Артуро Видаль: "Жисмоний ҳолатим жойида эмас"
19 дек 2014 23:57
Новости
Артуро Видаль: "Жисмоний ҳолатим жойида эмас"
Чили терма жамоаси ҳамда "Ювентус" ярим ҳимоячиси Артуро Видаль мундиал олдидан бўлиб ўтган тиззасининг операциядан сўнг бироз қийналаётганлигини тан олди.
Тиззамдан олган жиддий жароҳатимга қарамасдан мундиалда ўйнаганим? Бу менинг орзуим эди. Бу таърифлаб бериш қийин. Мен жуда қийин операцияни бошдан кечирдим. Ҳозир ҳам жисмоний тайёргарлигим тўлиқ тайёр эмас. Ишонаманки, 2015 йилда барчаси янада яхши кечади. Ортда қолаётган йил қийин бўлган бўлсада, ёқимли хотираларга бой бўлди. "Ювентус" билан скудеттони қўлга киритдим, Чили билан Жаҳон чемпионатида иштирок этдим ва йил сўнггида ЕЧЛнинг кейинги босқичига йўл олдик.
Комментарии