RU

Последние новости

23:51Клублар ўртасидаги ЖЧнинг биринчи чорак финалчиси маълум!  0 23:38Виталий Левченко: "Агар реализация яхшироқ бўлганида, ўйин натижасини ҳал қилиб бўлган бўлар эдик"  9 23:23Сергей Лушчан: "Мавсум аввалида бизда аниқ бир мақсад йўқ эди, ҳозир эса... Футболчимизда хориждан таклиф бор"  2 22:50Уильямсни сотиб олса ҳам "Барселона" Рэшфордни трансфер қилишга уриниб кўради  5 22:31Фарҳод Нишонов: "Бир нечта футболчиларимизда Суперлигадан клубларидан таклифлар бор"  0 22:13Асрор Алиқулов: "Чарчоқ ёки иссиқ ҳаво деган гаплар қуруқ баҳона. Ҳар бир учрашув ҳам ўхшайвермайди"  3 21:57Суперлига. "Қизилқум" сўнгги дақиқаларда гол уриб, "Нефтчи"ни ғалабадан маҳрум қилди  69 21:21ПроЛига. "Олимпик Мобиуз" "Олимпик" дарвозасига жавобсиз 4та гол урди ва пешқадамликни қўлига олди  1 20:55Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Машъал"га жавобсиз 6 та тўп йўллади, Ғуломовда дубль, Жияновда 3 та ассист!  67 20:16Тер Штеген "Барселона"да қолмоқчи  0 19:58Бобир Абдихолиқов "Келажак бунёдкори" медали билан мукофотланди  7 19:35"Милан" "Торино" футболчисини сотиб олади  1 18:51Клопп клублар ўртасидаги ЖЧ форматини жиддий танқид қилди  6 18:32Хаби Алонсо "Ювентус"га қарши ўйин ҳақида: "Уларнинг "Манчестер Сити"га қарши ўйини ҳеч нимани англатмайди"  6 17:45"Милан" 3 футболчини сотиб олмади ва жамоасига қайтариб юборди  0

Артём Филипосян: “Сўғдиёна” билан Кубок ва медал ютиш учун астойдил курашамиз" Новости

Артём Филипосян: “Сўғдиёна” билан Кубок ва медал ютиш учун астойдил курашамиз"

Артём Филипосян Таиланд жамоаси билан тузилган шартномасини муддатидан аввал бекор қилиб, юртимизга қайтиб келди.

 Тажрибали ҳимоячи бир неча йиллик танаффусдан сўнг яна Ўзбекистон Суперлигасида фаолиятини давом эттиришга қарор қилди. Яқинда “Бунёдкор” ўқув-йиғин машғулотларига бориб қўшилган 34 ёшли футболчи яқинда янги жамоаси билан шартнома имзолади. 


- Артём, Сизни “Бунёдкор” машғулотларида кўргандик. Кейинги тақдирингизга ойдинлик киритиб олдингизми?

- Авваламбор, ассалому алайкум! Барча юртдошларимизни кириб келган янги 2022 йил билан чин дилдан муборакбод этаман. Биласиз, “Бунёдкор” жамоасида илгари ўйнаганман. Жамоа бош мураббийи Шуҳрат Мақсаудов билан муносабатимиз яхши. Бу жамоада спорт формамни ушлаб туриш мақсадида шуғулланиб келаётгандим. Жамоа раҳбарияти мени қолишимни таклиф қилди. Шунингдек олдимда бир нечта таклифлар турганди. Якунда Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоасига ўтишга қарор қилдим. 

- “Сўғдиёна”нинг таклифи сизни кўпроқ нимаси билан ўзига қизиқтирди?

- Уларнинг таклифи мен учун ҳар томонлама айни муддао бўлди. Энг аввало бош мураббий Улуғбек Бақоев билан илгари “Бухоро”да бирга ишлаганмиз. Муносабатларимиз жуда яхши. Қолаверса “Сўғдиёна” жорий мавсум ҳам ўз олдига юқори мақсадларни қўймоқда. Жамоа Кубок ва медаллар учун курашишни мақсад қилган. Насиб қилса бу йўлда жиззахликларга қўлимдан келганича ёрдам бермоқчиман. 

- Янги жамоангиздаги таассуротларингиз қандай?

- Дастлабки таассуротлари яхши, албатта. Жамоа мени яхши қабул қилди. Таркибдаги кўплаб футболчилар билан яхши танишман. Шунинг учун ҳам ҳеч қандай муаммони кўрмаяпман. 

- Келгусида сизни яна легионер сифатида кўришимиз мумкинми?

- Ҳозирча асосий эътиборимни “Сўғдиёна”да ўйнаб, жамоа ютуқларига ўз ҳиссамни қўшишга қаратганман. Қолганини вақт кўрсатади. 

-  Бугунги кундаги Суперлига ҳақида қандай тасаввурдасиз?

- Охирги уч йилни хориж чемпионатида ўтказдим. Ўйлайманки бу вақт оралиғида Ўзбекистон Суперлигасида савия ортган. Қизиқарли ўйинлар сони кўпайган. Агарда шу йўналишда кетса, насиб қилса ички чемпионатимиз янада ўсишга эришади. 

- Асли самарқандлик ҳисобланасиз. “Динамо” жамоасида Суперлигага чиққач, таркибда эътиборга молик ўзгаришларга қўл урмоқда. Бу жамоа вакиллари сиз билан алоқага чиқишмадими?

- Тўғрисини айтсам, “Динамо”дан менга ҳеч қандай чорлов бўлгани йўқ. 

- Сизнингча трансфер ойнасида эътиборга молик ўзгаришларни қайси жамоа амалга оширмоқда?

- Менимча трансфер бўйича “Навбаҳор”да яхши ишлар амалга оширилмоқда.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика