RU

Последние новости

17:28"Челси" Испания терма жамоаси юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи  1 17:06А Серия клуби Погбага қизиқмоқда  0 16:47U-20 Осиё кубоги. Қирғизистон мусобақани йирик мағлубият билан бошлади  2 16:24"Барселона" ва Левандовски шартномани бир йилга узайтириш бўйича келишувга эришди  0 15:58Винисиус "Реал" билан шартномани узайтириш борасида музокараларни бошлади  2 15:29Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси - Осиё чемпиони!  22 15:22Тен Хаг Европанинг таниқли клубини қабул қилиб олиши мумкин  2 14:57"Манчестер Юнайтед" ёзда тўрт футболчи билан хайрлашади  0 14:29Ҳусанов атрофидаги турли гап-сўзларга чек қўйиш керак  42 14:27Матбуот анжумани (тўлиқ). Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бош мураббийи Котрина Кулбите: "Футболчиларда катта салоҳият бор, мақсадимиз Жаҳон чемпионати ва Олимпиадага йўлланма олиш"  9 13:58"Ал Насср": Саудия Арабистони лигасини Хитой чемпионати тақдири кутмаяпти  9 13:26Фарҳод Нишонов Осиё кубоги олдидан нималар деди?  4 12:58"Атлетико" "Барселона" ўйинчиси учун 50 млн евро атрофида маблағ тайёрлаб қўйди  18 12:55Ўзбекистон – Яман учрашувини қаердан кўриш мумкин?  4 12:35Винисиус Саудия Арабистони ҳақида: "Реал"да узоқ муддатга қолишга умид қиламан. Бу менинг уйим. Шу ерда тарихга киришни хоҳлайман"  14

"Арсенал" яна Гуннерзавр билан ишлашга киришди. Маскот қайтди, бироқ энди костюмни 27 йиллик ходим киймайди Новости

"Арсенал" яна Гуннерзавр билан ишлашга киришди. Маскот қайтди, бироқ энди костюмни 27 йиллик ходим киймайди

Бир неча кун олдин барчамиз "Арсенал" афсонавий Гуннерзаврни ишга қайтарганидан хурсанд бўлгандик.

Маскот коронавирус туфайли юзага келган инқироз туфайли ишдан бўшатилганди – клубдагилар стадионда одамлар бўлмагандан кейин уларнинг кўнглини кўтариш учун хизмат қиладиган ишчининг кераги йўқ, деб ҳисоблади.

Аммо қарор омма томонидан ижобий кутиб олинмади: мухлислар ҳайратга тушишди, Венгер ғазабланди, Месут Озил эса Жерри Кей(27 йил Гуннерзавр либосини кийган шахс)нинг иш ҳақи харажатларини ўз зиммасига олишни таклиф қилди.

Орадан бир-икки ой ўтгач, Twitter’да Гуннерзавр ҳақидаги хушхабар пайдо бўлди:

"Бугун "Эмирейтс"га қайтдим"  

"Биз ҳар доим Гуннерзаврни "Арсенал"нинг муҳим бўлаги деб ҳисоблаб келганмиз, у бутун дунёдаги мухлисларимиз орасида ҳам машҳур. Гуннер ҳеч қачон кетмаган, аммо коронавирус туфайли у омма олдига чиқиш имконига эга бўлмади"

Кейин ҳамма ғалабани нишонлади. Ҳатто Месут Ўзил ретвит билан муносабат билдирди: 

"Ўз жойингга қайтганингдан хурсандман!"

Ҳаммаси яхши кўринарди, аммо раҳбарият учун ёқимсиз факт аниқланди – қўғирчоқ ичида фахрий ишчи Жерри Кей эмас, балки бошқа одам эди. "Арсенал" Гуннерзавр ролини доимий алмашинув асосида турли одамлар бажаради, деган қарорга келди.

Goal.com ва Dazn журналисти Чарльз Уоттснинг айтишича, Жеррини ишга қайтишга чақириб, таклиф қилишган, аммо у ўз лавозимини бошқа номзодлар билан бўлишишни хоҳламаган. Унинг ўғли ушбу вазиятга ойдинлик киритди: 

"Вазиятга ойдинлик киритиш ва мавзуни ёпиш вақти келди. Отам Гуннерзавр ролида "Арсенал"га 27 йил давомида содиқлик билан хизмат қилди (дастлабки 14 йилда – бепул). У клубга футбол оламида ва ундан ташқарида танилган маскотни яратишда ёрдам берди. Клубнинг қарори тушунарли, чунки у энди тўлақонли иш эмас эди, аммо Гуннер ўз-ўзидан сўнмади. У "Арсенал"нинг барча мухлисларига таниш бўлган юраги ва қалбини йўқотди.

Афсуски, "Арсенал" Гуннерзавр(отам)ни янги нормал ҳолатга қайтариш режасининг мақбул усулини топа олмади. Ҳатто меросни шахсан ўзи етказиш ва давомчиларга топшириш имконияти ҳам берилмади. Афтидан, клуб отамни йўқолиб кетиш хавфи остида турган динозавр деб ўйлади.

"Арсенал"нинг олижаноблиги доимо муҳим аҳамиятга эга бўлиб келган. Буни ўзим клубда ишлаган кунларимдан эслайман. Ва менинг отам доимо ушбу тамойилга риоя қилган. Ҳолат яунига қараб, клубдаги ҳаммада ҳам бу ёндашув мавжуд эмаслигини тушундик.

Ушбу ноёб асар бизнинг оиламизга ва "Арсенал" мухлисларига жуда кўп ёқимли хотираларни тақдим этди. Аммо барча яхши нарсалар ўз ниҳоясига етади.

Жорж Алленга отам учун пул йиғадиган саҳифа яратгани учун миннатдорчилик билдирмоқчиман. Месут Ўзилга ва қўллаб-қувватловчи хабарларни йўллаган, хайрия маблағларини юборган "Арсенал"нинг миллионлаб мухлисларидан миннатдорман – бу отам учун жуда катта аҳамиятга эга эди. Гап пул ҳақида эмас, балки отамнинг Гуннервазр ролидаги 27 йиллик садоқати ва ёқимли хотиралари ҳақида. Биз йиғилган барча маблағларни хайрия ишларига сарфлаймиз".

Жерри Кей бутун умр "Арсенал"га мухлислик қилди: у 1963 йил биринчи учрашувига келган, сўнгра Junior Gunners (мухлис болакайлар) ва меҳмонга борувчи мухлислар аъзосига айланган. Жерри ҳатто акасининг тўйини ўтказиб юборган, чунки ўша кун "Арсенал"нинг уй ўйинига тўғри келган.

Айтганча, "Арсенал"да маскот бўлиб ишлаш Килар оиласининг умумий ишидир. Жеррининг ўғли – Дэниэл Ки саҳифасида у "Арсенал"нинг биринчи расмий маскоти бўлгани ёзиб қолдирилган. Катта эҳтимол билан гап футболчиларни майдонга олиб чиқадиган маскот-болалар ҳақида кетмоқда. 1983 йил август ойида бўлиб ўтган "Арсенал" – "Лутон" учрашуви дастурномасида Дэниэл ҳақида ёзишган.

Шерзод Нурматов тайёрлади. 

Рейтинг: +19   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика