RU

Последние новости

22:24ЖЧ-2026 саралаши. Қирғизистон Кими Меркнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига БААга қарши мағлубиятдан қутулиб қолди  10 22:23Фабрицио Романо: Хуан Гарсия тез орада "Барселона" футболчисига айланади  2 21:55Тимур Кападзе: "Жаҳон чемпионатига яхши тайёргарлик кўрамиз"  117 21:45ЖЧ-2026 саралаш. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда енгди, Сергеев эса тўпга биринчи тегинишида гол урди  16 20:52МЮ Гарначони 70 млн фунтга сотишга тайёр. Вингерга кимлар қизиқмоқда?  1 20:44ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  471 20:17Тарих сизнинг қўлингизда – Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари имзолари қўйилган футбол тўпини ютиб олинг!  4 19:48Абрамович футбол клубига эгалик қилишни хоҳламаяпти  4 19:18ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Корея Кувайт дарвозасига 4 та тўп киритди  2 18:26Осиё Кубоги-2027 саралаши. Тожикистон Филиппин билан муроса кўчасини танлади  6 17:51ЖЧ-2026 саралаши. Осиё гранди Индонезияни "савалади", Хитой сўнгги дақиқалардаги гол эвазига ғалаба қозонди  5 16:42"Бавария" келгуси мавсум учун уй формасини намойиш этди  4 16:12"Арсенал" футболчисини "Крузейро"га сотди  0 15:38Шомуродовнинг устози Италия терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин  5 15:09"Ал Насср" Испания терма жамоаси футболчисига қизиқмоқда  0

Артета: "Агар бугунгидек ўйнасак, пешқадамликка яқин ҳам келмаймиз" Новости

Артета: "Агар бугунгидек ўйнасак, пешқадамликка яқин ҳам келмаймиз"

"Арсенал" бош мураббийи Микель Артета АПЛ 20-туридан ўрин олган "Фулҳэм" (1:2) билан ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди.

"Жуда оғир ва қайғули кун. 3 кун олдин аниқ ғалаба қозонишимиз керак бўлган баҳсда мағлуб бўлдик ва бугун мавсумдаги энг ёмон ўйинимизни ўтказдик. Ҳужумдаги темп, ақл... Ҳимоявий ўйин борасида энг ёмони эдик, устунлик қила олмадик ва шу сабабли муаммоларга дуч келдик.

Тўпга эгалик қилишда етарлича яхши ҳаракат қилмадик. На маъно, на тезлик, на кескинлик бор эди. Тўп билан муомалада эҳтиётсизлик қилдик. Етарлича яхши бўлмадик, ғалаба қозонишга лойиқ эмасдик.

31 декабр куни жадвалда 1-ўринни эгаллаш имконига эга бўлгангиз, лекин охир-оқибат ёқимсиз ҳис-туйғулар билан якунлансангиз... Бу футбол. 

Агар аввалги 19та баҳсда бўлгани каби ўйнасак, мавсум охирида юқорида бўламиз. Агар бугунгидек ўйнасак, пешқадамликка яқин ҳам келмаймиз", — дея испаниялик мутахассиснинг сўзларини келтиради BBC.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика