Артета "Манчестер Сити"нинг четлатилиши ҳақида: "Бу янгиликдан шокка тушиб қолдим"
17 фев 2020 11:08
Новости
Артета "Манчестер Сити"нинг четлатилиши ҳақида: "Бу янгиликдан шокка тушиб қолдим"
"Арсенал" бош мураббийи Микель Артета УЕФАнинг "Манчестер Сити"ни икки мавсум еврокубоклардан четлатганига изоҳ берди.
Эслатиб ўтамиз, Артета 2016 йилдан 2019 йилнинг декабрига қадар "Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиолага ёрдамчи бўлган.
"Мен бу хабардан шокка тушиб қолдим. Мен Пеп ва штабдаги бошқа одамлар билан гаплашиб тураман ва албатта "Манчестер Сити" учун энг яхшисини хоҳлайман. Менинг Пепга, футболчиларга ва ходимларга бўлган ҳурматимни изоҳлаш қийин. Уларга энг яхшисини тилайман, сабаби улар қанчалик меҳнат қилишларини биламан.
Ҳеч ким нима бўлишини билмайди. Бошқа клубларга ҳам бундай жазолар кўриладими ёки йўқ, буни ҳеч ким билмайди", - дейди Артета.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Комментарии