RU

Последние новости

08:15"Челси" январда 50 миллион фунтлик трансферни амалга оширмоқчи  0 07:45Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси Каннаварони терма жамоаси устози бўлгани ҳақида фикр билдирди  6 01:57"Интер" кетма-кет 5 та пенальти қайтарган дарвозабонни сотиб олмоқчи  1 01:18Левандовски билан можаро сабаб ишсиз қолган мутахассис Қозоғистон терма жамоасини бошқариши мумкин  4 00:49"Бавария" "Барселона", "Ливерпул" ва "Реал" қизиқаётган ҳимоячи билан боғланди  0 00:15Жейми Каррагер: "Ливерпуль" деярли баскетбол жамоасига айланиб қолди"  1 23:31УЕФА "Барселона" ва "Милан"га АҚШ ва Австралияда ўйин ўтказишга рухсат берди, лекин ташкилот миллий лигалар ўйинларини чет элда ўтказишни қўллаб-қувватламайди  0 22:31ФИФА президенти Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийини табриклади  38 22:00"Барселона" Араухони қанчага сотмоқчи?  6 21:36"Қайрат" бош мураббийи Калмурзага машина совға қилиниши ҳақида: "Агар ёрдам бермоқчи бўлсангиз – клубга автобус ёки микроавтобус совға қилинг. Бир кишини алоҳида ажратиш нотўғри, бу жамоавий спорт"  5 21:08"Марсель" "Реал" ҳужумчисини ижарага олмоқчи  2 20:01"Челси" "Ювентус" етакчиси учун 66 млн евро таклиф этди ва рад жавобини олди  7 19:39Гвардиола Родрининг янги жароҳати ҳақида: "Биз унга ғамхўрлик қилишга ҳаракат қилдик, аммо бўлар иш бўлди"  2 19:16Шенсни "Барселона"да биринчи марта мағлубиятга учради   1 18:55Уругвай терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўйин учун қайдномаси маълум  34

Аслиддин Абдиев: Энг катта орзуим - “Насаф” жамоасида тўп тепиш Новости

Аслиддин Абдиев: Энг катта орзуим - “Насаф” жамоасида тўп тепиш

Бугунги “Насаф-2” – “Цементчи” 5:1 учрашуви якунига еткач, учрашув қаҳрамонларидан бири, ҳужумчимиз Аслиддин Абдиевдан ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашишни сўрадик.

- Бугунги учрашувда орқага йўл йўқ эди. Кейинги ўтказган икки учрашувимиз жуда муваффақиятсиз бўлганди. Шунинг учун бугун фақат ғалаба учун майдонга тушган эдик. Йигитларга раҳмат, ниятимизга етдик. Учрашувдаги киритган голларимни жамоадошларимга бағишлайман. Бу голлар менинг номимга ёзилган бўлсада, барча жамоадошларимнинг ҳиссалари бор. Бу йилги мавсумдаги киритган голларим 8тага етди. Барча голларимда жамоамиз футболчиларининг ана шундай ҳиссалари бор.

Жамоамиз асосан ёш футболчилардан ташкил топган, тажриба ҳам шунга яраша. Аммо мураббийларимизнинг олиб бораётган ишлари мана аста-секин ўз самарасини кўрсатмоқда. Ўйинимизда жамоавий  ўйин шаклланиб бормоқда. Умид қиламанки, бу ҳолат ҳали янада ривожланади. Келгусидаги мақсадим? Менинг энг катта орзуим - “Насаф”дек номдор жамоанинг асосий таркиб ўйинчисига айланиш. Агар менга мураббийларимиз томонидан ана шундай ишонч билдирилса, бошим кўкка етарди. Албатта бундай мақомга эришишим учун ҳали жуда кўп тер тўкишим керак. Шундай қиламан ҳам.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика