RU

Последние новости

01:19Педру Морейра: "Рақибдан кучлироқ эдик ва натижа адолатли бўлди"  0 00:08U-17 Осиё кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонини йирик ҳисобда енгиб, гуруҳ босқичини пешқадам сифатида якунлади  48 23:44Рўзиқул Бердиев: "Навбатдаги босқич масаласи кейинги ўйинлардаги натижаларимизга боғлиқ"  1 23:15ЕЧЛ. "Барселона" – "Боруссия Д". Таркиблар аниқ!  79 23:07ЕЧЛ. ПСЖ – "Астон Вилла". Таркиблар аниқ!  24 22:45Тимур Султонов: "Насаф" каби жамоалар билан ўйнаш бизга катта тажриба бўлади"  0 22:40Салоҳ “Ливерпул”да қолади! (Фабрицио Романо)  2 21:59Ўзбекистон футзал терма жамоаси эртага йиғинга киришади  0 21:25Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" ОКМКни мағлубиятга учратди. Сергеевдан ғалаба голи  36 21:15U-17 Осиё кубоги. Саудия Арабистони – Ўзбекистон. Бошланғич таркиблар аниқ!  6 20:41Келаси мавсумдан ЕЧЛ плей-офф босқичида экстра-таймлардан воз кечилиши борасидаги хабарлар ўз тасдиғини топмади  2 20:21Кобби Майну сафга қайтди  1 19:55Ўзбекистон кубоги. "Насаф" - "Навоий ФА" 5:1  12 19:10Ўзбекистон кубоги. "Хоразм" қўшиб берилган дақиқаларда 2та гол уриб, камбэк ижро қилди  2 18:34Футболни зўри бугун бўлади  16

Аспас атайин сариқ карточка олиш учун голни нишонлашда либосини ечди Новости

Аспас атайин сариқ карточка олиш учун голни нишонлашда либосини ечди

Якшанба куни Яго Аспас "Валенсия"га қарши бор-йўғи 16 дақиқа ўйнади ва жароҳати туфайли майдонни тарк этди. Аммо бу вақт ичида "Сельта" ифтихори жуда кўп ҳаракат амалга оширди.

Аввалига у ажойиб гол урди - у финт орқали Уго Гильямон доғда қолдирди ҳамда ва тўпни дарвозанинг узоқ бурчагига жойлаб қўйди.

Иккинчидан, у голни тантанали тарзда нишонлади - ўйиннинг атиги 11-дақиқаси бўлса-да, футболкасини ечди. Бунинг учун ҳужумчи сариқ карточка билан жазоланди. Мазкур огоҳлантириш Яго учун чемпионатдаги бешинчиси бўлди ҳамда кейинги ўйинга дисквалификация қилинди.

Балки Аспас буни хоҳлаган бўлиши мумкин. Гол урилган вақтда ҳужумчи жароҳат олди ва буни ўзи ҳам ҳис қилди, чунки голдан сўнг майсазорга ўтириб олди. Бир неча дақиқадан сўнг унинг ўрнига Ренато Тапия майдонга тушди. Аспас барибир кейинги ўйинда "Мальорка"га қарши ўйинни ўтказиб юборишини ҳис қилган бўлиши мумкин - ва бу аввал олинган карточкаларни йўққа чиқариш учун имконият саналади. 

Аммо тўпурарсиз (ушбу мавсумда "Сельта"нинг 41% голини урган) ушбу жамоага қийин бўлади. Аспас майдонни тарк этгач, "Валенсия" иккита гол урди (Дуро ва Макси Гомес гол уришди) ва олдинга чиқиб олди. Эндиликда нисбатан кучли "Мальорка"га сафар қиладиган (12-ўринда, "Сельта"дан уч очко кўп жамғарган) клубга осон бўлмайди.

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика