RU

Последние новости

00:21Миржалол Қосимов: "Захирадан ўйинга қўшилган футболчилар ҳар доим ўйинни кучайтириши керак. Дориев яримта вазиятдан ҳам гол ура олди"  2 00:15Суперлига. Голларга бой ўтган баҳсда ОКМК ғалаба қозонди, "Динамо" эса қўшиб берилган дақиқаларда ғалабани илиб кетди  5 23:58Иван Бошкович: "Биз қандай ўйин намойиш этганимиз ҳеч кимга қизиқ эмас, муҳими натижа"  2 23:31РПЛ. ЦСКА ўз уйида "Крилья Советов"ни енга олмади, Файзуллаев захирадан майдонга тушди  6 23:02Вадим Абрамов: "Бундай кўп тўхталишлар мухлисларга ёқади деб ўйламайман"  15 22:51"Арсенал" бразилиялик ярим ҳимоячига қизиқиб қолди  1 22:24АПЛ. "Ливерпуль" Александер-Арнольднинг голи эвазига меҳмонда "Лестер"ни мағлуб этди  11 22:03U-17 Осиё кубоги. Ўзбекистон 9 киши қолиб чемпион бўлди  746 21:54Озарбайжон Премьер-лигаси. "Сумқайит" меҳмонда "Зира"га мағлуб бўлди, Абдихолиқов гол урди!  2 21:22Айбек Нурбаев: "Футболчиларим билан фахрланаман"  0 21:05Григорий Колосовский: "Катта ҳудудий устунликка эга бўлдик"  1 20:58Симонс "Барса"да ўйнашни орзу қилади, аммо Хави ёзда катта эҳтимол билан АПЛга кетади. "Лейпциг" тахминан 75 млн евро олади  3 20:08Суперлига. 100 дақиқадан ошиқ давом этган ўйинда "Динамо" охирги паллада "Андижон"га гол уриб ғалаба қозонди  166 20:00Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" ўз уйида ғалабага эришди, Алиқулов тўлиқ ҳаракат қилди  1 20:00А Серия. "Интер" "Болонья"га мағлуб бўлди, "Милан" ва "Аталанта" ўзаро баҳс олиб боради  1

Клублар қишки трансфер ойнасига тайёрланишмоқда Новости

Клублар қишки трансфер ойнасига тайёрланишмоқда

Яна бир неча кундан сўнг Европада трансфер ойнаси очилади.

Январнинг совуқ кунларида бизни қизиқарли ва муҳим трансферлар кутмоқда.

Трансфер ойнаси қишки бўлсада, "бозордаги" ҳаво ҳарорати анча қайноқ бўлиши турган гап. Санкцияларда чўчиган АПЛ клублари трансферларнинг бир қисмини ўтган ёздан қишгача кечиктирган. Эндиликда қатор клублар ортиқча футболчилар билан хайрлашиб, керакли позицияларга трансферлар қилишни мақсад қилган. "Манчестер Сити"нинг омадсизликлари рақобатчиларнинг ҳам режаларига таъсир қилмоқда. Вазиятни ўзгартириш учун январда яна бир имкон бўлади. Табиийки, бошқа лига вакиллари ҳам жим турмоқчи эмас. Келинг, тахминимизга кўра, бўлажак бозордаги асосий исмлар ҳақида гаплашайлик.


Душан Влахович ("Ювентус")

"Манчестер Сити" дарвозасига гол уриши билан Душанга АПЛ клублари директорлари бирдан эътибор қаратишди. Дэн Эшуорт ҳаммаси уларнинг режасидагидек кетса, сербияликни "Арсенал"га олиб ўтиши мумкин. Влахович аввалги менежер Эдунинг рўйхатида ҳам бор эди. Қўшимчасига, Влаховичнинг ўзи ҳам АПЛга ўтиш ҳақида анча аввалдан ўйлаб юргани ҳақида маълумотлар бор ва шундай бўлса, "Ювентус" уни таркибида олиб қолиши қийин бўлади. "Арсенал" ёзда Дьёкерешни сотиб олмади, аммо лондонликларга "тўққизлик" жуда ҳам зарур.


Маркус Рэшфорд ("Манчестер Юнайтед")

"Қизил иблислар"нинг ҳозирги таркиби мухлисларини ҳафтасига икки бор хурсанд қила оладиган эмас. Ғалабалар ва ўйиндаги микро ўзгаришлар бўлсада, таркиб анча тозаланиши эҳтимоли жуда юқори. Хайрлашиладиган рўйхатида эса Рэшфорд биринчилардан бўлиб тургани айтилмоқда. Яқин ўтмишда Рэшфорд майдонда ҳам, унинг ташқарисида ҳам ўрнак сифатида кўрсатилар эди, энди эса... Маркус марказий ҳужумчи сифатида ўсмаяпти. Қанот ҳужумчиси сифатида эса у Аморимга керак эмас. Бундай ҳолатда у билан хайрлашиш мантиқан тўғри қарор ва уни трансферга қўйишди. Ҳозирча молиявий истаклари Харри Кейн даражасида бўлган Маркуснинг маошини ҳозирча фақат Саудия Арабистони клублари тўлашга тайёр.


Френки де Йонг ("Барселона")

Агарда Флик де Йонг унга кераклигига қасам ичса ҳам, буёғига ишониш қийин. Германиялик ёзда ўзи яхши танийдиган Гюндоган билан хайрлашди, энди навбат де Йонгники. "Барселона" Ла Лига лимитларига амал қилиш учун ҳам ҳар бир ҳаракатини етти ўлчаб, бир кесмоқда. Ольмони мавсумнинг иккинчи қисмида ҳам ўйнатиш учун, ҳозироқ хайрлашиш мумкин бўлган кимнидир топиш шарт. Трансфер нархи қимматлиги туфайли де Йонг аввалига ижарага кетиши ҳам мумкин. Бироқ бу ерда яна бир катта муаммо футболчининг маоши. Қизиқ жиҳати, "Барселона" хавбекка пандемия давридан қолган қарзини ҳам тўлаб бериши керак.


Виктор Осимхен ("Галатасарoй")

"Галатасарой" ваъда берган бўлсада, Викторни қўйиб юборишни истамаяпти. Футболчи ижарада ва шу сабабли бу вазиятда "Наполи"нинг фикри оғирроқ тош босади. Бироқ туркиялик мухлислар форвард билан шу қадар чиқишиб олдики, аргентиналик Икардининг оғир жароҳатидан кейин мулойим нигериялик жамоага ёрдам бериш учун ёзгача қолиши ҳеч гап эмас. Осимхенга Туркияда ҳаммаси ёқяпти, лекин бошқа томондан бу чемпионат даража жиҳатидан унинг истакларига мос келмайди. Агарда ПСЖ, "Арсенал" ёки "Челси" Викторга жиддий қизиқиш билдирса, томонлар келиша олса ажабмас. Мабодо нимадир бўлиб ўхшамаса, ёзгача кутиб туришга тўғри келади.


Арда Гюлер ("Реал")



Ёш Гюлер ва Эндрик "Реал"да ўзлари кутган вақт ва тажрибага эга бўлмади. Ҳар иккиси яхши вариант чиқса, бошқа клубга кетишдан бош тортмаса керак. Ҳеч бўлмаса маълум вақтга, ижарага. Агарда бразилиялик Эндрикни АПЛнинг ўртамиёна жамоалари ижарага чақираётган бўлса, туркиялик хавбек "Байер"га кўчиб ўтиши мумкин. Пересга бу вариант маъқул келиши мумкин. Чунки Дон Фло немислардан Хаби Алонсога қўшиб, ҳужумкор хавбека Вирцни ҳам олиб қўймоқчи. Гюлер кейинроқ Мадридга қайтиши кутилаётган испаниялик билан аввалроқдан иш бошлаши мумкин. Бироқ Анчелотти Ардани январда қўйиб юборишга рози бўлармикин?


Матеус Кунья ("Вулверхэмптон")


Бразилиялик қатор бой клублар рўйхатидан ўрин олган, сабаби мавсумнинг стартини яхши ўтказа олди. Кунья 8 та гол урди ва 3 та ассист берди. Эътиборлиси, ҳужумчи 19-ўриндаги жамоа сафида тўп тепмоқда. Бу ҳам трансферни тезлаштирувчи омил бўлиб хизмат қилиши мумкин. Кунья агарда Луис Энрике ҳужумчи сўраса ва бошқа бирор юлдузни кўндира олмаса, ПСЖга кўчиб ўтиши мумкин. Матеус "бўрилар"нинг энг яхши футболчиларидан бири, "Атлетико"даги омадсизликдан кейин эса катта клубда ўзини кўрсатиш учун унга яна бир имкон керак.


Поль Погба (клубсиз)

Жаҳон чемпионини дисквалификация муддати қисқаргани қувонтиргани аниқ. Шу сабабли, Поль мартдаёқ майдонга қайтиши мумкин. "Ювентус" Погбани қўйиб юборди. Мотта қачонлардир дунёнинг энг иқтидорли футболчиларидан бири бўлган Полни яна катта футболнинг катта саҳнасига қайтаришга уриниб кўргиси келмади. Француз ҳозирча вақтини спорт формасини тиклашга ва пулларини адвокатларга сарфламоқда. Унинг ўғриланиши тарихидан хабардор бўлсангиз керак – Погбанинг акасининг оғайниларидан бири Полни олиб қочган ва уни қўйиб юбориш учун 13 миллион евро талаб қилган. Ҳозирча Погба фаолиятини қаерда давом эттириш номаълумлигича қолмоқда, аммо бир нарса аниқки у қаерга борса ҳам қизиқ бўлади.


Антони ("Манчестер Юнайтед")



Ўзига жой топа олмаётган яна бир футболчи. Антонининг "Манчестер Юнайтед"даги статистикаси Грилишнинг "Манчестер Сити"даги охирги ойлардаги статистикасидан ёмон эмас. Лекин Гвардиола Жекка ишонади, Аморим эса янги жамоаси сафида бразилияликни кўрмаяпти. Бу ерда гап фақатгина Антони аралашиб қолган криминал ишларда ҳам эмас. Антони агар "Аякс" собиқ бош мураббийи қўл остида ҳамма кутаётган футболни кўрсата олмаган бўлса, янги клуб излайверган маъқул. "Қизил иблислар" сафида бразилияликни фақатгина катта маош ушлаб турибди. Январда улар хайрлашиши керак.

Автор : Omonjon To`xtamirzayev
Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика