Артетанинг иккинчи марта коронавирус юқтириб олгани тасдиқланди
29 дек 2021 21:53
Новости
Артетанинг иккинчи марта коронавирус юқтириб олгани тасдиқланди
"Арсенал" клуби бош мураббийи Микель Артетада иккинчи марта коронавирус аниқланди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Лондонликлар 1 январь, шанба куни "Манчестер Сити"ни қабул қилади. "Канонирлар" ушбу баҳсда иккинчи марта коронавирусга чалинган бош мураббий Микель Артетасиз майдонга чиқади.
Шу тариқа, испаниялик мутахассис номаълум муддатга жамоадан ажратилади. Шуниси эътиборга лойиқки, Артета 2020 йилнинг мартида коронавирусга чалинган Англия чемпионатининг дастлабки вакили эди.
Яқинда лондонликларнинг ўйинларидан бири ҳам COVID-19 туфайли қолдирилганди, аммо касаллик рақиб жамоа ҳисобланган "Вулверхэмптон"да содир бўлганди. Дарвоқе, сўнгги уч кун ичида чемпионат доирасидаги жами бешта ўйин бекор қилинди.
Похожие новости
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Комментарии