RU

Последние новости

01:0140 ёшли Фабиански яна "Вест Хэм"га қайтди. Дарвозабон ўтган мавсум охирида клубни тарк этганди  0 00:41Расман: Эриксен эркин агент сифатида "Вольфсбург"га ўтди  0 23:42Рўзиқул Бердиев: "Беш кишилик ҳимояни ёриб ўтишни яхши уддаладик. Элит ОЧЛда муносиб бўлишга ҳаракат қиламиз"  4 22:56"Бавария" бир неча йил аввал 14 ёшли Ямални сотиб олмоқчи бўлган, аммо трансфер суммасини тўлашга журъат этмаган  2 22:21Виктор Карпенко: "Илк гол сабаб биринчи бўлимда тўртта ўтказдик"  6 21:44Анри Франция терма жамоаси ҳақида: "Янги мураббий ким бўлишини барчамиз биламиз"  0 21:20Нойер: "Германия таркибида бошқа ўйнамайман. Бу онгли қарор эди"  4 20:52Суперлига. "Насаф" "Бухоро"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  56 19:23Тоуни: "Саудия лигаси мен учун АПЛ билан бир даражада"  8 18:273 ўйинда 2 очко тўплаган Симеоне: "Учинчи ўрин етарли эмас. Чемпион бўлиш вақти келди"  5 17:33“Бу оптимал таркиб эмас. Ҳакам қарорлари тўғри эди, мағлубиятни тан ола билиш ҳам керак" — Санъат Шихов Эрон билан ўйин ҳақида  41 17:18Тожикистоннинг икки терма жамоасида истеъфо юз берди  17 17:07"Ман Сити" ҳужумчиси жароҳат туфайли МЮга қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 16:24"Интер" 2025/26 мавсум учун учинчи формани тақдим этди. У "2000-йилларда жамоани яхши кўрганлар ва бугун уни севувчиларга" бағишланган  2 15:49"Барселона" Хасбуллани "Камп Ноу"га таклиф қилди  9

АПЛ. "Арсенал" ўз майдонида "Манчестер Юнайтед"ни мағлуб этди Новости

АПЛ. "Арсенал" ўз майдонида "Манчестер Юнайтед"ни мағлуб этди

АПЛ 34-тур доирасидаги "Арсенал" - "Манчестер Юнайтед" ўйини якунига етди.

Арсенал

Нуно Тавареш - 3', Букайо Сака - 32', Гранит Джака - 70'

Премьер-лига . Тур 34

23/04/2022, 17:30

1
:
3
Завершен

Манчестер Юнайтед

Криштиану Роналду - 34'

Стадион: Emirates Stadium, 60223 зрителей

Главный судья: Craig Pawson

45'
90'
3'  Нуно Тавареш
27'  Эдди Нкетиа
32'  Букайо Сака
64'  Эмиль Смит Роу (Габриэль Мартинелли)
67'  Гранит Джака
68'  Нуно Тавареш
70'  Гранит Джака
70'  Мохамед Эль-Ненни
74'  Букайо Сака (Роб Холдинг)
80'  Мохамед Эль-Ненни
90'  Седрик Суареш (Такэхиро Томиясу)
31'  Алекс Теллес
34'  Криштиану Роналду
34'  Неманья Матич
57'  Бруну Фернандеш
76'  Бруну Фернандеш
77'  Неманья Матич (Маркус Рэшфорд)
77'  Энтони Эланга (Джесси Лингард)
82'  Виктор Линделеф
84'  Бруну Фернандеш (Хуан Мата)
90'  Криштиану Роналду

"Арсенал" – "Манчестер Юнайтед" 3:1

"Эмирейтс"

Голлар: 1:0 – 3 Нуну Тавареш, 2:0 – 32, пенальти Сака, 2:1 – 34 Роналду, 3:1 – 70 Джака.

Арсенал – Рэмсдейл, Соареш (Томиясу 90), Габриэл, Уайт, Нуну Тавареш, Джака, Эль-Ненни, Эдегор, Смит-Роу (Мартинелли, 64), Нкетиа, Сака (Холдинг, 74).

Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Диогу Далот, Варан, Линделеф, Теллес, Матич (Рэшфорд, 77), Бруну Фернандеш (Мата, 84), Мактомини, Роналду, Санчо, Эланга (Лингард, 77).

Огоҳлантиришлар: Теллес (31), Джака (67), Нуну Тавареш (68), Бруну Фернандеш (76), Эль-Ненни (80), Линделеф (82), Роналду (90).

АПЛ ТУРНИР ЖАДВАЛИ


УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

90. Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.

84. Ўзгариш: Бруно Фернандеш ўрнига Мата майдонга тушди.

77. Бруно рақибига нисбатан жуда қўпол ўйнади. ВАР қизил карточкани кўриб чиқмоқда. Йўқ, ВАРдагилар бунга жазм қилишмади.

70. ГОООЛ! ЖАКААААА! Гранит ўз услубида узоқ масофадан гол урди. Де Хеа Жаканинг зарбасини кўрмай қолди ва тўпга улгурмади. 3:1.

68. Тўпни олдириб, қарши ҳужумга сабабчи бўлга Тавареш марказдаёқ қоида бузиб, ҳужумни тўхтатди. Футболчи сариқ карточка билан жазоланди.

66. "Арсенал" жарима майдончаси ичидаги "кураш"да МакТоминей рақиб футболчиларини ағдариб ташлади.

64. Ўзгариш: Смит Роу ўрнига Мартинелли майдонга тушди.

63. ЗАРБААА! Далотнинг яқин бурчакка берган кучли зарбасини Рэмсдейл қийинчилик билан қайтарди.

60. ГОООЛ! ЙЎҚ! Офсайд экан. Роналду урган гол ҳисобга олинмади. Буни ВАР ҳам тасдиқлади.

59. Эланга яна бир бор омадини синаб кўрди, дарвозабон тўпни қайтарди.

57. ЙЎЎЎҚ! Бруно тепган тўп устунга тегиб, майдон ташқарисига чиқиб кетди.

56. ПЕНАЛЬТИ! Тўп қаршисида Бруно Фернандеш.

51. Тавареш жамоадошининг узатмасидан сўнг бир ҳаракат билан Далотни "хот догга юборди", бироқ ундан кейин берилган зарба жуда ноаниқ бўлди.

46. Жамоалар майдонга қайтишди. Иккинчи бўлим бошланди.

ТАНАФФУС!

45+3. Эдегооор! Мартиннинг зарбаси узоқ бурчакка эмас, Де Хеанинг ўзига борди. Шу сабабли посбон тўпни қайтариб юборди.
45+1. Биринчи бўлимга тўхталишлар ўрнини қоплаш учун 5 дақиқа қўшиб берилди.

45. Артета Гвардиола шогирди эканлигини кўрсатиб, майдон четида футболчиларга қандай ҳаракат қилишни фаол тушинтириб боряпти.

42. Эдегор шикастланган кўринади. Матич ундан қочиб кетаётганда рақибига тасодифан зарба бериб юборибди, аммо бу ҳаракат учун Неманья жазоланмайди.

40. "Арсенал" амалга оширган бурчак тўпи ҳужумнинг иккинчи тўлқини орқали голга айланиши мумкин эди, аммо Саканинг зарбасидан сўнг тўпни ҳимоячилар тўсиб қолишди.

34. ГОООЛ! РОНАЛДУУУУУУ! Матичнинг қанотдан узатган тўпини Роналду қарши олди ва "Арсенал" дарвозасини ишғол қилди.

32. Сака vs Де Хеа. Пенальти дуэлида Саканинг қўл баланд келди. 2:0.

27. ГОООЛ! Нкетиа барибир ўз мақсадига эришди. Гол бўлган вазиятда офсайд борга ўхшади. ВАРни кутамиз. Офсайд бор экан, аммо ўша вазиятда пенальти ҳам бўлиши мумкин экан. Ҳакам ВАР экранига яқинлашмоқда. ГОЛ ҲИСОБГА ОЛИНМАДИ. ПЕНАЛЬТИ! Ҳакам пенальти белгилади.

25. ЗАРБААА! Нкетиа яқин масофадан берган зарбасини Де Хеа қайтарди. Офсайд йўқ эди.

23. Ҳимояда "Арсенал" футболчиси тўпни қўли билан ўйнагандек кўринди, аммо ҳакам баҳсни тўхтатмади, вазиятни ВАРга ишонди.

20. РОНАЛДУУУ! Криштиану ўткир бурчакдан дарвозани нишонга олишга уринди, аммо тўп дарвоза устидан ўтиб кетди.

19. Эдегорнинг зарбаси ноаниқ бўлди.

18. Ҳужумда иши ўхшамагн Эланга энди ҳимояда "қовун туширди". У рақибга жарима зарбаси ишлаб берди. Масофа 22-23 метрни ташкил қилади.

15. ЭЛАНГААА! МЮ футболчиси яна бир вазиятни йўққа чиқарди. Аммо зарба беришда унга Тавареш ҳалақит қилган экан. ВАР вазиятни кўриб чиқмоқда. Ҳеч қандай пенальти йўқ, ВАРдагилар шундай дейишди.

13. Криштиану Роналду ҳимояда жамоасига ёрдам бериб, тўпни олиб қўйди, аммо кейинроқ пас беришда хатога йўл қўйди.

10. Бруно Рэмсдейлнинг узатмасини илиб олди ва тезда дарвозага зарба берди, бироқ аммо тўп ҳимоячининг оёғига тегиб, майдонни тарк этди.

6. Криштианунинг узатмасидан сўнг Эланга гол уриш учун ажойиб вазиятга эга бўлди, аммо унинг зарбасидан сўнг тўпни Рэмсдейл қайтарди.

3. ГОООЛ! ТАВАРЕЕЕШ! Саканинг зарбасидан сўнг тўпни Де Хеа қайтарди, қайтган тўпга биринчи бўлиб Тавареш улгурди ва ҳисобни очди. МЮ марказий ҳимояси Магуайрсиз ҳам кучсиз эканлигини кўрсатиб қўймоқда. 

1. Учрашув бошланди.

- Жамоалар АПЛ мадҳияси остида майдонга чиқиб келишди.

"Арсенал": Рэмсдейл, Соареш, Габриэл, Уайт, Нуну Тавареш, Жака, Эль-Ненни, Эдегор, Смит-Роу, Нкетиа, Сака.

"Манчестер Юнайтед": Де Хеа, Диогу Далот, Варан, Линделёф, Теллес, Матич, Бруну Фернандеш, Мактомини, Роналду, Санчо, Эланга.

Рейтинг: +28   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика