RU

Последние новости

09:40Хави: "Барселона"га керак бўлган янги футболчи — Холанд  0 09:10Гана терма жамоаси Жаҳон чемпионатига йўл олди  2 08:40Уругвай билан охирги тўқнашувда таркибимизда кимлар ўйнаган?  4 08:20Юрген Клопп Германия терма жамоаси ва мураббийининг ишига баҳо берди  0 07:55Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон терма жамоаси бугун Уругвай билан ўйнайди  8 07:35Назорат учрашуви. "Бунёдкор" ва ОКМК баҳсида ғолиб аниқланмади  0 02:23Ўзбекистон U-18 Озарбайжон U-18ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 02:18ЖЧ. Нидерландия, Кипр, Хорватия йирик натижага эришди ва бошқа натижалар  0 02:10Ашурматов: "Уругвайда қандай таркиб бўлишини бизга қизиғи йўқ"  2 01:57Шомуродов: "Биринчи навбатда натижа учун ҳаракат қиламиз"  4 00:16Ўзбекистон U20 Қозоғистон U20ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  3 22:55Кафу: "Бразилия ЖЧ-2026ни ютиши мумкин"  3 22:31Пепе Хаби Алонсо ҳақида: "Бу клубнинг талаблари жуда катта"  0 22:13Зидан: "Мен қайтаман"  2 21:47Рустамбек Фомин: "Бу термада ўзгаришлар кўп бўлди. Шу сабабдан бўлса керак, пастроқ темп кузатилди"  1

Артур Геворкян: “Хато қилишга ҳаққимиз йўқ эди” Новости

Артур Геворкян: “Хато қилишга ҳаққимиз йўқ эди”

“Насаф” – “Пахтакор” учрашувининг қаҳрамони шубҳасиз жамоамиз сардори Артур Геворкян бўлди.
Чемпионат баҳслари давомида ҳам ўзининг голлари ва аниқ тўп узатишлари орқали жамоамизнинг ғалабаларига катта ҳисса қўшиб келаётган футболчи учрашув ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.

-Кечаги ўйинда илк маротаба стадионимиз мухлислар билан тўлиб тошди. Бу мавсумда биринчи маротаба бундай ҳолат рўй бериши эди. Шунинг ўзиёқ ушбу учрашувнинг аҳамияти юқори эканлигидан далолат беради. Ўз навбатида мухлисларимиз бизни бутун учрашув давомида фантастик тарзда қўллаб-қувватлаб туришди. Бу ҳам ғалаба қозонишимизда муҳим роль ўйнади, десам муболаға бўлмайди. Стадион тўла ишқибозлар кўз ўнгида тўп суриш албатта ёқимли... Учрашув жуда кескин ва муросасиз кечди. Ҳар иккала жамоа ҳам финалга лойиқ эди. Лекин биз яратилган имкониятлардан самаралироқ фойдаландик ва финал йўлланмасига эга чиқдик.

-Ўйин давомида икки маротаба пеналти тепиш учун “нуқта”га яқинлашдингиз. Ўша пайтда ҳаяжон бўлмадими?

-Бўлди, албатта. Лекин икки сафар ҳам дарвозабонни чалғита олдим. Омад биз томонда бўлди. Умуман олганда бу ўйинда хато қилишга ҳаққимиз йўқ эди. Умид қиламанки, кейинги учрашувларда ҳам мухлисларимиз стадионни тўлдириб, бизга руҳан далда бўлишади. Биз эса уларга хурсандчилик улашиш учун бор имкониятимизни ишга соламиз.


А.НУРИЙ суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика