Арсен Венгер: “Уилшер “Ливерпуль”га қарши ўйинда майдонга тушиши мумкин”
06 фев 2014 17:31
Новости
Арсен Венгер: “Уилшер “Ливерпуль”га қарши ўйинда майдонга тушиши мумкин”
“Арсенал” клуби бош мураббийи Арсен Венгер премьер-лиганинг 25-тури доирасида бўлиб ўтадиган “Ливерпуль”га қарши ўйин арафасида, жамоа таркиби хусусида тўхталиб ўтди.
“Ливерпуль”га қарши майдонга тушадиган ўйинчиларимиз рўйхати олдингисидан унчалик ҳам фарқ қилмайди. Фақатгина Уилшер ушбу учрашувда майдонга тушиши мумкин холос, бошқа ўзгаришлар бўлмайди. Артета ҳам ўзини яхши ҳис этаяпти.
Бундай қийин ўйин олдидан барча ўйинчиларнинг сафда бўлишлари жуда муҳим. Майдонда иложи борича юқори даражадаги ўйинчиларни тушириш керак”, - дейди Венгер.
Эслатиб ўтамиз, Уилшер оёғидаги жароҳатдан тўлиқ тузалиб улгурган.
Комментарии