RU

Последние новости

00:35АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Брайтон"ни меҳмон қилмоқда, Ҳусанов асосийда (онлайн ҳисоб)  10 00:30Расман: Дилшод Аҳмадалиев – "Бунёдкор" футболчиси!  0 00:30Испания Суперкубоги. "Барселона" ва "Атлетик" финал йўлида баҳс олиб боришмоқда.   9 00:20Росеньор "Челси" устози сифатида илк уй учрашувида "Арсенал"га қарши тўқнаш келиши ҳақида гапирди  0 00:07Бруну ва Магуайр жароҳатдан қутулиб, МЮ қайдномасига қайтишди  0 00:04АПЛ. "Бёрнли" – "Манчестер Юнайтед". Бошланғич таркиблар аниқ!  3 23:46АПЛ. "Фулхэм" – "Челси". Бошланғич таркиблар аниқ!  0 23:19Жуд Беллингем: "Биз Хаби Алонсо биланмиз. Эртага реванш олишга ҳаракат қиламиз"  0 23:11Хаби Алонсо: "Эртанги ўйин 2:5 каби бўлмаслигига 100% аминман. Эртага бошқача тарих ёзилади"  2 22:20Ўйнайди ё ўйнамайди? Мбаппенинг Испания Суперкубоги финалида иштирок этиши истисно қилинмаяпти  2 21:55Равшан Ҳайдаров: "Уч очко қўлга киритилди. Болаларча қилинган хатолар Эронга қарши ўйинда такрорланмайди деб умид қиламан"  16 21:25Микель Артета "Ливерпул"га қарши ўйин ҳақида: "Орамиздаги фарқ унча катта эмас, "Арсенал"нинг исботлайдиган нарсалари бор"  2 21:15"Реал" билан ўйиндан аввал Гризман машғулотга чиқмади!  1 20:55Флетчер МЮни бошқариш таклифи берилгани ҳақида: "Хаёлимга келган биринчи нарса Фергюсон билан гаплашиш эди"  7 20:55Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мусобақани ғалаба билан бошланди. Стартда Ливанни енгдик  101

"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед". Моуриньо иштирокидаги матбуот-анжумани Новости

"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед". Моуриньо иштирокидаги матбуот-анжумани

Бугун "Арсенал" ҳамда "Манчестер Юнайтед" ўртасида Англия Премьер-лигасининг 15-тур учрашуви бўлиб ўтади.

Ўйиндан олдин манкунианлар устози Жозе Моуриньо иштирокида матбуот-анжумани бўлиб ўтди.

Жамоадаги янгиликлар

- Матич? У ўйнайдими, йўқми, билмайман. У жамоа билан бирга Лондонга йўл олади ва баҳсга тайёр бўлади деб умид қиламан, аммо кафолат бера олмайман. Фил Жонс жароҳатини даволаб бўлгани йўқ, Эрик Байи ҳам шундай.

ЦСКАга қарши баҳсдан олдин ротация

- Хатто Чемпионлар лигасининг навбатдаги баҳсда ғалаба керак бўлганида ҳам "Арсенал"га қарши кучли таркибни майдонга туширган бўлардим. Барча бошқа учрашувлар ҳақида унутиб, биз учун ҳозир муҳим бўлгани борасида ўйлашим керак. У қийин бўлади, шу сабабли бор эътиборимизни ушбу баҳсга қаратишимиз шарт.

"Юнайтед" - "Арсенал" тўқнашувларини эслаб

- Йирик учрашувларни эслайман, аммо аниқ бирортасини айтиб бера олмайман. Англияга келишимдан олдин 2004 йилда "Манчестер Юнайтед" ҳамда "Арсенал" ўртасидаги учрашувда соврин масаласи ҳал бўлганини эслайман.

Таваккал нима?

- "Арсенал"га қарши баҳсда таваккал? Бу, сиз "таваккал" сўзини қандай тушунишингизга боғлиқ. Қачонлардир футболчиларни "ҳимоячи" ва "ҳужумчи"ларга ажратган инсон хато қилган, чунки замонавий футболда бутун жамоа ҳимояланиши ва ҳужум қилиши керак. Шундай экан, сиз хоҳлаганча фикр билдириб, истаганингизча таҳлил қилишингиз мумкин.

"Юнайтед" "Арсенал"га қарши прагматик ўйин кўрсатадими?

- Тўп бизда бўлса, жамоамизнинг барча футболчиси ҳужум қилади. Хатто дарвозабон ҳам тўп бизда бўлганида қандай ҳаракат қилишни билиши керак. Тўп "Арсенал"да бўлса, 11 киши бўлиб ҳимояланамиз.

Соврин учун курашдан келиб чиқсак, бугунги ўйинда ғалаба муҳимми?

- Мен ҳар доим навбатдаги учрашув ҳақида ўйлайман ва менимча, бу тўғри ёндошув. Кеча қизиқарли фильм кўрдим - "Борг/Макинрой". Боргнинг мураббийи доимо унга шуни қайтарарди. "Бир очко фақат бир марта бўлади, фақат кейинги очко ҳақида ўйла". Мен доимо ўз футболчиларимга кейинги баҳс ҳақида ўйлашни айтаман.

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика