RU

Последние новости

19:49"Арсенал" қанотни кучайтирмоқчи, лекин Мартинелли қолади  0 19:22"Футбол олами". Қаршида "триллер" рўй берди, "Навбаҳор"дан 6:0, "Бунёдкор"да суперкамбэк  0 19:06"Монако" "Барселона" ҳужумчисини ижарага олди  1 18:38"Арсенал" "Челси" вингери учун таклиф юборди  0 18:10Хаби Алонсо Родригонинг "Реал"даги роли ҳақида гапирди  2 17:43"Атлетико" "Барселона" ярим ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда  1 17:21"Сурхон" Олмалиқда ОКМКни ожиз қолдирган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 17:05"Насаф" футболчиси легионерга айланмоқда  10 16:46Жамолиддин Раҳматуллаев – Ўзбекистон U-18 терма жамоаси бош мураббийи!  10 16:27Ана холос! Нико Уильямс "Барселона"га ўтмаса, "Реал"га йўл олишини айтди  8 15:59"Челси" собиқ футболчиси фаолиятини 28 ёшида якунлади. Уни Бельгия терма жамоасининг келажаги деб аташганди  2 15:30Игорь Шквирин 1990 йилларда "Спартак" Москвага ўтиши мумкинмиди?  11 15:06"Нега Ўзбекистон мундиалдаги "сюрприз" жамоа бўлмаслиги керак?" Станислав Черчесов билан эксклюзив интервью  13 14:44Фофанага қизиқувчилар сони ортмоқда: Англиядан икки таклиф!  3 14:18"Рома" мухлислари рекорд миқдорда абонемент сотиб олди  0

"Арсенал" - "Челси". Превью Новости

"Арсенал" - "Челси". Превью

Англия Суперкубоги учун ўйинида Лондоннинг "Арсенал" ва "Челси" клублари тўқнаш келишади.

Бугун Лондондаги "Уэмбли" стадионида Англия Суперкубоги учун баҳс бўлиб ўтади. Унда Жозе Моуриньо ва Арсен Венгер бошчилигидаги жамоалар ўзаро куч синашишади.

Статистика. Охирги 5та ўйинда «Арсенал» «Челси» дарвозасига биронта гол ура олмаган, Англиянинг амалдаги чемпионлари эса 400 дақиқа ичида «канонирлар» дарвозасига 10та гол уришди. 2013/2014 йилги мавсумда «кўклар» рақибни 6:0 ҳисобида тор-мор этишганди.   

Сўнгги бор «Челси» Суперкубокда «Арсенал»га қарши (2:1) 2005/2006 йилги мавсумда ўйнаган. Ўшанда Жозе Моуриньо бошчилигидаги жамоа Дидье Дрогбанинг дубли эвазига кубокни қўлга киритганди. Ўша баҳсда «Арсенал» сафида ўйнаган Франсеск Фабрегас «кўклар» дарвозасига тўп киритганди.   
21-асрда «Челси» 7 марта Англия Суперкубоги учун ўйинда қатнашиб 3 марта ғалаба қозонди. Сўнгги бор 2009 йилда Карло Анчелотти бошчилигидаги «кўклар» «Манчестер Юнайтед»ни пенальтилар сериясида мағлуб этганди (4:1).



Қизиқарли фактлар:

- Англия кубоги соҳиблари охирги йилларда Суперкубокда кам ғалаба қозонишган. Ўтган йил «Арсенал» «Манчестер Сити»ни таслим қилган - 3:0;

- «Арсенал»нинг «Челси»га қарши ўйинлардаги голсиз серияси 482 дақиқани ташкил этмоқда;

- «Арсенал»нинг янги «Уэмбли»даги ғалабали серияси 4та ўйинни ташкил этмоқда, «Челси» бу стадиондаги 13та ўйиннинг 7тасида зафар қучган;

- Англия Суперкубоги учун ўйинлардаги сўнгги икки қизил карточка эгалари «Челси» ва «Арсенал» футболчилари ҳисобланади. Бранислав Иванович 2012 йилда, Франсис Жефферс эса 2003 йилда қизил карточка олган эди.



Англия Суперкубоги. «Арсенал» – «Челси»

Тахминий таркиблар:

"Челси": Куртуа – Иванович, Терри, Кэхилл, Аспиликуэта – Матич, Фабргеас – Виллиан, Оскар, Азар – Реми.

"Арсенал": Чех – Бельерин, Косьелни, Мертезакер, Монреаль – Рэмси, Коклен – Окслейд-Чемберлен, Озил, Касорла – Жиру.

Дисквалификация қилинганлар: йўқ

Жароҳатланганлар: Дэнни Уэлбек


2 август куни Тошкент вақти билан соат 18:55да бошланадиган ушбу учрашувни сайтимиз ҳамкори бўлган aleziya.com сайти (TAS-IX ҳудудида) орқали томоша қилиш мумкин. Бундан ташқари сайтимиз орқали бу ўйин матнли трансляция қилинади. 


Ўйинга бағишланган видеопревьюни сайтимизнинг махсус бўлими орқали томоша қилиш мумкин.
Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика