RU

Последние новости

00:22"Челси"га Доннарумма ёқади. Дарвозабоннинг ПСЖ билан шартномаси 2026 йилда тугайди, футболчи КЎЖЧдан сўнг битимни узайтириш борасида қарор қабул қилади  1 23:58Шквирин "Андижон"да  2 23:31Суперлигада 2025 йилги мавсумнинг илк қисмидаги энг яхши 10 ўйинчи  3 22:36"Барселона"га "Челси" форварди керак  4 22:11ЦСКА ва Аббос Файзуллаев — Россия Суперкубоги соҳиби  9 21:40Элдор Шомуродов нега айнан "Истанбул Башакшеҳир"ни танлади?  8 20:48"Ливерпуль" футболчиси "Реал"га ўтишга тайёр  4 20:20Неймар қиз фарзандли бўлди, Роналду яхтада Жоржина билан сайрга чиқди. Футбол юлдузлари ҳафтани қандай ўтказди?  3 19:55Тебас "Реал"нинг Ла Лигадаги биринчи ўйинини кўчирилмаслигини айтди  9 19:24"Ювентус" футболчиси Дуглас Луис фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  1 18:59"Арсенал" "Барселона" ярим ҳимоячиси учун курашга қўшилди  19 18:52"Навбаҳор", "Динамо", "Бухоро"га жарима ва яна кўплаб қарорлар – Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши тафсилотлари  16 18:29Эшитдик-да! Жамшид "Нефтчи"дан "Навбаҳор"га қайтмоқда  20 18:15"Арсенал" мухлислари Мадуэке трансферига қарши чиқишмоқда  5 17:46Абрамов, Алибоев, Неъматов ва Сергеев — Суперлигада 1-давранинг энг яхшилари  2

Мутолаа учун. "Арсенал" посбони Эмилиано Мартинеснинг оғир тақдири ҳақида Новости

Мутолаа учун. "Арсенал" посбони Эмилиано Мартинеснинг оғир тақдири ҳақида

"Арсенал" посбони Мартинес бу мавсум аввалги 9 йилдан кўра кўпроқ, ўйин амалиётига эга бўлди ва финалдан кейин оиласи ҳақида сўрашганда йиғлаб юборди.

Хабарингиз бор, "Арсенал" Англия Кубогини 14-марта қўлга киритди. Бу ғалаба айниқса жамоа посбони Эмилиано Мартинес учун муҳим эди: агар ярим расмий суперкубокларни чиқариб ташласак, бу дарвозабон учун Лондон клубидаги илк соврин.

Бугун айнан Мартинес ҳаёти давомида дуч келган қийинчиликлар ва оиласи ҳақида баъзи нарсаларни билиб оламиз.

Ўйиндан кейинги интервью вақтида аргентиналик спортчи ҳиссиётларини яшира олмади, йиғлаб юборди ва саволларга Обамеянгнинг бир ўзи жавоб беришига тўғри келди. 

Аргентиналик посбон Лондонга 10 йил аввал "Индепендьенте" академииясидан кўчиб ўтганди – оиласи уни қўйиб юборишни истамаган, лекин у Европага йўл олиши – фаолияти ривожланиши томондан ҳам, пул томондан ҳам яхшироқ эканлигини тушунарди. Молиявий томондан қахрамонимизнинг оиласи ахволи унчалик ҳам яхши эмасди. Шу сабаб, ота-онаси уни кўргани "Индепендьенте"га ҳам келишмасди – уйидан академиягача 250 километр, ёқилғига эса ортиқча пул йўқ.

"Кечалари отам тўловларни ўз вақтида амалга ошира олмаганидан сиқилиб, йиғлаганларини кўрганман", – ёдга олади Эмилиано.

"Лондонда осон бўлмади: виза билан муаммо туфайли 3 ойда бир мартадан кўп уйдагиларнинг олдига бора олмасдим, инглиз тилини ҳам яхши билмасдим". 

Бироқ Эмилиано таслим бўлмади

"18 ёшга тўлганимда, Энфилдда (Лондондаги туманлардан бири) ўзимнинг биринчи уйим (квартирам)га кўчиб ўтдим. Ўшанда ойимга: "Ҳеч нимасиз уйга қайтишни истамайман. Фаолиятимни шу ерда давом эттираман ва мақсадимга етаман", - дедим. "Мен Европага кўчиб ўтиб, маълум вақтдан кейин турли сабаблар ва нолиш билан ҳеч нимага эриша олмай, уйга қайтадиганлардан бири бўлишни истамади", – ёдга олади Мартинес.

Мартинес 6 марта турли клубларга ижарага кетган, бу мавсум жамоада иккинчи посбон бўлиб қолди. Кетмоқчи эди, аммо Эмери уни қолишга кўндирди. Натижада, Мартинес Кубок ўйинлари ва Европа Лигасида ўйин амалиётига эга бўлди.

"Иккинчи дарвозабонлар баъзан шундай дейишади: "Мен шунчаки етарлича ўйин амалиётига эга эмасман, машғулот ва ўйин бу турли нарсалар", – дейди Эмилиано. – Агар сиз барчасини тўғри бажарсангиз, баҳоналарга ўрин қолмайди. Карантин даврида аёлим мендан сўради: "Нега сен карантинда ҳам бунча кўп шуғулланасан?" Чунки имкониятим бўлишини билардим".

Унга ўша имконият берилди: 20 июнь куни Бернд Лено "Брайтон" ҳужумчиси Ниль Моп билан тўқнашиб кетди ва мавсум охиригача сафдан чиқди. Ўша лаҳзадан Мартинес асосий киперга айланди. Кубок финалига германиялик дарвозабон сафга қайтди, лекин Артета асосий таркибда барибир Мартинесни туширди. Бу аргентиналик учун мавсумдаги 23-ўйин бўлди – аввалги 9 йил давомида Эмилиано клуб сафида 14 учрашувда майдонга тушганди.

Финалдан аввал Эмилиано бу ўйинга ота-онаси кела олмасликларидан афсусдалигини – улар бир йилдан буён кўришмаганликларини, лекин энг яхши вариантда оиласи билан Америка Кубогида, 2021 кўриша олишини айтиб ўтди.

"Арсенал" сафида Чемпионлар Лигасида дебют ўйинимга, "Андерлехт" билан беллашув, отам 27 соат парвоз қилиб, келгандилар. Улар бутун ўйин давомида, 95 дақиқа кўз ёш тўкдилар!" – дейди голкипер.

Энди оиласи ҳақида савол берилганда Эмилианонинг ўзи йиғлаб юборди. Финалдан кейин у катта эҳтимол билан ота-онасига қўнғироқ қилган.

Мартинеснинг "Арсенал" билан яна 2 йиллик шартномаси бор. Лекин у ўзига бошқа клуб излашни ўйламаяпти, сабаби Эмилиано ўзини клубда захира варианти деб ҳисобламайди.

"Мен ҳеч қачон ўзимни иккинчи посбон деб қабул қилмаганман. Ўзингиз ҳақингизда бундай фикрда бўлиш ғалати-ку".


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +26   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика