"Арсенал" жамоа сардори билан зиддиятда ва уни сотиб юбормоқчи
13 июл 2019 12:01
Новости
"Арсенал" жамоа сардори билан зиддиятда ва уни сотиб юбормоқчи
"Арсенал" жамоа сардори Лоран Косельнини 10 миллион еврога сотмоқчи.
Футболчи олдинроқ клубини ўзгартирмоқчи эканлигини маълум қилган ва жамоа билан АҚШда мавсумолди йиғинида қатнашишдан бош тортган эди.
Косельнининг "канонирлар" билан тузган шартномаси шу ёзда якунига етади.
Франциялик ҳимоячи фаолиятини "Генгам"да бошлаган ва шу клуб тарбияланувчиси ҳисобланади. Ўйинчи "Тур" ва "Лорьян" клубларида ўйнаганидан сўнг 2010 йилда лондонликлар таркибига келиб қўшилган эди.
Косельни 2018 йил октябрда терма жамоадаги фаолиятини якунлагани ҳақида эълон қилган.
Футболчи якунланган мавсум барча турнирларда 19та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол уришга эришган.

Похожие новости
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Комментарии