RU

Последние новости

10:13Расман. «Арсенал» футболчи учун мавсум якунланди  0 09:42«Насаф»нинг яна бир собиқ легионери «Қизилқум»га ўтишга яқин  0 09:40Футзал бўйича Осиё Кубоги саралаш босқичи. Бугун Қувайтга қарши баҳс олиб борамиз  0 09:14Элдор Шомуродов учун А Сериянинг икки клуби курашмоқда  10 08:45«Қўқон-1912» яна бир собиқ футболчисини ортга қайтарди  0 08:05«Ланс» Ҳусановнинг ўрнига кимни олиб келиши маълум  3 07:31«Ювентус» ПСЖ футболчиси билан шартнома тузди  2 07:00АПЛ. "Манчестер Сити" тайёр ғалабани қўлдан чиқарди. "Челси" эса охирги дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди  25 06:50АПЛ. "Ливерпуль" "Ноттингем"га қарши ўйинда очко йўқотди  5 06:40"Ювентус" "Аталанта"га қарши ўйинда А Сериядаги 13-дурангини қайд этди  3 01:25Дортмунднинг машхур нашрлари Ҳусанов "Ман Сити"га ўтиб кетаётганидан афсусда  14 01:10"Пахтакор" Португалия юқори лигасида ўйнаган бразилиялик дарвозабон билан шартнома имзолади  4 00:55Бундеслига. "Боруссия Д" бу сафар аутсайдерга мағлуб бўлди. Жамоа охирги еттита ўйинда битта ғалаба қайд этди  4 00:40А Серия. "Милан" Фабрегаснинг жамоасини мағлубиятга учратди  2 23:28Романо Хвича Кварацхелия трансфери ҳал бўлганини маълум қилди  2

Артур Геворкян: "Чемпион бўлсак сочимдан воз кечаман" Новости

Артур Геворкян: "Чемпион бўлсак сочимдан воз кечаман"

"Насаф" сардори ва етакчиси Артур Геворкян клуб расмий сайтига интервью берди.


- Финалдан кейинги таассуротлар қандай? Кубокдаги ғалаба таъми қандай экан?

- Жуда ажойиб ҳиссиётларни бошдан кечирмоқдаман. Сўнгги бор фақат 2011 йилда ОФК кубогини қўлга киритганимизда шундай ўзимни бахтли ҳис этгандим. Жуда хурсандман. Мени фаолиятимда бошқа бу каби катта ютуқлар бўлмаган. "Насаф" тарихида илк бор Ўзбекистон кубогини қўлга киритганимиздан бениҳоятда бахтиёрмиз. Тарихга кириш доимо ёқимли. Жамоамиз учун фойдамиз текканидан хурсандмиз. Тўғриси, ажойиб ҳиссиётлар оғушидаман. Футболчилик фаолиятимдаги орзуларимдан бирига эришдим.

- "Насаф" ўз тарихида иккита кубокни қўлга киритди. Бири ОФК кубоги ва мана энди Ўзбекистон кубогида ҳам зафар қучилди. Бу ютуқларни қўлга киритилишида сиз асосий футболчи сифатида иштирок этдингиз. Геворкян "Насаф" жамоасида ўчмас из қолдирмоқда. Сиз ўзингизни жамоанинг афсонаси дея ҳис қилишни бошладингизми?
- Мен ҳали ўзимни "Насаф"нинг афсонаси дея олмайман. Ҳар бир ўйинга майдонга тушаётганда ҳаммасини бошқаттан бошлашга ва ўша учрашувга бор диққат эътиборни қаратишга ўрганганман. Буни ҳис этишнинг иложи йўқ. Лекин жамоанинг ушбу муваффақиятларида ўз ҳиссамни қўшганим жуда ёқимли ва бу нарса мени янада кучлироқ бўлишга ундайди.

- Ўзбекистон кубогини қўлга киритганингиздан сўнг майдондан ташқарида сизни биринчи бўлиб ким табриклади?
- Рафиқам мени биринчилардан бўлиб ушбу ажойиб натижа билан қутлади. Рафиқам ва бутун оилам ўйинни интернет орқали кузатиб боришди ва мени муваффақиятимдан хурсанд бўлишганини айтишди. Оила аъзоларим, рафиқам телефон қилиб табриклаб қўйишди. Болаларим ҳам "Насаф"га мухлислик қилишди ва ғалабадан хурсанд бўлиб, мени табриклашди. Бу ёқимли албатта.

