RU

Последние новости

11:45"Насаф" "Ал Ҳилол"га кичик ҳисобда мағлуб бўлган учрашувдан галерея  4 11:20Игорь Сергеев: "Илк дақиқалардан вақт чўзиш ҳолати кузатилди, муҳими ғалаба қозондик"   0 10:48"Арсенал" асосий футболчиси билан узоқ муддатли шартнома имзолади  0 10:22Клопп Осиё жамоасини бошқариши мумкин  1 09:55Хави МЮни бошқаришга рози  8 09:27Sofascore. Ҳамробеков жамоадошлари орасида энг яхши баҳолардан бирига лойиқ кўрилди  1 09:01Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  20 08:33"Пахтакор" "Сурхон"ни қийинчилик билан мағлуб этган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  0 08:07Суперлига. Бугун 23-тур якунланади  7 07:30Суперлига. "Пахтакор" – "Сурхон" 1:0   0 01:06Умар Эшмуродов: "Футболимизнинг камчиликлари билиниб қолди"  15 00:27Жавоҳир Сидиқов: "Ютса жамоа ютади, ютқазса ҳам жамоа ютқазади"  10 00:18Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Ал Ҳилол" 2:3  5 00:00ОФК ЭЧЛ. Ҳамробеков жамоаси дуранг ўйнади  0 23:24Камолиддин Тожиев : "Охиригача курашиб, муҳим уч очкони қўлга киритдик"  0

Артём Филипосян: "Чемпионлик учун курашамизми? Буни вақт кўрсатади..." Новости

Артём Филипосян: "Чемпионлик учун курашамизми? Буни вақт кўрсатади..."

"Бунёдкор" - "Ал Жазира" (2:1) учрашувидан сўнг Артём Филипосян микст-зонада саволларга жавоб берди.
"Гуруҳ босқичига йўлланма олганимиздан хурсандман. Энди "Бунёдкор"нинг асл кучини кўрсатмоқчимиз. Ўз олдимизга катта мақсадлар қўйганмиз. Ўтган йил клуб совринларсиз қолди. 2015 йилда шу хатони тўғрилаш учун бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз. Ўйин қийин бўлди, бундай пайтда мухлисларнинг ёрдами катта бўлди, шунинг учун уларга алоҳида раҳмат", - дейди Артём Филипосян.

- Учрашувдан олдин ҳаяжон бўлмадими?
- Рақиб кучли экани барчага маълум. Бироқ ўзимдан келиб чиқсам менда ҳаяжон бўлмади. 2 йил олдин "қалдирғочлар" сафида Япония ва Корея клубларига қарши ўйнаганмиз. Бугун кейинги босқичга чиқамизми ёки йўқми деган ҳаяжон бўлди.

- Олдинлари сиз тажрибали ва юлдуз футболчилар билан ўйнардингиз. Ҳозир аксинча сиз жамоадаги ёшлар учун тажрибали футболчисиз...
- Албатта тажрибали футболчилар билан ўйнаш осон. Ортингда сени хатоингни тўғрилайдиган футболчи борлигини ҳис қилиб турасиз. Ёшлар билан қийинроқ, аммо ҳамма ҳам ёш бўлади. Ёшларга қўлдан келганча ёрдам берамиз.

- Кўпчилик "Бунёдкор"ни бу йил чемпионлик учун курашдан чиқариб юборганди. Бугунги ғалаба "қалдирғочлар" чемпионлик учун курашишини исботлаб бердими?
- Биз курашамиз. Муддатдан олдин чемпионмиз дея олмайман. Биз бугун ғалаба қозонсак тарихга киришимизни билардик. Чемпионлик ва Кубок учун ҳали анча вақт бор, бунга интиламиз. Ундан ташқари уни вақт кўрсатади.


Нодирхўжа Юлдашев
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика