"Арсенал" Ла Лига тўпурарларидан бирини ўз сафига қўшиб олмоқчи
26 янв 2022 13:30
Новости
"Арсенал" Ла Лига тўпурарларидан бирини ўз сафига қўшиб олмоқчи
"Эспаньол" ҳужумчиси Рауль де Томас фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин.
27 ёшли форвардга Лондоннинг "Арсенал" клуби қизиқиш билдирмоқда. "Канонирлар" ўйинчи билан ушбу трансфер ойнасида шартнома имзоламоқчи эдилар, аммо ҳозирча Каталония клуби билан келишувга эришилмади.
Лондонликлар де Томасни ярим йилга ижарага олишмоқчи, "Эспаньол" эса тўлақонли трансферни талаб қилмоқда.
Рауль жорий мавсум Испания чемпионати доирасидаги 21та ўйинда майдонга тушиб, 12та гол ва 2та ассист қайд этиб, тўпурарлар пойгасида учинчи ўринда бормоқда.
Похожие новости
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Комментарии