"Арсенал" билан ўйинда "Сити" футболчилари орасида даҳшатли тўқнашув рўй берди
18 июн 2020 02:58
Новости
"Арсенал" билан ўйинда "Сити" футболчилари орасида даҳшатли тўқнашув рўй берди
Бироз аввал якунига етган баҳсда Пеп Гвардиола шогирдлари "тўпчилар"ни мағлуб этди (3:0).
Мазкур ўйиндаги энг ачинарли вазият 80-дақиқада рўй берди. Шаҳарликлар ҳимоячиси Эрик Гарсия "Арсенал" ҳужумини қайтариш чоғида Эдерсон Мораес билан тўқнашиб кетди. Ушбу эпизоддан кейин майдонга қулаган футболчи ўрнидан кўтарилмади. Дастлаб, шифокорлар майдонга тушиб унга биринчи тиббий ёрдамни кўрсатишди. Кейин Гарсияни замбил ёрдамида майдон ташқарисига олиб чиқиб кетишди.



Маълумот учун, 19 ёшли ҳимоячи жорий мавсум 7та ўйинда майдонга тушганди.
Похожие новости
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Комментарии