AS: «Реал»Серхио Рамосни 65 млн еврога сотишга тайёр
29 ноя 2013 11:22
Новости
AS: «Реал»Серхио Рамосни 65 млн еврога сотишга тайёр
«Реал» Испания термасининг 27 ёшли ҳимоячисини 65 миллион еврога сотишга тайёр, деб ёзади AS.
Манбанинг айтишича, бу келишмовчилик август ойидан бери давом этмоқда. Барчаси Рамоснинг янги шартномада амалдагидан кўпроқ маош талаб этгани, акс ҳолда клубни тарк этиши хақида айтиб қўрқитганидан бошланган.
Ўз навбатида «Реал» бош мураббийи Карло Анчелотти Рамоснинг ҳаракатларидан ва Чемпионлар Лигаси доирасида "Галатасарой"га қарши учрашувдаги зарур бўлмаган четлатилишдан норози.
Эслатиб ўтамиз, футболчининг мадридликлар билан амалдаги шартномаси 2017 йилга қадар давом этади ва унга кўра Серхио 5,5 миллион евро маош олдади.
Аввалроқ "Реал Мадрид" Рамос билан янги шартнома борасида фақатгина 2015 йилга бориб музокара ўтказиши ҳақида хабарлар тарқалганди.
Шунингдек, "Манчестер Сити" ва "ПСЖ" клублари ҳимоячига йиллик 7,5–9 миллион евро маош беришга тайёр эканликларини эълон қилишган.
championat.asia
"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
"Реал"ни мусобақадан чиқариб юборишни истайман!" — Моуринью Арбелоа ва Мадрид ҳақида гапирди
Комментарии