RU

Последние новости

01:12Суперлига-2025. Биринчи давранинг эсда қоларли лаҳзалари  0 00:45IBA раҳбари Кремлёв Смоловнинг жанжали ҳақида: "Футболчиларнинг интизоми билан боксчилар шуғулланиши керак"  0 00:26"Галатасарой" Осимхен учун 50+5 миллион евро таклиф қилди, "Наполи" кўпроқ сўраяпти  1 23:43Виталий Левченко: "Шартномам ноябрда якунига етади"  3 23:18Ҳаким Фузайлов: "Маҳаллий футболчилар Нарх ва Самиевлардан ёмон ўйнашмаяпти"  2 22:52Доннарумма агенти Нойернинг Мусиала жароҳати ҳақидаги сўзларига: "Мануэль 2014 йилда Игуаинни урганда ҳам, жароҳатланиш хавфини билиб турган"  2 22:26Шченсни "Барселона" билан янги битим имзолади  0 22:15Мбаппе судга берган аризасини қайтариб олди  4 22:00Суперлига. "Нефтчи" "Хоразм"ни мағлуб этди ва иккинчи ўринга чиқиб олди   37 21:07Акмал Мозговой БАА клубига ўтди  11 20:20Ўзбекистонлик ҳакамлар Президент кубоги (Индонезия) мусобақасида фаолият олиб боришади  1 19:47Анчелотти "Олтин тўп"га муносиб бўлган, лекин қўлга киритолмаган футболчи номини айтди  8 19:20"Антверпен" янги аъзоси Муҳаммадали Ўринбоев: "Ўзбекистонни янада танитишга ваъда бераман!"  27 18:49Расман: Муҳаммадали Ўринбоев – Бельгия клуби футболчиси!  15 18:35Доннарумма Мусиала туфайли психологга мурожаат қилди  2

Асқар Умаров: “Норин” ҳақли равишда ғалаба қозонди” Новости

Асқар Умаров: “Норин” ҳақли равишда ғалаба қозонди”

Биринчи лиганинг 4-туридан ўрин олган “Зомин” – “Норин” (0:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Асқар Умаров ўз фикрларини билдириб ўтди.
- Ўтган турда “УзДонгЖу” билан ўйинимиз бекор қилиниб, техник мағлубиятга учрагандик. Албатта бу кейинги учрашувга ўз таъсирини ўтказмасдан қолмади. Бошқача айтганда, зарба кетидан зарба бўлди.

- Ўйинда устунлик жамоамиз томонида бўлди. Гол уриш учун имкониятлар бўлди. Аммо улардан унумли фойдаланиш насиб қилмади. “Норин” футболчилари эса ўйин сўнггида битта имкониятни самарали якунлаб, ғалабани илиб кетди. Табиийки бу каби голдан сўнг уч очкони ўз майдонингда йўқотиш, алам қилади. Нима ҳам дердик, бу – футбол.  

- “УзДонгЖу” билан учрашувда нима учун техник мағлубиятга учраганимизга келадиган бўлсак, бу борада ПФЛга телефон орқали хабар берганмиз. Янгиер шаҳри ИИБга ёзма равишда мурожаат қилгандик. Айбимиз Сирдарё вилояти ИИБга хат орқали мурожаат қилганимиз бўлди. Шу боис ички ишлар ходимлари учрашувни ўтказишга қаршилик кўрсатиб, рухсат бермади. Шу тариқа ўз хатоимиз эвазига уч очкодан маҳрум бўлдик.

- Тўғрисини айтганда, бизда майдон билан боғлиқ муаммо бор. Эндиликда уй ўйинларимизни вақтинчалик Жиззах шаҳридаги “Сўғдиёна” стадионида ўтказамиз. Машғулотларни эса Зомин туманидаги кичик бир майдонда мажбур ўтказмоқдамиз. Ўзимизнинг стадион эса айни дамда таъмирланмоқда. Насиб қилса май ойининг сўнгги кунларида Зоминдаги стадионда ўйнашни бошлаймиз.


Исломбек Рустамбеков.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика