"Арсенал" тарихидаги энг яхши беш сардор
05 дек 2019 14:32
Новости
"Арсенал" тарихидаги энг яхши беш сардор
Афсуски, "Арсенал" сўнгги йилларда сардорлик бўйича оқсаб келмоқда. Лоран Косельни Пер Мартезакерни алмаштирган бўлса, Микел Артетадан олдин Томас Вермален эди, у икки мавсумда атиги етти ўйинда қатнашганди.
Вазият шу қадар ёмонлашдики, собиқ мураббий Унаи Эмери жамоадан сардорликни овозга қўйди. Ва унда Гранит Жака ютди. Ҳозир эса сардорлик боғичи Обамеянгда.
Олдинлари вазият бошқача эди. Келинг, шуни ёдга олиб ўтамиз.
5. Тьерри Анри - 2005 йилдан 2006 йилгача
Расмий равишда Анри атиги бир мавсум сардор бўлган, аммо шу вақтга қадар у жамоада етакчи бўлиб келган. Шунинг учун биз уни шунчаки рўйхатдан чиқариб ташлай олмаймиз.
Ажойиб ҳужумчи 2006 йилда Чемпионлар лигаси финалида сардор бўлган. У гол урди, мотивация улашди ва жамоадошларига ёрдам берди. Арсен Венгер уни шунчалик қадрлардики, ҳатто 2011/12 йилги мавсумда уни клубга қайтарди. Фаолиятини тугатгандан сўнг, у "Арсенал" ёшлар жамоасига мураббийлик қилди ва Алекс Ивоби, Рис Нельсон ва Эдди Нкетиа каби футболчиларни ривожланишига ёрдам берди.
4. Жо Мерсер - 1946 йилдан 1955 йилгача
Иккинчи Жаҳон урушидан кўп ўтмай, Жо Мерсер "Эвертон"дан "Арсенал" га ўтди. Бу ерда жуда фойдали ўйин кўрсатгани сабабли уни дарҳол сардор сифатида тайинлашди.
Ҳимоячи клубга содиқ эди ва ҳар ўйинларда қатнашиш учун Ливерпулдан Лондонга узоқ сафар қиларди. Шу сабабли у жамоадошларини фақат ўйинларда кўрди.
"Тўпчилар" Мерcер билан икки марта чемпионлик соврини ва Англия кубогини ютдилар. У кўп жиҳатдан жамоани миллий чемпионат пешқадамларидан бирига айлантирди.
1949/50 мавсумнинг энг яхши ўйинчиси - бу ерда 275 марта майдонга тушиб, фаолиятини якунлаган.
3. Фрэнк Маклинток - 1967 йилдан 1973 йилгача
Жамоанинг яна бир химоячиси - Фрэнк Маклинток. "Хайбери"да олтмишинчи йиллар охири ва етмишинчи йиллар бошида жуда муҳим ўйинчи бўлган.
У 1968 йилда "Арсенал"да йилнинг энг яхши ўйинчиси деб тан олинганидан сўнг сардорга айланган. У 1970 йилда ярмаркалар кубоги финалида ҳам жамоа билан бирга бўлган.
Ўша мавсумда журналистлар уни Англияда энг яхши деб тан олишади. У ҳатто Британия империясининг Кавалер орденига лойиқ кўрилган.
2. Патрик Виейра - 2002 йилдан 2005 йилгача
Патрик Вейра деярли 15 йил олдин “Арсенал“ни тарк этган, аммо унинг жамоадаги ўрни ҳануз билинади. У катта ҳарф билан ёзилган охирги бундай сардор.
Истеъдодли ва кучли футболчи ярим ҳимояда ҳукмронлик қилди ва барчани ортидан эргаштирди. 1998 йилги Мундиал қаҳрамони Лондон шимолида олтита кубокни қўлга киритди. У “енгилмаслар“ даврида сардор бўлган.
2005 йилда Англия кубогида Виейра пенальтидан ғалаба тўпини киритди, шундан сўнг у “Ювентус“га ўтди.
1. Тони Адамс - 1988 йилдан 2002 йилгача
Уни “жаноб Арсенал“ деб бежиз аташмайди. У Клуб академиясини битирган. Тони Адамс 21 ёшидаёқ сардор бўлади. 14 йил давомида сардорлик боғичига эгалик қилди.
Ҳимояда Стив Боулд билан афсонавий дуэтга айланган марказий ҳимоячи “тўпчилар“ни иккита АПЛ кубоги, иккита Лига кубоги ва битта кубок ғолиблиги сари етаклаган. У Англия тарихидаги уч ўн йилликда чемпион бўлган ягона сардор.
Адамс 504 учрашувда қатнашди ва бутун фаолиятини “Хайбери“да ўтказди. “Афсона“ сўзи уни таърифлаш учун заифлик қилади.
Шерзод Нурматов тайёрлади.
Комментарии