RU

Последние новости

15:48Манба: Ўзбекистон МТЖнинг CAFA турнири учун эҳтимолий таркиби  0 15:27"Футбол олами". "Нефтчи"да мағлубият, "Андижон"да йирик ғалаба, Самарқандда дуранг  0 15:16Доннарумма ПСЖ билан шартномани бекор қилишга тайёр  1 14:48Эшитдик-да! Ўзбекистон терма жамоасининг CAFA мусобақаси учун таркибини Кападзенинг ўзи йиғади  4 14:28Breaking! Асилбек Жумаевга Европадан қизиқиш бор  10 14:07"Манчестер Сити" етакчиларидан бирига янги шартнома таклиф қилади  0 13:38Неймар футбол тарихидаги энг яхши ярим ҳимоячи кимлигини айтди  4 13:09"Ньюкасл" бош мураббийи Исак билан боғлиқ ҳолатга изоҳ берди  0 12:41"Милан" Яшари трансферини ҳал қилди  0 12:13"Нефтчи" футболчисини четлатиш, "Сурхон" дарвозасига эса пенальти белгилаш керак эди – 16-турдаги ҳакамлик фаолияти таҳлили  3 11:45ЦСКА Файзуллаев учун тўлиқ тўловни кутмоқда  2 11:14Россия ЖЧ иштирокчиси Иордания терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади  10 10:40Саудия жамоалари МЮ тарбияланчисига 80 миллион евро тўлашга тайёр  2 10:03"Интер" тўпурар ҳужумчи билан шартнома имзолашга яқин  0 09:30Луис Диаснинг "Бавария"га ўтганидан сўнг ойлиги 4 бараварга ошди  6

Артур Геворкян юзлик довонидан ўтди Новости

Артур Геворкян юзлик довонидан ўтди

"Тракторсози"га қарши ўйинда дублга эришган Артур Геворкян Геннадий Красницкий номидаги тўпурарлар клубига аъзо бўлди.
Қаршининг "Насаф" клуби "снайпери" туркманистонлик Артур Геворкян ўзининг 100 ва 101 голларини урди.

Ўзбекистон чемпионати, Ўзбекистон Кубоги, ОЧЛ ва ОФК мусобақаларида жамоаларимиз сафида юзлик маррани забт этган футболчини Ўзбекистоннинг ХХ асрдаги энг яхши футболчиси деб тан олинган Геннадий Красницкий номидаги тўпурарлар клубига қабул қилинишидан хабарингиз бор. Бугунги ўйинга қадар "Насаф" таркибида тўп тепаётган туркманистонлик легионер Артур Геворкян ҳисобидаги голлари сони 99та эди.

Артур Геворкян 2006-2009 йиллар мобайнида "Шўртан" сафида  Олий лига доирасида 98 ўйин ўтказиб, рақиблар дарвозасини 24 маротаба ишғол этганди. 2010 йилда Тошкентнинг "Пахтакор" клубида бир мавсумни ўтказган Артур Геворкян Олий лига учрашувларида 23 беллашувда майдонга чиқиб, 2 бор гол киритишни уддасидан чиққанди. 2011 йилдан бошлаб "аждар"га айланган Артур Геворкян "Насаф" либосида Олий лигада 100дан ортиқ ўйин ўтказишга улгурди ва рақиблари дарвозасини 53 маротаба ишғол этди. Артур Геворкян ҳозирча Олий лига баҳсларида 79 та тўп киритган ва футболчи "Шўртан", "Пахтакор" ва "Насаф" жамоалари сафида Ўзбекистон Кубоги, ОЧЛ ва ОФК ўйинларида  яна 20 бор рақиблари дарвозасини "ўққа" тутганди. Умумий ҳисобда Артур Геворкян жами 99 гол билан "юзлик"ка яқинлашиб қолганди.

Бугунги голлар футболчи учун мос равишда 100 ва 101-гол бўлди.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика