RU

Последние новости

00:55Дэвис ёздаёқ "Реал"га ўтиши мумкин  0 00:29Пол Скоулз тен Хагдан хавотир олаётганини айтди  0 23:56"Вильярреал" рекордчиси жамоадан кетди  0 23:35"Ювентус" "Аталанта" футболчисини А Сериянинг энг қиммат ярим ҳимоячисига айлантириши мумкин  0 23:16Алексей Естафеев: "ЎзПФЛ шу стадионни қабул қилганми, демак шу ерда ўйнаймиз"  5 22:59Неъматилло Қуттибоев: "Қийин ўйин бўлишини билардик"  0 22:33Скоулз: "Манчестер Юнайтед" доим марказда эшикларни очиб қўяди"  2 22:07Анвар Бердиев: "Бухоро" стандарт вазиятлардан фойдаланиб кетди"  2 21:58Париж-2024. 3-ўрин учун баҳсда Марокаш Миср дарвозасига 6та гол урди  10 21:23Улуғбек Бакаев: "Натижадан қониқдим, ўйиндан эса йўқ"  10 21:14Ришарлисон нима сабабдан Саудияга кетмаганини айтди  2 20:51Пепе фаолиятини якунлади  7 20:33Про лига. "Бухоро" ва "Арал" бир хил ҳисобда ғалабага эришди  1 20:16Ўзимизнинг карикатура. Йил ўйинида "навбаҳор" зафар қучди  19 20:00Анчелотти "Олтин тўп" учун кураш ҳақида гапирди  9

"Арсенал" ва "Сити" ўзаро баҳсда дуранг қайд этишди Новости

"Арсенал" ва "Сити" ўзаро баҳсда дуранг қайд этишди

Англия премьер лигасининг 32-туридан ўрин олган "Арсенал" - "Манчестер Сити" учрашуви бўлиб ўтди.
АПЛ, 32-тур.

"Арсенал" - "Манчестер Сити" 1:1 (0:1)

Гол: Силва (18), Фламини (53)

"Арсенал": Шечсни, Санья, Мертесакер, Вермален, Гиббс, Артета, Росицки, Фламини, Касорла, Подольски (Чемберлейн, 79), Жиру (Саного, 85).

"Манчестер Сити": Харт, Сабалета, Компани, Демичелис, Клиши, Фернандиньо, Туре, Навас (Милнер, 64), Силва, Насри (Хави Гарсия, 80), Жеко (Негредо, 84).

Огоҳлантиришлар: Яя Туре (31), Компани (34), Росицки (42), Силва (45), Хави Гарсия (89) 


                                  МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                           
ЯНГИЛАШ

90+3` Учрашув якунланди! Дуранг!


90+2` Чемберлейннинг чалқанча услубидаги зарбаси ҳимоячига тегиб Хартни қўлига бориб тушди. Хавфли кўриниш олганди!

90+1` "Арсенал" ҳужумда ҳаракат қилмоқда.

90` Учрашувга 3 дақиқа вақт қўшиб берилди.

89` Касорлага нисбатан қўполлик ишлатгани учун Хави Гарсияга сариқ карточка.

88` Сўнгги дақиқалар бошланмоқда. Буёғига нималар бўларкин? Ҳозирча сокинлик...

87` "Сити" жарима зарбасини амалга оширди. Лекин бу меҳмонлар учун самарасиз якунланди.

85` Саного Жиру ўрнига тушди.

84` Жеко ўрнига Негредо тушди.

82` "Арсенал" бор кучи билан олдинга ташланаётганича йўқ. Қизиқ. Арсен Венгер ҳисобдан розими? Ёки дурангни ҳам қўлдан бой бермоқчи эмасми?

80` Насри ўрнига Хави Гарсия майдонда ҳаракат қилади.

79` Лукаш Подольски ўрнига Чемберлейн майдонга тушди.

78` Ўйин тезлиги бироз паслади.

76` "Сити"да имконият пайдо бўлганди! Аввалига Яя Туре ва Жеко вазиятлардан фойдалана олишмади.

75` "Сити" позицион ҳужумда ҳаракат қилмоқда.

72` Жируда имконият бўлди. Лекин унинг боши билан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

69` "Арсенал" таркибида Фламини бугун жуда фаол ҳаракат қилмоқда.

67` Арсен Венгер жамоаси ташаббусни рақибига топшириб қўйгандек. Бу нарса "Арсенал"га қимматга тушиши мумкин. Сўнгги дақиқаларда фақат "Сити" ҳужум қилмоқда.

66` "Арсенал" ҳимояланмоқда.

64` Хесус Навас майдонни тарк этди. Жеймс Милнер унинг ўрнида ҳаракатланади.

63` "Сити" ўйин тизгинини яна ўз қўлига олмоқда. Фернандиньонинг ажойиб зарбаси! Тўп дарвоза тусини устидан ўтиб кетди. Хавфли зарба!

62` Меҳмонлар стандарт вазиятидан фойдалана олишмади.

61` Лукаш Подольски!!!! Германиялик футболчининг зарбасини Харт қайтариб қолмоқда. "Арсенал" ҳисобда олдинга ўтиб олиши мумкин эди-я...

60` "Арсенал" ўйиндаги устунликни ўз қўлига олмоқда.

58` "Сити" жарима тўпини амалга оширди. Жарима майдончасига ошириб берилган тўпни қабул қилишда "шаҳарлик"лар футболчиси қоидани бузди. Ҳужум тугамай қолди.

56` Силвага тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

55` Буёғига янада шиддаткор футбол кўрамиз.

54` Учрашувда ҳисоб тенглашди!

53` ГООООООООООООЛ! Фламини! 1:1! Лукаш Подольскининг қанотдан етказиб берган тўпини Фламини Харт дарвозасига жойлаб қўймоқда! "Арсенал" ўйинга қайтди!


52` "Сити"нинг хавфли ҳужуми. Жекога бироз аниқлик етишмади.
 
51` Росицки узоқдан зарба йўллади. Ноаниқ.

50` "Арсенал" олдинга боришга мажбур. Жамоа ютқазмоқда.

48` Харт тўпни қийинчиликсиз эгаллаб олди.

47` Гиббс бурчак зарбаси ишлаб олди. "Арсенал" учун имконият.

46` Иккинчи тайм бошланди!

Биринчи бўлим қаҳрамонлари: Силва ва Жеко


45+2` Биринчи бўлим якунланди! Танаффус!

45+2` Биринчи бўлимга 2 дақиқа вақт қўшиб берилди.

45` Гол муаллифи Силва ҳам ҳакамнинг сариқ карточкасига лойиқ кўрилди.

44` Ўйин яна майдон марказида кечмоқда.

42` Росицки ҳакам томонидан огоҳлантирилди.

38` "Сити" тўпни ўз назоратига олди.

36` "Арсенал" кетма-кет ҳужумлар уюштирди. Лекин бу ҳужумлар бесамар якунланмоқда.

35` "Арсенал" янада аниқликни оширмаса бугунги ўйинда ижобий натижага эриша олмайди.

34` Учрашувдаги иккинчи огоҳлантириш Компанига насиб этди.

33` "Сити"нинг ҳимоя чизиғи бугун "канонир"лик футболчиларга имкон беришмаяпти.

31` Рақиб ҳужумини бузиб қўйгани учун Яя Турега сариқ карточка.

30` Насри Шчесни дарвозасига зарба берди. "Арсенал" дарвозабони ўз ўрнида.

28` "Сити" олдинга интилди. Бурчак тўпи. "Арсенал" ҳимоячилари хавфни бартараф этишмоқда.

26` "Сити" майдон марказидан ўтолмай қолди. "Арсенал" рақибига юқори босим уюштирмоқда.

24` "Арсенал" ҳужумига бироз "ёввойи"лик етишмаяпти. Мезбонлар фаол. "Сити" эса аниқроқ ҳаракат қилмоқда.

22` Фламини гол урмоқда. Лекин бу вазиятда ён ҳакам ўйиндан ташқари ҳолатни қайд этди.

22` "Сити" жамоаси голдан кейин яна олдинга боришга ҳаракат қилишмоқда.

20` "Арсенал" учун омадсиз старт. Бу вазиятда "канонир"лик футболчиларни ўзлари айбдор. "Сити" эса қулай имкониятни қўлдан бой бермади.

18` ГООООООООЛ! Силва! 0:1! "Арсенал" футболчилари тўпни йўқотишди ва "Сити" ушбу ҳужумни гол билан якунлади. Жеконинг зарбаси дарвозадан қайтди ва Силвага тегиб яна дарвозадан жой олди.

17` "Арсенал" рақиб ҳужумини бартараф этди. Энди ўзлари ҳужумга отланишмоқда.

16` Дарвозалар олдида айтарли хавфли вазиятлар содир этилаётганича йўқ. Лекин учрашувдаги кескинлик юқори даражада.

14` Бу ўйин "Арсенал"нинг чемпионлик пойгасидаги иштирокини аниқлаб беради. Арсен Венгер учун ушбу баҳсда ғалаба қозониш жуда ҳам муҳим саналади.

13` "Арсенал" фаолликни оширди.

12` "Арсенал"нинг узоқ ўйлаган ҳужуми Росицкининг йиқилиши билан тугади. Лекин бош ҳакам бу вазиятда ҳеч қандай ўйин қоидаси бузилмаган деб топди.

10` "Сити"нинг ҳужуми Наваснинг хатоси эвазига узилиб қолди. Энди "Арсенал" олдинга ўтиши мумкин.

9` Ўйин майдон марказига кўчди.

8` Силва-Навас жуфтлиги ҳозир "Арсенал" ҳимоясини бироз шошилтириб қўйди. Лекин "канонир"лик футболчилар бу вазиятда аниқ ҳаракат қилишди.

7` Жамоалар асосан қанотлар орқали рақибга босим уюштиришмоқда.

5` "Арсенал" бурчак тўпи тепди. Лекин "шаҳарлик"лар ҳимояси ушбу вазиятдан осонгина чиқиб кетишди.

3` "Сити" учрашувни ҳужумкорлик билан бошлади! Наваснинг ажойиб зарбасига бирозгина аниқлик етишмади. 

1` Ўйин бошланди!

Футбол мухлислари диққатига!  Учрашув "Спорт" канали орқали тўғридан-тўғри намойиш этилади!

Учрашув бошланишига тобора жуда оз вақт қолмоқда.

Санья ва Фламини бугун асосий таркибда ўйинни бошлашади

Бугун Арсен Венгер Мануэль Пеллегрини қарама-қаршилигининг иккинчи қисми. Биринчи даврадаги баҳсда Арсен Венгер ўз ҳамкасбига (6:3) жуда катта фарқ билан мағлуб бўлган эди. Арсен Венгер бугун ўша аламли мағлубият учун реванш олишга уриниб кўради.

Росицки яхши кайфиятда стадионга ташриф буюрди

"Манчестер Сити" посбони Харт ўйин олди чигал-ёзди машқларни олиб бормоқда


Бизга хабар қилинишича, "Арсенал" - "Манчестер Сити" ўйини "Спорт" канали орқали ҳам тўғридан-тўғри кўрсатилиши мумкин. Ҳозирча аниқ маълумот йўқ. Ўйин "НТВ-ПЛЮС Футбол2" канали орқали жонли равишда олиб кўрсатилади.

Ассалому алейкум, қадрли футбол ишқибозлари! Бугун Англия чемпионати 32-турнинг марказий баҳси "Арсенал - "Манчестер Сити" учрашуви сайтимиз орқали матнли онлайн трансляция қилинади. Ушбу футбол-шоусини Сизлар учун Шаҳбоз Беғамов клавиатурани шақллатиб шарҳлаб боради. Ўйлайманки, зерикишга вақт бўлмайди. Ҳар иккала жамоа мухлислари онлайн тарзда ўз севимли футбол жамоаларини қўллаб-қувватлаб туришлари мумкин! Демак учрашувдан онлайн репортажимизни секин-аста бошлаймиз! Сайтимиздан узоқлашманг!

Жамоалар таркиби маълуб бўлди!

"Арсенал": Шечсни, Санья, Мертесакер, Вермален, Гиббс, Артета, Росицки, Фламини, Касорла, Подольски, Жиру.

"Манчестер Сити": Харт, Сабалета, Компани, Демичелис, Клиши, Фернандиньо, Туре, Навас, Силва, Насри, Жеко.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика