Аршавин «Кайрат» билан бир йиллик шартнома тузади
26 фев 2016 09:02
Новости
Аршавин «Кайрат» билан бир йиллик шартнома тузади
«Кубань» ярим ҳимоячиси Андрей Аршавин фаолиятини «Кайрат»да давом эттиради.
«Советский спорт» нашри хабарига кўра, 34 ёшли футболчи Қозоғистон клуби билан бир йиллик шартнома тузади. Аршавин «Кайрат» сафидаги илк учрашувни Қозоғистон Суперкубоги доирасидаги «Астана»га қарши баҳсда ўтказиши мумкин. Эслатиб ўтамиз, «Кайрат»да Россия терма жамоаси собиқ устози Александр Бородюк бош мураббий бўлиб ишламоқда.
Олдинроқ Аршавин «Кубань» билан шартномани бекор қилган ва эркин агентга айланганди.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди
Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди
Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда "Аланяспор"ни мағлуб этди, Шомуродов ғалаба голини урди
Андижон вилояти ҳокими: "Андижон” бу йили энг камида учталикка киради"
Комментарии