби маълум  41 23:23Гвардиола "Сити"даги "янгилар"нинг ўйинига баҳо берди  4 22:47"Реал" ҳимоячиси жароҳат билан ўйнамоқда: Рауль Асенсио жамоаси учун соғлиғини хавф остига қўйди  9 22:32ПСЖ 18 ёшли футболчи учун "Барселона"га битимдагидан кўпроқ тўламоқчи  1 22:20U-23 ОСИЁ КУБОГИ. ЯПОНИЯ — ЧЕМПИОН! Хитой финалда тор-мор этилди  18

Асқар Умаров: "Рақибни жиддий ўргангандик" Новости

Асқар Умаров: "Рақибни жиддий ўргангандик"

Кеча Ўзбекистон Биринчилигининг янги мавсумига старт берилди. Сафарда "Ёзёвон-Лочинлари" меҳмони бўлган "Зомин" меҳмондан ғалаба билан қайтди - 1:3.

Ўйиндан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Асқар Умаровнинг фикрлари билан қизиқдик.

- Айтиш керак, учрашувга кўнгилдагидек тайёргарлик кўргандик. Клубимиз раҳбарлари беллашувга муносиб тайёргарлик кўришимиз учун бизга барча шароитларни яратиб берди. Фарғонага ўйиндан икки кун аввал етиб келгандик. Натижасини кўриб турибсиз. Ғалабада жисмоний ҳолатимиз яхши эканлиги ҳам муҳим ўрин тутди. Асосийси, футболчилар майдонга тушганидан кейин биз берган кўрсатмаларни тўлиқ бажаришди.

Умумий маънода ўйин яхши ўтди. Ёзёвонга ғалаба учун келгандик. Чунки рақибни етарлича ўргангандик. Камчиликларини билардик. Якунда мақсадимизга эришдик. Қолаверса, кечаги ўйинда об-ҳаво ҳам футбол ўйнашга қулай бўлди.

Келаси турда "Цементчи"га қарши майдонга чиқамиз. Албатта, рақиб кучли. Улар биринчи турда "Динамо"ни мағлуб этишди, аммо биз ҳам майдонга шунчаки чиқмаймиз. Фақат ғалаба учун ҳаракат қиламиз. Қувасойдаги ўйинда ҳам жамоам уч очкони қўлга киритишини кутяпман.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика