RU

Последние новости

14:29САфарда "Навбаҳор" — "Рубин" ўйинида. Ўткир Юсупов фотограф, Русланбек Жиянов муз ичида...  0 14:21Англия терма жамоаси собиқ футболчиси "Селтик"ка ўтди  0 13:58Сабр тугадими? АПЛ клуби раҳбарияти мураббийни ишдан бўшатмоқчи  0 13:35Велко Филипович: "Ўзбек футболи ҳақида олдин жуда кўп эшитганман. Бу ерда футболчилар тезкор ва тажовузкор ҳаракат қилади"  2 13:08U-17 Осиё Кубоги саралаш тизими: CAFA турнири энди саралаш вазифасини ўтайди  0 12:44"Полиция жамоаси"га қарши баҳс: "Насаф"ни қандай рақиб кутиб турибди?  4 12:22Манба: "Манчестер Сити" шифокори Абдуқодир Ҳусанов фойдасига қарор чиқарди"  3 11:59Абдуқодир Ҳусанов "Ливерпуль" билан ўйин учун неча баҳо олди?  5 11:38Ўзбекистонлик ҳакамлар жамоаси Элит ОЧЛнинг марказий ўйинида фаолият олиб боради  0 11:19Футзал якунлари. Осиё янги чемпионни кўришга яқин эди  1 10:55Тарихда шу кун. Шомуродовнинг порлашини бошлаб берган “Бунёдкор” – “Ал Шабаб” учрашуви   1 10:355 та гол урилган тўқнашувда "Пахтакор" Молдова клубидан устун келди  4 10:10"Локомотив" назорат баҳсида Қирғизистоннинг амалдаги чемпионидан енгилди  0 09:45"Андижон" назорат учрашувида Черногория клуби билан дуранг ўйнади  2 09:20Рўзиқул Бердиев: "Ҳозирги ҳолатимизда ҳам яхши таркибга эгамиз. "Насаф" доим олдига юқори мақсадларни қўяди"  7

"Арсенал" релсга қайтди Новости

"Арсенал" релсга қайтди

Бироз олдин АПЛ 23-туридан ўрин олган ўйинда “тўпчилар” меҳмонда “Астон Вилла”ни мағлуб этишди. Суперкамбек бошқача таъриф бериш қийин. Артета бошчилигидаги жамоанинг 4 ўйинлик (3 мағлубият 1 дуранг) омадсиз сериясига барҳам берилди.

Чемпионлик ўйини.


Ниҳоят «Арсенал» чемпионлик ритмини ушлади. Ўйинда икки бор ҳисобда ортда бориб, 90+3 дақиқада ғалаба голини урган лондонликлар ўз рельсларига ажойиб тарзда қайта олишди. Бу ғалабанинг олдингиларидан қийматли томони шундаки, жамоа йиқилиб қайта тура олди. Йиқилиб қайта тура олиш эса руҳий томонлама катта куч тақдим қилади. «Арсенал»нинг бугунги ўйини бир неча йил аввалги «Ливерпул»нинг чемпионлик мавсумидаги ҳаракатларига ўхшаб кетди. Ўзи АПЛда чемпион бўлишнинг бошқа йўли ҳам йўқ. Маҳорат ва истеъдоднинг ўзи камлик қилади. Чемпионликни мақсад қилган жамоа, руҳий томонлама юқори даражада бўлиши лозим. Бугунгача “тўпчилар” шу жабҳада оқсаётганди.

Топқир Артета.


Мураббийлар ўртасидаги курашда Унай Эмери Артетага ютқазди. Артета қилган ўзгаришларнинг барчаси ишлади. Ўйини чиқмаётган, адаптацияда муаммога учраётган Троссар ўрнига туширилган Мартинелли бир гол урди ва 90+3 дақиқада Жоржинёни яхши вазиятга олиб чиқди. Томиясу, Тирней, Виера умуман барча мураббий ишончини оқлади. Артета олдинги ўйинлардан фарқли Мартин Эдегорни гарчи чарчаб қолган бўлсада захирага олмади бу ҳам жамоа фойдасига ишлади.

Муаммолар.


Ўнг қанот ҳимояси бўйича саволлар очиқлигича қолмоқда. Уайт ва Томиясу стабил, ишончли ўйин кўрсата олмаяпти. Леандро Троссар қанот ҳужумида ўзини яхши ҳис қилмаяпти. Аксига олиб Сака ҳамда Мартинеллида чарчоқ аломатлари кўринмоқда. Жоржинё бўйича муаммолар йўқ (ҳозирча), италиялик “тўпчилар” тизимига тезда қоришиб кетди. Буёғига лазаретдагилар сафга қайтса, Микелнинг бошўгриқлари анча камаяди.

 

Жалолиддин Халилов.

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика