"Арсенал" - МЮ. Луи ван Гаал иштирокида матбуот анжумани
22 ноя 2014 12:26
Новости
"Арсенал" - МЮ. Луи ван Гаал иштирокида матбуот анжумани
Бугун Тошкент вақти билан соат 22:30да АПЛ 12-тури доирасида "Арсенал" ҳамда МЮ жамоалари ўртасида марказий ўйинлардан бири бўлиб ўтади.
Агар МЮ - "Арсенал" қарама-қаршилигини эсга оладиган бўлсак ушбу ўйин ҳалиям мана шундай аҳамият касб этади дея оласизми?
Мен учунми ёки МЮ мухлислари учунми? Бундай деб айтаётганимни сабаби мен МЮ бош мураббийи сифатида илк бора "Арсенал"га қарши ўйин ўтказаман. Уларга қарши фақатгина "Барселона"да ишлаган вақтимдагина ўйнаганман. Менга "Арсенал"нинг ўйин услуби ёқади. Қарама-қаршиликка келадиган бўлсак - бу, спортда оддий ҳол.
Сафга қайтаётган ўйинчилар борасида...
Ҳозир аниғини айта олмайман. Машғулотларга қараймиз. (Интервью кеча қилинган). Шахсан менинг фикримча, футболчи ўйинга бир ҳафта давомида тайёрланиши керак. Лекин, айни пайтдаги ҳолатимизда ушбу принципимдан бир оз четга чиқиб туришга мажбурман.
Сўнгги олти ўйинда фақатгина бир маротаба мағлубиятга учрадингиз. Футболчиларингиз сизни нима истаётганингизни тушуниб етмоқдаларми?
Тушунишимча, ҳа. Қандай услубда ўйнатишим сир эмас. Давид Де Хеа, Майкл Каррик ва Дейли Блинд каби футболчилар терма жамоа сафидан жароҳат билан қайтдилар. Ҳа, шунингдек Люк Шоу ҳам. Ди Мария жамоа сафида машғулотларни тўлиқ ўтказди. Унда барчаси жойида. Шоунинг ўйиндаги иштироки эса сўроқ остида. Давид Де Хеада эса барчаси жойида. Кэррикни эса машғулотларига қараймиз. Блинд эса майдонга туша олмайди.
"Арсенал"га ўтиб ишлари юришиб кетган Данни Уэлбек ҳам собиқ жамоасига қарши ўйинни интизорлик билан кутаётган бўлса керак.
Асосий таркибда майдонга тушаётган ҳар бир футболчи кучайишда давом этади. Нима демоқчи бўлаётганимни тушуняпсизми? У ҳар ҳафта майдонга тушиб кучаймоқда. У МЮда бу нарсага ишонмасди. Шу сабабли, менга айни пайтда унинг ҳаракатларини кузатиш ёқимли бўлмоқда.
Лекин, бу ўйинда бўлмаса керак...
Ҳа, лекин, биласизми? Ван Перси ҳам вақтида "Арсенал" футболчиси ҳисобланган. Бу футбол. Унинг МЮ футболчиси сифатида "Арсенал"га учта гол киритганини ҳам биламан. Ҳаёт шундай. Менга ишонаверинг.

Комментарии