Асенсио клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ярим финалида ўйнамайди
09 фев 2023 00:46
Новости
Асенсио клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ярим финалида ўйнамайди
Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Марко Асенсио клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ярим финалида “Ал Аҳли”га қарши ўйинда майдонга тушмайди.
Marca хабарига кўра, футболчи машғулотлардан биридан сўнг ўнг оёғида ноқулайлик ҳис қилган. Мадриднинг “Реал” клуби бош мураббийи Карло Анчелотти бугунги учрашувда футболчи хизматидан фойдалана олмайди.
Эртага испаниялик вингер тиббий текширувлардан ўтади.
Эслатиб ўтамиз, асосий дарвозабон Тибо Куртуа, ҳужумчи Карим Бензема ва ҳимоячи Эдер Милитао "Ал Аҳли"га қарши ўйинда "қаймоқранглилар"га ёрдам бера олишмайди, аммо уларнинг турнир финалида иштирок этиш эҳтимоли мавжуд.
Похожие новости
championat.asia
Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" ўз майдонида "Машъал"га мағлуб бўлди
ЖЧ U-17. Ўзбекистон Ирландияга имкониятни бой берди
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
Комментарии