- Жарима зарбаси белгиланганда сиз гол уришингизга қанчалик ишонгандингиз?
- Тўғриси, аниқ гол бўлади деб ўйламагандим. Тўпни нуқатага қўйиб, гол уришим керак деб ният қилдим ва буни жуда истадим. Ҳисоб 0:0 эди ва мени голим жамоамизни олдинга олиб чиқарди. Ушбу имкониятдан унумли фойдаланганим жуда яхши бўлди. Иккинчи голни киритилиши ҳам биз учун жуда тез ва омадли бўлди.  Иккита голни кетма-кет урганимиз бизга фойда келтирди.

- Финалдан олдин бирорта билан баҳс бойлаганмидингиз ёки кимгадир ниманидир ваъда берганмидингиз?
- Ҳа, бир тинишимга агарда кубокда зафар қучсак битта нарсани ваъда қилгандим. Ушбу гаровда ютқазганимдан хурсандман. Асосийси биз Ўзбекистон кубогини қўлга киритдик. Унга эса берган ваъдамни бажараман.

- Нима деб ўйлайсиз, "Насаф" чемпионлик учун ҳаракат қилиб кўрса бўладими?
- Албатта, биз охиригача курашамиз. Қўлни силташ йўқ. Биз ҳар доим чемпионлик учун курашиб келганмиз. Бу сафар ҳам имконият борича яна бир орзуимни амалга оширишга ҳаракат қилиб кўраман. Агарда қолган барча ўйинларда ғалаба қозонсак ва рақибларимиз очко йўқотса, унда бизда ҳам чемпион бўлиш учун имконият пайдо бўлади. Муҳими, нима бўлган тақдирда ҳам қолган ўйинларда фақат ғалаба учун майдонга тушишимиз керак ва мақсадимиз сари олға интилиш лозим.

- Сиз Ўзбекистон кубогини қўлга киритганингиз учун танишингизга ваъда қилган нарсани олиб беришни айтдингиз. Тасаввур қиламиз, бу йили "Насаф" чемпионликни ҳам расмийлаштирди. Агарда шу иш амалга ошса сиз сочингни олиб ташлаб, имижингизни алмаштиришга рози бўлармидингиз? Чемпионлик учун сочингизни қурбон қилишга тайёрмисиз?
- Майли, кўнганим бўлсин. Бу мен учун қийин нарса эмас аслида. Агарда ушбу мавсумда чемпионликни қўлга киритадиган бўлсак, эртаси куни сочимни олиб ташлайман. Келишдик (кулади). Мен бу гаровда ҳам ютқазишни истайман ва бунга тайёрман.

- Сизни мухлислар "Қирол Артур" деб аташади. Клуб расмий твиттери эса сиз гол урганингизда Артур Голураркян атамасини ишлатади. Бу сизга қанчалик ёқади?
- Мухлислар ўз севимли футболчиларини ўзлари истагандек ўзларига маъқул келгандек аташади ва улар бунга ҳақли. Лекин бу муваффақиятларни фақат мен билан боғлашларига қаршиман. Мен бир ўзим майдонда шерикларимсиз ҳеч нарса қила олмайман. Мураббийлар штаби ва барча футболчиларнинг меҳнати самараси эвазига шу даражага етдик деб биламан. Мени Қирол Артур, Голураркян бўлишимга ҳам шерикларим сабабчи деб биламан. Жамоадошларим бўлмаганида мени балки ҳеч ким танимасмиди, шу даражага чиқардимми йўқми...

- Кейинги мавсумда ҳам жамоада қоласизми?

- Бу ҳақида ҳали гаплашганимиз йўқ. "Насаф" менга ҳали янги шартнома таклиф қилганича йўқ. Бошқа жамоалардан таклифларим бор. Аммо "Насаф" билан ҳали бу масала бўйича стол атрофида ўтириб келажак ҳақида гаплашиб олганимиз йўқ. "Насаф" мени жуда яхши билади ва мен ҳам уларни. шу боисдан ҳали бемалол бу ҳақида бафуржа гаплашиб олишга улгурамиз. "Насаф" мен учун жуда қадрдон жамоага айланган. Бу ерда фақат шартнома ёки шунчаки футбол ўйнаш учун қолмаганман. "Насаф"да ўзимнинг энг яхши йилларимни ўтказмоқдаман. Барча эришган ютуқларим ҳам айнан шу жамоа билан боғлиқ. Янги шартномани келишиш муаммо туғдирмайди. Бу клубни мен ҳеч қачон унутмайман. "Насаф" мен учун шунчаки оддий клуб ёки жамоа эмас. Бу ерда катта оила бор ва ҳамма бир-бирини жуда қаттиқ ҳурмат қилади. 


Шаҳбоз Беғамов суҳбатлашди.

Рейтинг: +13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика