"Арсенал" ўйинчиси "Марсель"га ўтмоқчи
03 июл 2021 12:35
Новости
"Арсенал" ўйинчиси "Марсель"га ўтмоқчи
"Арсенал" ҳимоячиси Вильям Салиба фаолиятини Францияда давом эттириши мумкин.
20 ёшли франциялик футболчи "Марсель"га ўтишни хоҳламоқда. Унинг амалдаги шартномаси 2024 йилга қадар мўлжалланган.
Салиба "Арсенал"га 2019 йилда 30 млн евро эвазига ўтганди. Ўшанда ҳимоячи "Сент-Этьен"га ижарага бериб юборилди. Салиба 2020 йилда Лондонга қайтди, аммо бош мураббий Микель Артета уни Европа Лигаси учун қайдномага киритмади. Марказий ҳимоячи январда ижара асосида "Ницца"га йўл олди.
Салиба 2020/21 йилги мавсум Франция чемпионати доирасидаги 20та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол уришга эришди.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Комментарии