Асаблар таранг: А Серия 35-тур превьюси
30 апр 2022 14:45
Новости
Асаблар таранг: А Серия 35-тур превьюси
"Наполи" - "Сассуоло"
"Наполи" ўтган тур скудеттони қўлга киритиш имкониятидан деярли маҳрум бўлди, энди унга етиши анча қийин ва кўп нарса фақат "партенопейлар"га боғлиқ эмас. Катта эҳтимол, Спаллетти максимал даражада ҳужум қила оладиган таркибни майдонга туширади, етакчилар ҳам сафда тайёр туришибди. "Сассуоло" аввалги ўйинда мағлубиятга учради. Қолаверса, "нероверди"нинг таркиб билан боғлиқ талайгина муаммолари бор. Кирьяполоус дисквалификация қилинган, Романья эса ҳали тўлиқ тузалиб улгурмади. Ҳужумда доимий квартетни кўришимиз мумкин.
Биринчи давра учрашувида жамоалар дуранг қайд этишган (2:2). Бу гал "Наполи" фаворит ҳисобланмоқда. Бироқ бўшашмаслиги лозим, акс ҳолда, 4-ўриндан ҳам тушиб кетиш эҳтимоли бор. Тахминимизча, мезбонлар кўпроқ ҳужум қилади, аммо "нероверди" ҳам қарши ҳужум қилишга уриниб кўради.
Наполи Калиду Кулибали - 7', Виктор Осимхен - 15', Ирвинг Лосано - 19', Дрис Мертенс - 21', Дрис Мертенс - 54', Амир Ррахмани - 80' |
Серия А . Тур 35 30/04/2022, 19:00 1
:
6
Завершен
|
Сассуоло Максим Лопес - 87' |
Стадион: Diego Armando Maradona, 32000 зрителей
Главный судья: Antonio Rapuano
"Ювентус" - "Венеция"
"Сассуоло" устидан қозонилган ғалаба, албатта, "бьянконери"ни қаттиқ хурсанд қилди. Аммо "Ювентус"нинг таркиб борасида муаммолари бор. Де Шильо кичик жароҳатига қарамай, майдонга тушиши мумкин. Ҳужумда Мората ва Влаховични, уларнинг олдида эса Дибалани кўришимиз мумкин. "Венеция"нинг муваффақиятсиз серияси давом этмоқда. Қолаверса, жамоа такрибида ҳам муаммолар бор. Вакка ва Модоло охирги учрашувда жароҳатланишган. Шу сабабли, ўйинни ўтказиб юборишлиги мумкин. Серхио Ромеро эса ҳали тикланиб улгурмади.
Сўнгги ўзаро баҳсда Венецияда жамоалар муроса йўлини танлашган (1:1). Аммо ҳозир вазият умуман бошқача, "Юве" яққол фаворит ва ҳеч қийинчиликсиз ишончли ғалабага эришиши мумкин. "Венеция" унга қаршилик кўрсатиши қийинроқ бўлса керак.
Ювентус Леонардо Бонуччи - 7', Леонардо Бонуччи - 76' |
Серия А . Тур 35 01/05/2022, 16:30 1
:
2
Завершен
|
Венеция Маттиа Араму - 71' |
Стадион: Allianz Stadium, 39000 зрителей
Главный судья: Alessandro Prontera
"Милан" - "Фиорентина"
"Милан" ҳозир скудетто учун бор кучи билан курашмоқда ва ўйинга яхши формада етиб келди. Беннасер майдонга тушиши сўроқ остида, бироқ катта эҳтимол соғайиб улгуриши мумкин. Ҳужумда Жиру-Леао жуфтлигини кўрамиз. Захирада эса ўтган учрашувда катта ёрдам берган Златан ҳар дақиқа майдонга тушишга тайёр туради. "Фиалкалар" "Удинезе"га қарши баҳсдан сўнг, керакли хулосалар чиқаришди деб умид қиламиз. Жамоа тўпланган ҳолда ўйнашга ҳаракат қилади, таркиб билан боғлиқ муаммолар йўқ. Гонсалес ва Сапонаранинг жароҳати эса унчалик жиддий эмас.
Ўтган учрашувда "Фиорентина" 4:3 ҳисобида ғалаба қозонган. Лекин титул учун курашаётган "Милан" яққол фаворит саналмоқда. Аммо "фиалкалар" ҳайрон қолдириш хусусиятига эга эканини ҳам унутмаслик лозим.
Милан Рафаэл Леау - 82' |
Серия А . Тур 35 01/05/2022, 19:00 0
:
1
Завершен
|
Фиорентина |
Стадион: San Siro, 70000 зрителей
Главный судья: Паоло Валери
"Удинезе" - "Интер"
"Удинезе" охирги "Фиорентина" қарши учрашувда ажойиб ўйин кўрсатди, бироқ жароҳати сабабли Бету ва Сантурро жамоасига ёрдам беролмайди. Ҳужумда Деулофеу билан Саксесс ҳаракатланади. Сариқ карточкалари сони ошиб кетгани туфайли Чалханоглу баҳсни ўтказиб юборади. Унинг ўрнига Видаль ва Гальярдини ўйнайди, лекин уларнинг жароҳати бор... Шунингдек, Бастони, Госенс ва Ханданович майдонга тушиши ҳам сўроқ остида турибди.
Охирги ўзаро ўйинда "Интер" уйда "Удинезе"ни ишончли тарзда мағлуб этган (2:0). Бу гал ҳам жамоа фаворит бўлса-да, хатога йўл қўймай, ҳаракат қилиши лозим.
Удинезе Игнасио Пуссетто - 72' |
Серия А . Тур 35 01/05/2022, 22:00 2
:
1
Завершен
|
Интер М Иван Перишич - 12', Лаутаро Мартинес - 39' |
Стадион: Dacia Arena - Stadio Friuli, 20910 зрителей
Главный судья: Daniele Chiffi
"Рома" - "Болонья"
"Рома" қийинроқ даврни бошдан ўтказмоқда. Конференциялар Лигасидаги ўйин футболчиларга катта таъсир кўрсатди. Сариқ карточкалари сони кўплиги туфайли Серхио Оливейра "бўрилар"га ёрдам беролмайди. Верету ва Мхитарян майдонга тушиши сўроқ остида турибди, иккисининг ҳам мушакларида чарчоқ бор. Аммо "Болонья" "Интер"га қарши ўйиндаги ғалабадан сўнг яна ҳайрон қолдиришга ҳаракат қилиб кўради. "Россоблу"да жароҳат ҳам, дисквалификация ҳам йўқ. Шу сабабли, аввалги таркибни яна кўришимиз мумкин.
Ўтган ўзаро учрашувда "Болонья" уйда ғолиб бўлган (1:0). Бу гал эса "Рома" яққол фаворит сифатида кўрилмоқда. Аммо "Болонья" билан ўйинда "Интер", "Ювентус" ва "Милан" ҳам фаворит ҳисобланган, лекин натижа жуда муваффақиятли якун топмаганини унутмаслик лозим.
Рома |
Серия А . Тур 35 02/05/2022, 00:45 0
:
0
Завершен
|
Болонья |
Стадион: Stadio Olimpico, Rome, 62988 зрителей
Главный судья: Michael Fabbri
Сергей Румянцев
Комментарии