RU

Последние новости

18:10"Нефтчи" Фарғонада ОКМК устидан минимал ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 18:05Про лига. "Олимпик-MobiUz" "Арал" билан баҳс юритмоқда (онлайн ҳисоб)  0 17:49Заид Таҳсин: "БААни енгиб, мундиалга йўл оламиз..."  4 17:27"Ал Ҳалдия" Ўзбекистонга етиб келди  6 17:00Ван Дейк "Манчестер Юнайтед"дан учралган мағлубият ҳақида: "Иккинчи голни эҳтиётсизлик туфайли ўтказиб юбордик"  6 16:31Юрген Клопп нима учун "Манчестер Юнайтед"ни бошқаришни истамаган?  6 16:03Алонсо: "Реал" Мбаппега боғланиб қолганми? Мен бундай демаган бўлардим"  4 15:35"Навбаҳор"га санкция қўлланади  11 15:03Швеция терма жамоасига бош мураббий тайинланди  1 14:34Даҳшат! Ҳоланд мавсум бошидан бери АПЛдаги 11 та жамоадан кўпроқ гол урди  4 14:05Педри: "Биздан кутилаётган даражани кўрсатолмаяпмиз"  1 13:33"Реал" собиқ футболчиси инсультни бошдан ўтказди  0 13:04ОЧЛ 2. "Андижон" – "Ал Ҳалдия" баҳсига ҳакамлар тайинланди  5 12:35Ўзбекистонда трансфер ойнаси қачон очилади?  4 12:08Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Нефтчи" – ОКМК учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулосасини эълон қилди  24

Артур Юнусов: "Нефтчи"да терма жамоада ўйнаб кетиши мумкин бўлган ўйинчилар бор" Новости

Артур Юнусов: "Нефтчи"да терма жамоада ўйнаб кетиши мумкин бўлган ўйинчилар бор"

Айни пайтда футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатининг 5-тур беллашувлари бўлиб ўтмоқда.

Кеча турнинг марказий учрашувида АГМК ҳамда "Локомотив" жамоалари ўзаро баҳс олиб боришди. Жуда ҳам қизиқарли кечган ўйин футзалда жуда кам кузатиладиган 0:0 ҳисоби билан якунланди.

Футзал. АГМК - "Локомотив". Марказий баҳсдан ФОТОГАЛЕРЕЯ

Учрашув якунлангач, олмалиқликларнинг тажрибали ўйинчиси Артур Юнусовнинг фикрлари билан қизиқдик.

"Қарама-қаршиликларга бой ўйин бўлди. АГМКга ҳам, "Локомотив"га ҳам очко зарур эди. "Локо" ўтган гал бизга ютқазганди, шу боис бугун ютиш учун жон-жаҳди билан ҳаракат қилди. Жароҳатдагилар ва сафда бўлмаганларнинг ўрни билинди.

Таркибимизда асосий тўртлик шаклланмай қолди. Музаффар Аҳаджонов ва Аваз Абдувалиев касал бўлиб қолишганди. Аксига олиб, 1-бўлимда асосий ўйинчимиз Даврон Валижонов ҳам жароҳатланди.

Янги йилдан кейин жамоамиз аъзолари ҳали тикланиб улгуришмагани сезилмоқда. Тайёргарликка ҳам қисқа вақт бўлди, узоқ ҳордиқ чиқардик. Бугун жисмонан қийинчиликка учрадик.


Биринчи таймда рақиб устунлик қилди. Иккинчи бўлимда эса улар чарчаб қолишди ва биз босим қилдик.

Умуман олганда, дўстлик ғалаба қозонди. Қайсидир маънода бундан "Ҳуахин-Жиззах" ютган бўлиши мумкин. 

Ҳечқиси йўқ, ҳали ҳаммаси олдинда. Бизни "Ҳуахин-Жиззах" ва бошқа рақибларга қарши ўйинлар кутиб турибди. Ўйлашимча, "Динамо" ва "Нефтчи" жамоалари ҳам чакки эмас. "Нефтчи" таркибида терма жамоада ўйнаб кета олиши мумкин бўлган футзалчилар бор. Фақат уларга тўғри йўлни кўрсатиш керак. Ўйлайманки, уларга имконият берилса, ўйинлари ўз-ўзидан очилиб кетган бўларди.

Бу йилги чемпионат қизғин давом этмоқда. Олдинги йилларда совринли ўринларни банд этадиган жамоалар олдиндан маълум бўлиб улгурарди.

Кузатилаётган йўқотишлар бизга қимматга тушяпти деб ўйлайман. Кейинги турларда ҳам жисмоний тарафлама қийналсак керак. Шахсан ўзимни 60% га тайёр ҳис қиляпман, холос. Чемпионат олдидан бироз бетоб бўлиб қолганим ҳам ўз таъсирини кўрсатяпти", - деди Юнусов.


Эслатиб ўтамиз, айни пайтда "Локомотив" 13 ўйиндан кейин 34 очко билан пешқадамлик қилмоқда. АГМКда 31 ва "Ҳуахин-Жиззах"да 30 очко мавжуд. Лекин, улар пешқадамдан битта кам ўйин ўтказишган.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика