RU

Последние новости

14:57Буадди Европа элитаси орасида талаш бўлмоқда  0 14:29"Реал" ва "Барселона" "Манчестер Юнайтед" футболчиси учун курашади  0 14:00"Локомотив" "Динамо" ҳимоячисига жиддий қизиқмоқда  0 13:31"Нефтчи"ни тарк этган футболчи "Навбаҳор"га ўтмоқда  5 13:04"Барселона" етакчисини "Манчестер Сити"га сотмайди  1 12:27Мареска "Челси" ҳужумчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  4 11:59"Андижон" "Сўғдиёна" ва "Нефтчи" ҳимоячиларига кўз тикди  3 11:37"Ливерпуль" Салоҳни "Интер"га қарши ўйин қайдномасига киритмайди  4 11:09"Реал" трансферлари тақдири Винига боғлиқ  7 10:27Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди  42 09:47"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди  13 09:19Слот ва Салоҳ ўртасидаги низода "Ливерпуль" раҳбарияти кимни қўллаб-қувватлаши маълум  2 08:54Суперлига-2025: Иккинчи давранинг энг омадли трансферлари тўққизлиги  3 08:26"Андижон" сардори фаолиятини водийнинг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин  5 08:00Неймар қийин ўтган мавсум ва мақсадлари ҳақида фикр билдирди  0

Арвеладзе: "Мени олдимга кучли учталикка кириш вазифаси қўйилганди" Новости

Арвеладзе: "Мени олдимга кучли учталикка кириш вазифаси қўйилганди"

"Пахтакор" бош мураббийи Шота Арвеладзе учрашув борасида фикр билдирди.

- Бу бизнинг ўз уйимиздаги охирги учрашувимиз бўлди. Биринчи навбатда мен мухлисларимизга ташаккур билдираман. Мавсум биз учун осон ўтмади. Айниқса мавсум старти кўнгилдагидек бошланмаганди. Аммо шунга қарамай ишқибозлар ташрифи камаймади ва уларни ташрифи иккинчи даврада анча ошди. Бу албатта хурсанд қилди. Ишқибозларимизга раҳмат айтаман.


Жамоадаги футболчиларга ҳам раҳмат. Улар жуда қийин шароитларда мардонавор ўйнашди.


Иккинчи даврада яхши ўйнадик ва керакли очколарни қўлга киритдик. Жамоамиз мавсум тугашига учта тур қолганида совринли ўринларни нақд қилди. Энди бизни Қаршида финал баҳси кутмоқда. Иккинчи ўрин учун кечадиган беллашув жуда қизиқарли ўтади. Бизнинг мақсадимиз ОЧЛга йўлланма олиш.


Ўйин ҳақида гапирадиган бўлсам, яхши ўйнадик ва муҳим ғалабани тантана қилдик. Бунданда яхшироқ ўйнашимиз мумкин эди. Кўплаб имкониятлардан фойдалана олмадик. Ҳисобни янада катталаштиришимиз имконияти бизда бўлганди. Умуман олганда, мавсум якунида футболчилар жисмонан бироз чарчаб қолишганини ҳам инобатга олиш керак.


Дарвозабонлар масаласи? Бизда жуда юқори рақобат мавжуд. Элдор Суюновни Лобановдан ҳеч кам жойи йўқ. "Пахтакор" фақат битта фронтда курашаётгани  сабабли иккита дарвозабонга имконият беролмайман. Таркибдаги иккала дарвозабон ҳам кучли. Келаси мавсум ким дарвоза туриши номаълум. Ҳеч кимга асосий таркибдан жой кафолатланмаган. Бу мавсум Лобанов дарвозани яхши қўриқламоқда.


"Насаф" билан ўйин мени жамоадаги тақдиримни ҳал қиладими? Билмадим, буни раҳбариятдан сўраш керак. Шуниси аниқки, мени олдимга кучли учталикка кириш вазифаси қўйилганди.

Рейтинг: -85   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика