RU

Последние новости

17:05Икки футболчи "Реал"ни тарк этиши мумкин  0 16:19Аёллар. "Севинч" "Қизилқум-W"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги-2025ни қўлга киритди  0 15:42ЖЧдаги рақибимиз Колумбия Франция билан ўртоқлик ўйини ўтказади  6 14:43"Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол" Салоҳ трансфери учун 80-100 млн евро тўлаши мумкин  1 13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0 12:39"Реал" Рюдигер билан музокара ўтказади  0 12:00TVCOM'да бугунги ўйинлар: А Серияда топ баҳс, “Реал” ва бошқалар  2 11:31"Челси" Маресканинг келажаги бўйича бир қарорга келди  2 11:05"Насаф" футболчиси "Қўқон-1912" жамоасининг тўлақонли аъзосига айланди  5 10:43Sofascore. Алиқулов кечаги учрашувда энг паст баҳони олди  4 10:20Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Нефтчи" билан шартномани узайтирди  3 09:52Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда  48 09:18"Насаф" "Қўқон-1912" футболчисини сотиб олди  1 08:44Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги ажойиб ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:18Самвел Бабаянга Андижон вилояти ҳокими томонидан минимум вазифаси қўйилди  13

АРХИВ. 2008 йилги "Пахтакор" - "Қурувчи" учрашувидаги барча голлар ва хавфли вазиятлар Новости

АРХИВ. 2008 йилги "Пахтакор" - "Қурувчи" учрашувидаги барча голлар ва хавфли вазиятлар

Видео архив рукнидаги навбатдаги ўйин 2008 йилнинг 10 июль санасида "Пахтакор" стадионида бўлиб ўтган.

Пойтахт дербиси доирасида ўтган "Пахтакор" "Қурувчи" (ҳозирги "Бунёдкор") клублари ўртасидаги баҳс мавсумнинг марказий ўйинларидан бири эди. Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги "шерлар" Миржалол Қосимов бошчилигидаги "қалдирғочлар"ни қабул қилишган. Деярли 25 минг томошабин келган учрашувда томонлар биттадан гол уришган. Биринчи таймда Тимур Кападзенинг тўп узатишидан кейин Хосе Луис Вильянуэва гол урганди, эътиборлиси чилилик ҳужумчи шу куни "Қурувчи" сафида дебют учрашувини ўтказганди. 

Иккинчи тайм бошида Александр Гейнрих ўзи пенальти ишлайди ва уни амалга оширади. Бироқ тўп дарвоза тўсинига тегиб қайтади. Орадан 7 дақиқа ўтгач Гейнрих ўз айбини ювади Павел Бугало дарвозасини ишғол қилади - 1:1. 

Қолган вақт ичида томонлар бошқа гол уришмайди ва баҳс дуранг натижа билан тугайди.


ПАХТАКОР - ҚУРУВЧИ - 1:1 (0:1)

10.07.2008. 15-тур. Тошкент. "Пахтакор" стадиони. 24322 томошабин.

Бош ҳакам
: Жалилов Азамат - 7,6

Голлар:
0:1 - Вильянуэва Хосе Луис (Кападзе Тимур), 31
1:1 - Гейнрих Александр, 57

Амалга оширилмаган пенальти: Гейнрих Александр (ПАХТАКОР), 50 (тўсин)

ПАХТАКОР: Нестеров Игнатий; Суюнов Илҳом; Исмоилов Анзур; Алиқулов Асрор; Иномов Ислом; Магдеев Ильдар; Аҳмедов Одил; Маркович Дарко; Кирьян Владислав (Пинту Фабио, 46); Ихеруоме Уче; Тожиев Зайниддин (Гейнрих Александр, 46) (Абдуллаев Садриддин, 85).

ҚУРУВЧИ: Бугало Павел; Гочгулиев Гочгули; Каримов Хайрулла; Хвостунов Александр; Вильянуэва Хосе Луис (Ҳасанов Жасур, 53); Солиев Анвар; Карпенко Виктор (Жўраев Саҳоб, 86); Ҳайдаров Азиз (Лушчан Сергей, 75); Николаев Алексей; Кападзе Тимур; Жепаров Сервер.

Огоҳлантиришлар: Каримов Хайрулла, 68; Аҳмедов Одил, 73; Жепаров Сервер, 73; Ихеруоме Уче, 85; Суюнов Илҳом, 90.



Видеони тақдим этгани учун Баҳодир Мирзаевга сайтимиз номидан миннатдорчилик билдирамиз.

Рейтинг: +20   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика