"Арсенал" "Реал Сосьедад" ўйинчисига қизиқишни тиклади
05 ноя 2021 18:44
Новости
"Арсенал" "Реал Сосьедад" ўйинчисига қизиқишни тиклади
"Арсенал" ўтган ёзда "Реал Сосьедад" ва Швеция терма жамоаси форварди Александр Исакка қизиқиш билдирганди.
Ўшанда "канонирлар" Александр Ляказеттни сота олишмаган ва шу сабаб бошқа чизиқларни кучайтиришга эътибор қаратишганди.
"Арсенал" ёш форвард вариантига қишдаёқ қайтиши мумкин. Футболчининг ўзи фаолиятини АПЛда давом эттиришга қарши эмас.
Transfermarkt футболчини 40 млн еврога баҳоламоқда. Исак жорий мавсум барча мусобақаларда 12та ўйинда майдонга тушиб, 5та гол ва 1та ассист қайд этди.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Комментарии