RU

Последние новости

10:55Криштиану Роналду: "Мақсад жаҳон чемпионатига чиқиш ва унда ғалаба қозониш"  6 10:25Осиё Кубоги-2011. Жепаров ва Шацкихнинг голлари Кувайт устидан ғалаба келтирган оқшомни ёдга оламиз  3 10:04"Интер Майами" Албанинг ўрнига "Реал" собиқ футболчини олиб келмоқчи  4 09:31"Истанбул Башакшехир" қишда РПЛдан ҳужумчи олиб келмоқчи  3 09:00"Реал" ва "Барселона" Германия МТЖ ҳимоячиси учун курашмоқда  1 08:33ПСЖ "Барселона" футболчиси учун трансфер рекордни янгилашга тайёр  6 08:06МЮ Бруну бўйича бир қарорга келди  5 07:41Фабрицио Романо: "Ал Иттиҳод"нинг янги бош мураббийи маълум  0 01:57Ўзбекистон терма жамоаси янги мураббий қўл остида илк машғулотини ўтказди  22 00:49Мбаппе жароҳат сабаб Франция терма жамоаси билан машғулот ўтказмади  2 00:18Рональд Куман Натан Аке "Ман Сити"ни тарк этиши лозимлигини айтди  0 23:47Жейми Каррагер: "Аморимнинг янги йилгача ишдан хайдалиши муқаррар"  2 23:20Шенсни "Барса"га ўтишни хоҳламаганини ва бунга уни рафиқаси мажбур қилганини айтиб берди  3 22:47Миллий жамоанинг Каннаваро қўл остидаги бугунги машғулотларидан ГАЛЕРЕЯ  8 21:50Ямал "Реал"га қарши ўйнаши кутилмоқда  0

Асқар Умаров: "Зомин"га раҳбариятнинг руҳий далдаси етишмаяпти. "Андижон"нинг иккинчи голини ҳакамлар уюштириб беришди" Новости

Асқар Умаров: "Зомин"га раҳбариятнинг руҳий далдаси етишмаяпти. "Андижон"нинг иккинчи голини ҳакамлар уюштириб беришди"

“Андижон” – “Зомин” (2:1) ўртасидаги ўйиндан кейин ўтказилган матбуот анжуманининг дастлабки қисмида меҳмонлар бош мураббийи Асқар Умаров саволларга жавоб қайтарди.


Ўйин ҳақида

- Бугун мухлисларга ёқадиган томошабоп руҳдаги ўйин бўлди. Жамоамиз йигитлари бутун учрашув давомида таслим бўлишмади, астойдил ҳаракат қилишди. "Андижон"ни ғалаба билан табриклайман. Жамоамизга раҳбариятнинг руҳий далдаси етишмаяпти. Молиявий қийинчиликларимиз бор. 

- "Зомин" Про-лигада аутсайдер бўлиб қолишига сабаб нима?

- Албатта, муваффақиятсизликнинг асосий сабаби иқтисодий муаммога бориб тақалади. Бугунга қадар кўп ойликларимизни олмадик. Бизга яхши хомий бўлганида натижаларимиз бошқача бўларди. Шундай бўлса ҳам биз ҳаракатдан тўхтаб қолганимиз йўқ.

- Мавсум аввалида раҳбарият томонидан жамоа олдига қандай вазифа қўйилган?

- Олдимизга жуда юқори мақсад қўйилмаган. Мақсадимиз Про-лигада чиройли ўйинлар кўрсатиш ва лигада қолиш. Маҳаллий футболчилар билан бунга ҳаракат қилаяпмиз. Ўтган мавсум Биринчи лигада чемпионликни қўлга киритган йигитларни таркибда сақлаб қолганмиз.

- Жамоа сардори Элдор Каримов асли ҳимоячи бўлса-да, ўйин давомида турли ампулаларда ҳаракат қилди, жумладан ҳужум чизиғида. Бу нима билан боғлиқ?

- Бизда ҳужумчилар билан боғлиқ муаммо бор эди. Элдор Каримов кўп гол урадиган футболчи, шу сабаб уни ҳужум чизиғида ҳам синаб кўрдик. 

- "Андижон" билан ўйиндан олдин қандай натижа кутгандингиз?

- Биз албатта ўзимизга керакли натижани кутгандик. Бўйдор футболчиларга қарши машғулотларда ишлагандик. Мезбонларнинг иккинчи голини ҳакамлар уюштириб беришди деб ўйлайман. Ҳакамлар қарор беради, биз борига чидаймиз. Бирон нарса десанг бўлмайди.

- Жамоа Биринчи лигага тушиб кетса, тақдири қандай кечади?

- Жамоа тақдири мутасаддиларнинг қўллаб-қувватлашига боғлиқ. Бизда ҳозир имконият бор, лигада қолишимиз мумкин. Йигитларга ишонаман, улар ҳоҳлаган жамоани мағлуб эта олишади. Бизга руҳий далда керак, бизга ҳам "Андижон"даги каби хомий керак.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика