RU

Последние новости

09:16"Интер Майами" жаҳон чемпионини сотиб олди  0 08:43Ёзги трансфер ойнасида 300 миллион сарфлаб бўлган "Ливерпуль" "Ювентус" футболчига таклиф билан чиқди  0 08:08Эральдо Чинарига асосий даъвогар Ўзбекистон жамоаси маълум  5 07:35ПСЖ собиқ футболчиси Остон Ўрунов жамоадошига айланди  1 01:43Бельгия. "Антверпен" мавсумни дуранг билан бошлади, Ўринбоев майдонга туширилмади  4 01:19"Ювентус" собиқ футболчисини ортга қайтаришни истайди  1 00:55Маунт: "МЮ еврокубокларга қайтиши керак"  1 00:37"Челси" Стерлингни сотишни истайди, бироқ бир муаммо бор  0 00:14"Ньюкасл" Исакни сотмоқчи эмас  1 23:21Ўзбекистон U23 терма жамоаси Японияга қарши ўйин учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  1 22:48"Хоразм" "Андижон" ҳимоячисини таркибига қўшиб олди  0 22:31Виктор Гёкереш Лондонга етиб борди  0 22:11"Сўғдиёна" ва "Шўртан" ўртоқлик учрашувида жанговар дуранг қайд этди  0 21:59"Мираброр Усмонов хотира турнири". Саудия Арабистони иккинчи ўйинда ҳам мағлуб бўлди  1 21:26"Хоразм" Аббос Отахоновни таркибига қўшиб олди  3

"Арсенал" Деклан Райснинг вакиллари билан алоқага чиқди Новости

"Арсенал" Деклан Райснинг вакиллари билан алоқага чиқди

Лондон клуби Деклан Райс трансфери бўйича футболчининг вакиллари билан боғланди.

"Тўпчилар" ёзги трансферлар даврида "Вест Хэм" сардори Деклан Райсни сафига қўшиб олиш борасида музокараларга киришди. 24 ёшли футболчи ўтган ёзда клубни тарк этиши ҳақида жиддий хабарлар тарқалганига қарамай, "Вест Хэм" уни ўзида ушлаб қолишга муваффақ бўлганди. "Манчестер Юнайтед" катта маблағ таклиф қилганига қарамай, Райсни қўлга кирита олмади.

Райс мавсум якунланганидан кейин келажаги борасида ҳаракатга тушиши кутилмоқда. У Чемпионлар Лигасида ўйнаш истагини билдирган. Футболчи ҳозирги клуби билан шартномасининг охирги 18 ойига кирди. Клуб у билан битимни бир йилга узайтириш ҳуқуқига эга. Унинг трансфери учун 100 млн фунт атрофидаги таклифлар кутилмоқда.

Англия терма жамоаси аъзоси учун "Манчестер Юнайтед", "Манчестер Сити" ва "Ливерпуль" ҳам курашиши айтилмоқда. Бироқ улар орасида Райс энг кўп ўз таркибида кўришни истайдиган жамоа "Арсенал" эканлиги маълум. "Арсенал" ҳозирдан ҳаракатни бошлади ва футболчи учун ҳафтасига 200 минг фунт маош таклиф қилмоқда.

Деклан Райс жорий мавсум жами 28 та ўйинда иштирок этди.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика